Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/5400 Дата решения 10.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 93bb7809-0ce2-467b-9bb2-f15326ad5c6b Claim ID PDF Hash 7e90419dd1aed90f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
бандида ФКнинг 736-моддаси бандида ФК 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
онун 54-моддаси онун 54 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5400 - сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 10 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, тарафлар иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ “ ududg zt `min t” нинг жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан 474 856 866,70 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш, ундирувни Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Гулистон МФЙда жойлашган ферма биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар АТ “ ududg zt `min t” (даъвогар ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарздор) ҳисобидан 474 856 866,70 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувниСирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Гулистон МФЙда жойлашган ферма биносига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан иш бўйича мутахассис хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан мутахассис жалб этилган. Палата, даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномасини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Олдинги видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бош юрисконсульт ududg zt `min t даъво талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда мутахассис далолатномасини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2021 йил 01 мартда тузилган 590-сон кредит шартномаси (кредит шартномаси)дан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасига асосан банк қарздорга 1 400 000 000 сўм кредит маблағларини 24 ой муддатга, йиллик 21 фоиз ставкада (шундан, 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қопланади), “ ududg zt `min t” МЧЖга тегишли Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Сохил ШФЙ Гулистон СИУда жойлашган, ududg zt `min t кадастр рақамига эга, умумий майдони 4433,5 кв.м, бўлган нотурар жой биносини сотиб олиш ҳамда замонавий товуқ фермасини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарздорга шартномада келишилган миқдорда ва шартларда пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида эса олган маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли даъвогар томонидан дастлаб судга берилган даъво аризаси бўйича фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суднинг 2-1202-2202/2879-сонли иши доирасида 2022 йил 20 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ва кафил “S hil zgu rzusi” фх ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 707 656 709,06 сўм кредит қарзи ундирилган. Ундирув фуқаро ududg zt `min tга тегишли уйга қаратилган. ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига биноан фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Суднинг юқорида қайд этилган ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда. Шундан сўнг, кредит қарздорликлари тўлиқ сўндирилмаганлиги, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли даъвогар жавобгар ҳисобидан 2023 йил 31 декабргача ҳисобланган муддати ўтган 474 856 866,70 сўм фоиз қарздорликларини ундиришни сўраган. Кредит шартномасининг 2.6-бандига биноан фоизларни тўлаш муддати ҳар ойнинг 15 санасигача қоплаб берилиши келишилган. Кредит шартномаси 4.2.1-бандига асосан қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси мутахассисининг 2025 йил 07 июлдаги далолатномасига кўра, кредит шартномасига асосан жавобгарга нисбатан жами 922 323 068,50 сўм фоиз қарзи ҳисобланган, ҳисобланган фоиз қарзидан жами 49 214 716,28 сўм қисми сўндирилган. Жавобгарнинг 2023 йил 31 декабрь ҳолатига кредит фоизидан жами қарздорлиги 873 108 352,22 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг қарздорликларни қоплаш тўғрисидаги ёзма талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФК 734-моддасининг биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 5-банди иккинчи хат бошида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, 10-бандида ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан суд, ундирилиши талаб этилган муддати ўтган 474 856 866,70 сўм фоиз қарздорлигини асосли деб ҳисоблайди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, мутахассисининг далолатномаси, талабнома, суднинг ҳал қилув қарори, даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, палата ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил нотариал тартибда тузилган, 202102173001202-сон билан қайд этилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Гулистон МФЙда жойлашган ферма биноси (тарафлар ўртасида тузилган 12.03.2021 йилдаги далолатномага кўра, мулкнинг бошланғич баҳоси 650 000 000 сўмни ташкил қилган) кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонунининг 36-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг ундирувни гаров мулкига қаратиш талабини қаноатлантириб, гаров шартномасига мувофиқ равишда белгилашни лозим топади. Ўзбектистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 54-моддасининг тўртинчи қисмига кўра гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Тарафлар ўртасида 2021 йил 12 мартдаги гаровга қўйилаётган гаров нарсаси қийматини келишиш тўғрисидаги далолатномага асосан гаров объектининг қийматини 650 000 000 сўм қилиб келишганлар. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи миқдорида, яъни (474 856 866,70 х 2%) 9 497 137,33 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатиҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ “ ududg zt `min t” манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар АТ “ ududg zt `min t” фойдасига 474 856 866,70 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Гулистон МФЙда жойлашган кадастр рақами ududg zt `min tбўлган ферма биносига қаратилсин ва гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш нархи гаров шартномаси ҳамда тарафларнинг гаров нарсаси қийматини келишиш далолатномасига кўра 650 000 000 сўм этиб белгилансин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига9 497 137,33 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 93 750 суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов