← Назад
Решение #2896462 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9495 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 08 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов,
даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор
(ЯТТ)
ududg zt `min t(ЖШШИР
ududg zt `min t)
ҳисобидан
4 206 900 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ
ududg zt `min t(кейинги
ўринларда - жавобгар) ҳисобидан табиий газ ҳақидан 4 206 900 сўм асосий
қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2
203 -моддасининг биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан,
якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса,
даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини
тақдим этмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмига қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил
11 февралдаги 12020017-сон “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб
бериш ва қабул қилиш” шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома)дан
келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, газ тармоқлари орқали
жавобгарга 4 206 900 сўмлик табиий газ етказиб берган.
Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш
чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг 2025 йил 28 февраль ҳолатига
жами 4 206 900 сўмлик табиий газ ҳақидан қарзи вужудга келган.
Истеъмол қилинган табиий газ учун даъвогар томонидан жавобгарга
электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура юборилган, лекин
ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 4 206 900 сўм табиий газ ҳақини ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4 206 900 сўм қарздорлик факти иш
ҳужжатларидаги солиштирма далолатнома, шартнома, ҳисобварақфактуралар, талабнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
4 206 900 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан 2024 йил 01 октябрдан БҲМ ойига
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, яъни 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб
топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118,
176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ЯТТ
ududg zt `min tҳисобидан
“ ududg zt `min t”
АЖ
фойдасига4 206 900 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
ЯТТ ududg zt `min t ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов