← Назад
Решение #2896443 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3853-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 09 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котибалигида, даъвогар
вакили М.Х.Суяров (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Раджабова
(ишончнома асосида) ва Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси
З.Сайдахмедовлар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш
маркази ҳисобидан 31.606.816,40 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н ИҚ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги
ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Оқолтин касб-ҳунарга
ўқитиш маркази (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 31.606.816,40 сўм
миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан уч
томонлама ижараси шартномаси тузилмаган ҳолда тўғридан-тўғри
фойдаланишга берилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризада
билдирилган талабларга нисбатан эътироз билдириб, суддан даъвогарнинг
даъво аризасини рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилояти
иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни уларнинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 23 апрель
куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг
ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан
тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада
ткомиллаштириш тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда давлат мулки
ҳисобланган ўз банлансида бўлган
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Аҳиллик МФЙ Бойсун кўчасида
жойлашган биносининг 273,76 кв.м қисмидан “Барака тех” МЧЖга резина ва
пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш учун, Файзиева Лолахон МЧЖга 110,4
кв.м.ни озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун, фуқаро Икрамова
Зулайхога 33 кв.м.ни тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тўғридантўғри шартномалар тузган ҳолда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Шунга асосан даъвогар томонидан 2024 йил 1 январидан 2024 йил 23
апрель кунига қадар бўлган давр учун ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорига асосан ижара ҳақи тўловлари икки
баробарга кўпайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Даъвогар ўз мутахасислари томонидан аниқланган ҳолатларга таяниб,
жавобгарга нисбатан 31.606.816,40 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Даъвогар олдидаги жавобгарнинг 31.606.816,40 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати тарафларнинг ёзишмалари,
даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
“Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 08 июндаги ПҚ-5140-сонли Қарорининг 7-банди бкичик бандига асосан касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг даромад
манбаларини кўпайтириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи
молиялаштириш тизимига ўтказиш учун асб-ҳунарга ўқитиш марказларининг
таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари
(асбоб-ускуналари билан бирга), бошқа бино ва иншоотларини:
нодавлат таълим ташкилотларига ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга,
хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини
ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга бериш;
касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таълим бераётган ўқитувчилар ва
ишлаб чиқариш таълими усталарига, ўқитилаётган касбларга мос фаолиятни
амалга ошириб келаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва тадбиркорлик
субъектларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5
йилгача бўлган муддатга ижарага бериш ҳуқуқи берилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Шуни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 31.606.816,40 сўм
миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 31.606.816,40 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ, даъвогар — ўз зиммасига
юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун
киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларга даъво
аризалари киритишда давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
давлат божини ундирувсиз қолдиришни ва 37.500 сўм почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар белгиланган муддатда шу
суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов