Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3709 Дата решения 08.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 891ec765-caf8-4b2b-b393-a28cde95a03f Claim ID PDF Hash 79877709916cec87... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 353-моддаси нинг 353 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3709-сонли иш бўйича ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 08 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти бошқармасининг “Бухоро агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар“ABDU ALIK AGROSERVIS ASH” масъулияти чекланган жамиятидан 319 184 564,80 сўм асосий қарздорлик ва 87 884 361 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар МЧЖ раҳбари Х.Розиқов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Бухоро агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти” (бундан буён матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ABDU ALIK AGROSERVIS ASH” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 319 184 564,80 сўм асосий қарздорлик ва 87 884 361 сўм пеня ундиришни сўраган. Ишда иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишда жавобгар вакили иштирок этмади.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, суд низони жавобгар йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра, суд жавобгар иштирокисиз низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик ФК деб юритилади)нинг 353-моддасига кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Шартномаларга ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади. ФКнинг 363-моддаси биринчи қисмига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 05.09.2024 йилда №10990484-сонли лотга қўйилган U A 210 (80727 DA)+сеялка 689 289 469,50 сўм нархга сотилиб, Электрон аукцион натижалари тўғрисидаги DA-1204239-сонли баённомага асосан “ABDU ALIK AGRO E SERVIS ASH” масъулияти чекланган жамияти аукцион ғолиби деб топилган. Электрон аукцион натижалари тўғрисидаги DA-1204239-сонли баённомага кўра, аукцион ғолиби ва сотувчи ўртасида аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага асосан баённома расмийлаштирилган кундан сўнг 10 иш куни ичида шартнома расмийлаштирилиши шартлиги, бошланғич тўлов камида 15%, қолган тўлов 12 ой муддат ичида тўланиши шартлиги белгиланган. 2024 йил 06 сентябрда “E-AUKSION” савдолари натижаси асосида олдисотди шартномаси тузилган бўлсада, харидор-сотиб олувчи сифатида аукцион ғолиби бўлган “ABDU ALIK AGRO E SERVIS ASH” масъулияти чекланган жамияти эмас, Казакбаев Абдумалик Хусанович (паспорт AB 2784572, 26.01.2016 йилда Гулистон тумани ИИБ томонидан берилган) шартноманинг тарафи бўлиб шартномавий муносабатга киришган. Даъвогар эса, “Бухоро Агросервис МТП” МЧЖ, “Пешку Агросервис МТП” МЧЖ ва Казакбаев Абдумалик Хусанович ўтрасида расмийлаштирилган 2024 йил 06 сентябрдаги 5-сонли шартномага кўра, “ABDU ALIK AGRO E SERVIS ASH” масъулияти чекланган жамиятидан 319 184 564, 80 сўм асосий қарздорлик ва 87 884 361,60 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд ушбу ҳолатда, “Бухоро Агросервис МТП” МЧЖ, “Пешку Агросервис МТП” МЧЖ ва Казакбаев Абдумалик Хусанович ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил 06 сентябрдаги 5-сонли шартномага кўра “ABDU ALIK AGRO E SERVIS ASH” масъулияти чекланган жамиятидан 319 184 564, 80 сўм асосий қарздорлик ва 87 884 361,60 сўм пеняни ундириб бўлмайди деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг “ABDU ALIK AGRO E SERVIS ASH” масъулияти чекланган жамиятидан 319 184 564, 80 сўм асосий қарздорлик ва 87 884 361,60 сўм пеняни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинганлигини сабабли ҳисобланган даъвогар ҳисобидан 8 141 378,52 сўм давлат божини республика бюджетига, 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатини Олий суд депозитига ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ҳамда ИПКнинг 118, 128, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти бошқармасининг “Бухоро агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар-“ABDU ALIK AGROSERVIS ASH” масъулияти чекланган жамиятидан 319 184 564,80 сўм асосий қарздорлик ва 87 884 361 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. “Бухоро агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 8 141 378,52 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова