← Назад
Решение #2896428 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2870-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 10 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ишончли вакили Н.Жўраев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
(раҳбар) А.Нормиратовлар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “G Z N”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 112.500.000 сўм миқдорида
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (кейинги ўринларда Даъвогар деб аталади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “G Z N” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда - Жавобгар)га нисбатан 112.500.000 сўм миқдорида
жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани тан олиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво ариза талабини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогарнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
2025 йил 18 февралдаги 46-сонли буйруғига асосан жавобгар жамиятда
текшириш ўтказилган ва текшириш натижаларига асосан амалдаги
қонунчиликка асосан нефт, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва
суюлтирилган угводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиниши
белгиланган бўлсада, жавобгар ушбу фаолият билан лицензиясиз фаолият
юритиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ўрнатилган тартибда тегишли соҳа
мутахассислари томонидан 2025 йилнинг 13 март куни 46-сонли далолатнома
расмийлаштирилган ва жавобгар раҳбари А.Нормиратов таништирилган.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2021 цил 14 июлдаги ЎРҚ-701сонли қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) 1-иловасининг 48-бандида нефт,
газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган угводород газини) ва
газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш
фаолияти учун лицензия олиниши зарурлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан қонун талаблари бузилиб, мазкур соҳада
ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонуннинг 52 ва 53-моддаларига асосан
даъвогар томонидан 2025 йил 18 мартда жарима солиш тўғрисида 114-сонли
қарор қабул қилинган ва қонунда белгиланган тартибда ижро қилиш учун
жавобгарга қарорнинг бир нусхаси юборилган, бироқ қўлланилган жарима
суммаси жавобгар томонидан тўланмасдан келинган ва оқибатсиз
қолдирилган.
Бугунги унда, даъвогарнинг ушбу қарори қонуний кучда ҳисобланади.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2021 цил 14 июлдаги ЎРҚ-701сонли қонуни 4-иловасининг 1-бўлим 42-бандида нефть, газ (шу жумладан,
сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини
қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти билан
лицензиясиз шуғулланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300
баробари, яъни 112.500.000 сўм миқдорида жарима солиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринлардаФК)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 68моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар томонидан юқорида қайд этилган
қонун талаблари бузилган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан 112.500.000 сўм миқдорида жарима
ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси
118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 170, 176-179, 217, 220, 222-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси фойдасига жавобгар “G Z N” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 112.500.000 сўм миқдоридажарима ва олдиндан тўланган 37.500
сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “G Z N” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 2.250.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар белгиланган муддатда шу
суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов