Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3746 Дата решения 11.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение НAMKOR DON Ответчик / Подсудимый G’ALABALIQ S ERNAZAR
Source ID 6a2e93f4-33e2-4917-9725-226eee94ab90 Claim ID PDF Hash 8b372725aa2c884f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3746-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “G’ALABALIQ S ERNAZAR” фермер хўжалигидан 20 159 108 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар МЧЖ тугатиш бошқарувчиси А.Эшанкулов, жавогар фермер хўжалиги раҳбари Ш.Шеров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “G”ALABALIQ S ERNAZAR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 20 159 108сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб жавобгар томонидан ғалла топшириш режаситўлиқ бажарилса-да, олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлардан қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги раҳбари қарздорликни тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 04 сентябрда 116/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва ғалла маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган. Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул қилиб олган. Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган. Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар етказилиб берилган ва хизматлар кўрсатилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган миқдорда маҳсулот етказиб берилса-да, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги қарздорликка аниқлик киритиш учун 2025 йил 01 майда солиштирма далолатнома тузилган. Ушбу далолатномада жавобгарнинг 20 159 108 сўм қарздорлиги мавжудлиги акс этган. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 20 159 108 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 403 182,16 сўм давлат божи харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво аризаси тўлиққаноатлантирилсин. Жавобгар “G’ALABALIQ S ERNAZAR”фермер хўжалигиҳисобидан даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 159 108 сўм асосий қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “G’ALABALIQ S ERNAZAR”фермер хўжалигидан 403 182,16 сўм давлат божи тўловиРеспублика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова