Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3679 Дата решения 10.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y ‘lr ftr ns Ответчик / Подсудимый SYNTHES
Source ID f821bb64-94a0-4445-8c7f-31abab6cc073 Claim ID PDF Hash 06452a69342e4af3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 353-моддаси ФКнинг 353 law
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3679-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 10 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамичиси . айданов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SYNTHES” масъулияти чекланган жамиятидан 50 073 659,68 сўм асосий қарз ва сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси даъвогар вакили А.Мусаев (ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SYNTHES” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 50 073 659,68сўм асосий қарз ва 25 036 829 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддасига кўра ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд муҳокамасида даъвогар вакили, даъво аризаси киритилганидан кейин ҳам жавобгар қарздорликни тўламаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризаси юзасидан тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 01.01.2023 йилда № 23сонли ижара шартномаси тузилиб, шартнома шартларига кўра, даъвогар ўзига қарашли таъмирлаш цехидан омбор сифатида фойдаланиш учун 255 кв.м майдон ажратиш, жавобгар- ижарага олувчи эса ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.Кейинчалик, ижарага берилган ер майдони камайтирилиб, 175 кв.метр майдонни ижарага бериш тўғрисидан тарафлар ўртасида 22.05.2023 йилда № 5596223- сонли ижара шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга ижара майдони топширилган. Жавобгар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилмасдан, бугунга қадар 50 073 659,68 сўм ижарадан бўлган қарздорлик қопланмаган. Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабномага жавобгар муносабат билдирмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 31.12.2023 йилдаги 0430-сонли ҳисобварақ фактура билан 60 000 000 сўмлик хизмат кўрсатилган, ушбу счётфактуралар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан ижара шартномаси бўйича бугунга қадар 50 073 659,68 сўм тўлов тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан юборилган талабномага жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган.. Натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, даъво аризада жавобгардан ҳар шартнома юзасидан вужудга келган жами 50 073 659,68 сўм асосий қарз ва 25 036 829 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 353-моддаси учинчи қисмига кўра, шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади. Суд, даъво аризасидаги 50 073 659,68 сўм асосий қарз ундириш талабининг асослилиги даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари, бир томонлама тузилган таққослаш далолатномаси, счёт-фактуралар ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида ҳисобланган пеня миқдори қарздор суммасининг 50 фоизидан ошиб кетганлиги сабабли жавобгардан 25 036 829 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.1-бандига кўра, тўловлар кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,4% миқдорида лекин кечиктирилган тўлов қийматининг 50% ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, пеня миқдорини ҳисоб-китоб қилиб, даъвогарнинг жавобгардан 25 036 829 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, кредитор ва қарздор манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 7 100 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим Юқоридагиларга асосан, ҳисобланган 1 502 209,77 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SYNTHES” масъулияти чекланган жамиятидан 50 073 659,68 сўм асосий қарз ва 25 036 829 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамияти фойдасига “SYNTHES” масъулияти чекланган жамиятидан 50 073 659,68 сўм асосий қарз 7 100 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SYNTHESLUKS” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 502 209,77 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова