Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2876 Дата решения 11.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сардоба туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ
Source ID 52ebbcb8-2682-4ba5-8f08-731246dab22d Claim ID PDF Hash d5e90854b2e7ab67... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2876-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 11 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Ортиқбоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар) О.Муминов, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ф.Халимов (ишончнома асосида), Давласт кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили Д.Алиев (ишончнома асосида), Ховос туман Фермерлар кенгаши вакили Ф.Соатов (ишончнома асосида), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили С.Бахрамкулов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар “СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 05 мартда тузилган 24-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2024 йил 05 мартда тузилган 24-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ховос туман Солиқ инспекцияси, Ховос туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Ховос туман Солиқ инспекцияси вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё вилояти Ховос туман кенгаши вакили судга ёзма ариза билан мурожаат қилиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланганлигини, шу сабабли жавобгарга имконият берилишини сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Ховос туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини бажармасдан келганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини билдирди. Судга Сирдарё вилоят Солиқ бошқармаси Ховос туман солиқ инспекцияси томонидан жавобгарнинг солиқлардан жами 10.487.657 сўм миқдорида, ен солиғидан 23.186 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги ёзма маълумотномани тақдим этди. Суд мажлисида иштирок этган Ховос туман прокуратураси вакили жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кўп миқдорда қарздорликка йўл қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ховос туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакилллари суддан иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Ховос туман ҳокимининг 2021 йил 02 апрелдаги 418-сонли қарорига асосан. 2024 йил 05 марть куни 24-сонли ижара шартномаси шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва кадастр агентлигидан 24-сон билан рўйхатдан ўтказилган. Ховос туман Қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Т.Маматқулов, Қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва мониторинг шўъбаси мутахассиси К.Мансуров, туман Фермерлар Кенгаши ходими О.Қултаев, Кадастрлар палатаси ходими Д.Алиев, агроинспекция бўлими ходими Ж.Ғозиев ва туман Сув етказиб бериш хизмати ДМ ходими Ф.Умаровлар томонидан 2025 йил 19 март ва 2025 йилнинг 16 июнь кунлари Ховос тумани Х.Норчаев СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар “СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ” фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига жавобгар томонидан 61 гектар ермайдонига ғалла экилиши белгиланган бўлсада, 51 гектар ер майдонига ғалла экилганлиги, қолган 10 гектар ер майдони қисми ғалла экмасдан ерни ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, шунингдек пахта экиш режалаштирилган 4 гектар ер майдонига пиёз экилганлиги, 28 гектар ер майдони экин экилмасдан бўш ва қаровсиз қолдирилганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома (мониторинг маълумотнома) расмийлаштирилган. Мазкур далолатнома ва мониторинг маълумотномаларида даъвогарнинг 2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 111-9-129-Q/25-сонли қарори талабларига зид равишда жавобгар томонидан 61 гектар ермайдонига ғалла экилиши белгиланган бўлсада, 51 гектар ер майдонига ғалла экилганлиги, қолган 10 гектар ер майдони қисми ғалла экмасдан ерни ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, шунингдек пахта экиш режалаштирилган 4 гектар ер майдонига пиёз экилганлиги, 28 гектар ер майдони экин экилмасдан бўш ва қаровсиз қолдирилганлиги оқибатида жавобгар томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган. Мазкур ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишда мавжуд ҳужжатлар, солиқ органларининг ёзма маълумотномаси ва ишга жалб этилган мутахассисларнинг фикрлари билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 23 июнь куни 2024 йил 05 мартда тузилган 24-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар 2025 йилнинг 24 июнь куни ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 05 мартда тузилган 24-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Даъвогарнинг 2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 1119-129/Q/25-сонли қарори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r.g v.uz” орқали ишлаб чиқилган ва расмий эълон қилиниши таъминланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилиниши белгиланган. Мазкур Низомнинг 21-бандига асосан туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “E-q r r” орқали қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 08 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг 55моддаси 3-қисмида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли тарзда хабардор қилиш деб топилади. Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 19 мартдаги қарорига асосан жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ва жавобгар раҳбари бунинг оқибатида маъмурий жазога тортилган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан61 гектар ермайдонига ғалла экилиши белгиланган бўлсада, 51 гектар ер майдонига ғалла экилганлиги, қолган 10 гектар ер майдони қисми ғалла экмасдан ерни ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, шунингдек пахта экиш режалаштирилган 4 гектар ер майдонига пиёз экилганлиги, 28 гектар ер майдони экин экилмасдан бўш ва қаровсиз қолдирилганлиги ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 05 мартда тузилган 24-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва жавобгар “СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 05 мартда тузилган 24сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар “СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар “СУННАТИЛЛО БАРАКАСИ” фермер хўжалигидан даъвогар Ховос туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов