Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3731 Дата решения 11.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HA KOR DON Ответчик / Подсудимый AZA AT XISOR AGRO
Source ID cec1e7bd-7a4c-4617-9e1d-b9e7f999e480 Claim ID PDF Hash 3e413519e1c17e69... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3731-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар "AZA AT XISOR AGRO" FER ER XO’JALIGIдан 45 724 015сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар тугатиш бошқарувчиси А.Эшонқулов, жавобгар раҳбари Қ.Хайровларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "AZA AT XISOR AGRO" FER ER XO’JALIGI (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 45 724 015 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни ташкил этишини, 2024 йилда 74.8 тонна ўрнига 75.4 тонна ғалла топшириб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлигини ва шартномада келишилган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Судда жавобгар раҳбари қарздорлик олинган маҳсулотлар қиммат нархда берилганлигидан келиб чиққанлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 03 ноябрда 76/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган. Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул қилиб олган. Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган. Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар етказилиб берилган ва хизматлар кўрсатилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган миқдорда маҳсулот етказиб берилса-да, олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлардан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида қарздорликка аниқлик киритиш учун даъвогар томонидан 2025 йил 01 майда солиштирма далолатнома тузилганва унда жавобгарнинг 45 724 015 сўм қарздорлиги мавжудлиги акс этган. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 45 724 015 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 914 480,30 сўм давлат божи харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "AZA AT XISOR AGRO" FER ER XO’JALIGI ҳисобидан даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 45 724 015 сўм асосий қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "AZA AT XISOR AGRO" FER ER XO’JALIGIдан 914 480,30 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов