← Назад
Решение #2896417 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/8996-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 10 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт
М.Алимкулов (01.07.2025 йилдаги 5-11/2-сон ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида жавобгар
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
(СТИР ududg zt `min t)
ҳисобидан
177 777 780 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 28 811 364,83 сўм фоиз қарзи
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ (даъвогар ва/ёки банк)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
“ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан
177 777 780 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 28 811 364,83 сўм фоиз қарзи
ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади, бироқ, палата даъво аризасида ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар ҳисобидан 177 777 780 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 28 811 364,83 сўм фоиз қарзи ундиришни, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг
234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
30 августда тузилган 54-сонли кредит шартномаси (шартнома)дан келиб
чиққан.
ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномасининг 1.1-бандига асосан банк
қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида
олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фоизлар тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига кўра, банк қарз олувчига қуёш панели
ускуналари сотиб олиш учун йиллик 19 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
асосий қарз тўлови бўйича 6 ойлик имтиёзли давр асосида 60 ой муддатга
800 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини олган.
Банк шартномага асосан мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасининг 4.2.1-бандида
кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва у бўйича
ҳисобланган фоизларини шартномада белгиланган муддат ва миқдорда
тўламаган.
Натижада 2025 йил 20 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
177 777 780 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 28 811 364,83 сўм фоиз қарзи
юзага келган.
Даъвогарнинг кредит қарздорлигини сўндириш ҳақидаги огоҳлантириш
хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар даъвогарга 177 777 780 сўм муддати ўтган асосий қарз ва
28 811 364,83 сўм фоиз қарзини тўлаб бермаган.
Шундан сўнг, палата банк манфаатида жавобгардан кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво
суммасининг
2 фоизи
миқдорида
(177 777 780 +28 811 364,23 = 206 589 144,23 х 2%=) 4 131 782,90 сўм давлат
божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида киритган
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
“ ududg zt `min t” АТБ фойдасига 177 777 780 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 28 811 364,83 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
4 131 782,90 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов