Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3761 Дата решения 09.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ҚАЮМОВ АДҲАМЖОН
Source ID 9f92edd7-be66-4350-93d9-b3f33ffa8822 Claim ID PDF Hash 660c2a43d48500df... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
аролик кодекси 597-моддаси аролик кодекси 597 code_article
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3761-сонли иқтисодий иш 2025 йил 09 июль Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ҚАЮМОВ АДҲАМЖОН” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “АБДУСАТТОР” фермер хўжалигидан солидар тартибда 17 924 071 сўм асосий қарз, 5 375 190 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили О.Турдиев (2025 йил 03 январдаги №11-06/09-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ҚАЮМОВ АДҲАМЖОН” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “АБДУСАТТОР” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда 17 924 071 сўм асосий қарз, 5 375 190 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги, суд мажлиси куни ҳолатига қарздорлик сўндирилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали хабардор қилинган Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “O'z gr lizing‘” АЖ Сирдарё вилоят филиали жавобгарга “Лизинг олувчи” мақоми билан 2024 йил 09 августдаги 24/10-4-287-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (уч) дона “D ng F ng DF404 О” русумли трактор, 2024 йил 09 августдаги 24/10-4-288-сонли лизинг шартномасига асосан бир дона “ -3X20” русумли омоч етказиб берилган. Лизинг олувчи жавобгар лизинг берувчи даъвогар билан тузилган лизинг шартномасининг 4.2, 4.3.-бандига асосан лизинг тўловларини шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил 31 март куни ҳолатига 17 924 071 сўм қарздорлиги вужудга келган. Лизинг олувчи жавобгар 2025 йил 31 март кунигача ҳисобланган лизинг тўловларини тўламасдан, шартнома шартларини бузиб келганлиги сабабли, белгиланган тартибда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 5 375 190 сўм пеня ҳисобланган. Шунингдек, қўшимча жавобгар 2024 йил 09 августдаги 24/434-сонли, 24/435-сонли кафиллик шартномасига асосан юқорида кўрсатиб ўтилган лизинг шартномасидаги лизинг тўловлари юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган пеняни тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил 31 март куни ҳолатига 17 924 071 сўм қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига кўра эса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 597-моддаси биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Суд, жавобгарнинг суд мажлиси кунига қадар лизинг тўловларидан юзага келган асосий қарздорликни тўланмаганлиги, жавобгар томонидан техникалар қабул қилиб олинганлиги ва график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги иш ҳужжатлари ва жавобгар кўрсатмалари билан ўз исботини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг 17 924 071 сўм асосий қарз жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланганлигини инобатга олган холда жавобгарга нисбатан 5 375 190 сўм пеня ҳисобланиб, уни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 597-моддаси учинчи қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз вақтида бажармаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 5 375 190 сўм пеня ундириш талабини қисман 700 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан 17 924 071 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини солидар тартибда ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 465 985,22 сўм давлат божи тўловини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176, 180, 186-моддалари қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ҚАЮМОВ АДҲАМЖОН” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “АБДУСАТТОР” фермер хўжалигидан солидар тартибда 17 924 071 сўм асосий қарз, 5 375 190 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасиқисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “ҚАЮМОВ АДҲАМЖОН” фермер хўжалиги ва “АБДУСАТТОР” фермер хўжалигидан солидар тартибда 17 924 071 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ҚАЮМОВ АДҲАМЖОН” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “АБДУСАТТОР” фермер хўжалигидан солидар тартибда Республика бюджетига 465 985,22сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья У.Р. Курбанов