Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9675 Дата решения 10.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 231b60dc-441f-4ec3-b457-b0c94e6f71c6 Claim ID PDF Hash 9951a1c9e90a478c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9675-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 10 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова, даъвогар вакили - юрисконсульт С.Мирзақулов (08.04.2025 йилдаги УД-14/745-сон ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон туман прокурорининг даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан 15 768 522 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гулистон туман прокурори (прокурор) даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 15 768 522 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили прокурорнинг даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра прокурорнинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 02 апрелда тузилган 050955 - сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг электр энергиясидан 2025 йил 01 июнь ҳолатига 15 768 522 сўм қарзи вужудга келган. Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси тарафлар ўртасидаги 15 768 522 сўмлик электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланган. Жавобгар электр энергиядан фойдаланиш қоидалари талабларини бажармаганлиги учун 2025 йил 02 июнь куни электр тармоғидан узилганлиги тўғрисида 226-сонли далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли прокурор томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 768 522 сўм қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ёхуд тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан, суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 768 522 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Прокурорнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам эканлигини боис, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Гулистон туман прокурорининг даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ фойдасига 15 768 522 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов