Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/7862 Дата решения 09.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a6033ffc-5f92-4783-a5ba-e1ff6073c774 Claim ID PDF Hash ddf29b5a9eea18a9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7862 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ июль Гулистон шаҳри 2025 йил 09 Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – юрист А.Юсупов (07.01.2025 йилдаги 17/02-46-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 20 585 000 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарздор) ҳисобидан 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 20 585 000 сўм фоиз қарзи ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Аввалги суд мажлисларида иштирок этган жавобгар раҳбари И.Қудратов даъво талабларини тан олиб, эътирози йўқлигини билдириб, қарздорликни сўндириш учун муддат сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 31 мартда тузилган 188-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк, қарздорга шартномада келишилган миқдорда ва шартларда кредит ажратади, қарздор эса банк томонидан ажратилган кредитнинг асосий қарз суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада қайд этилган муддат ва шартлар асосида қайтаради. Шартноманинг 2-бўлимига кўра банк қарздорга 84 ой муддатга, 36 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси + 7 фоиз ставкада, узумчиликни ривожлантириш мақсадида интенсив узум боғи ташкил этиш учун 195 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.7-бандига кўра, ажратилган кредит маблағини қайтариш муддатлари шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ, кредит маблағига ҳисобланган фоизларни тўлаш эса кредит ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳар олти ойнинг 6 санасига қадар амалга оширилиши лозим бўлган. Шартноманинг 4.2.11-бандига асосан қарздор кредитнинг асосий қарзи ва фоизи бўйича тўловни муддатли мажбуриятномага, мазкур шартномага ва шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-сонли иловада қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига асосан белгиланган тартибда тўлиқ қайтарилишини таъминлаш ҳамда шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига асосан банк қарздорга кредит маблағларини ажратган ва мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли 2025 йилнинг 20 май ҳолатига 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий ва 20 585 000 сўм фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 20 585 000 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (24 373 267+20 585 000 = 47 958 267 сўм х 2%=) 899 165,34 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ фойдасига 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз, 20 585 000 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 899 165,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов