Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2859 Дата решения 08.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый АЛИМОВ ФАХРИТДИН
Source ID 257d9b8d-fddf-4984-ab9d-b83ce6e5ebd7 Claim ID PDF Hash 9f7d6e55ac080723... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 13-моддаси нинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2859-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 08 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Э.Сулаймонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “АЛИМОВ ФАХРИТДИН” фермер хўжалиги ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун 7.891.421 сўм асосий қарз, 1.765.955 сўм пеня ва 37.500 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “АЛИМОВ ФАХРИТДИН” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан етказиб берилган электр энергияси учун 7.891.421 сўм асосий қарз, 1.765.955 сўм пеня ва 37.500 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, ИПКнинг 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб аталади)нинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 12 апрелда 060703-сонли юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “корхона” тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгар “истеъмолчи”га етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Бироқ, жавобгар истеъмол қилинган электр энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 май куни ҳолатига истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 7.891.421 сўм миқдорида асосий қарз, шунингдек шартнома талабларига асосан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги учун 1.765.955 сўм миқдорида пеня қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 7.891.421 сўм асосий қарз, 1.765.955 сўм пеня ва 37.500 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйичамажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги кўрсатиб ўтилган. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги 2023 йил 30 сентябрь ва 2023 йил 30 ноябрдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг жавобгардан 7.891.421 сўм асосий қарз, 1.765.955 сўм пеня ундириш талаби даъвогар вакилининг кўрсатмалари, шартнома, таққослаш далолатномаси, жавобгар раҳбарининг тушунтиришлари ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолатда суд, даъво талабининг 7.891.421 сўм асосий қарз ундириш талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1.765.955 сўм пеня ундиришни сўралган. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 670-сонли қонуни 32-моддасига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 375.000 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “АЛИМОВ ФАХРИТДИН” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 7.891.421 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “АЛИМОВ ФАХРИТДИН” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 375.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Я. Олламов