← Назад
Решение #2896461 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9493-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили М.Джураев (раҳбар), жавобгар вакили Х.Борибоев (ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“
Z L S ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ IRZ
UL
GR
LUS R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 51 600 000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни,суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“
Z L S ” акциядорлик жамияти (даъвогар) ва “ K
LUS R” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 2 мартда кўчмас
мулк олди шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 2 мартдаги 01/02-сонли
кўчмас мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан кўчмас мулк
“ K LUS R” масъулияти чекланган жамиятига топширилган ҳамда тўлов
жадвали тасдиқланган.
Даъвогар, “ K
LUS R” масъулияти чекланган жамияти ва
“ IRZ
UL GR
LUS R” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар)
ўртасида 2023 йил 6 октябрда хўжалик шартномалари бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида битим имзоланиб, унга кўра
“ K LUS R” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
унинг ҳуқуқий вориси “ IRZ
UL GR
LUS R” масъулияти чекланган
жамиятига ўтказилган.
Тўлов жадвалига асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
2025 йил 17 июнь ҳолатга 51 000 000 сўмни ташкил этган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 51 600 000 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодекс-да
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, қарздорлик мавжудлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқпа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Даъвогар жавобгарни қарзни қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва
ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар
томонидан натижасиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 51 600 000 сўмсўм қарздорлик ҳолати
иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, ҳисоб-фактура, солиштирма
далолатнома, ишончнома, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши
муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 51 600 000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблаб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 51 600 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
талаблари қаноатлантирилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси
киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, жавобгардан
республика бюджетига даъво баҳоси 51 600 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни
1 032 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“ IRZ
UL
GR
LUS R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-“
Z L S ” акциядорлик жамияти фойдасига
51 600 000 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
- республика бюджетига 1 032 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қаро ри устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков