← Назад
Решение #2896466 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3703-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 08 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “FORISH OJURU N SL
HORV SI” масъулияти чекланган жамиятидан 141 666 668сўм муддати
ўтган асосий кредит қарзи, 113 811 116сўм кредитга ҳисобланган фоиз
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Эрназаров (10.01.2025 йилдаги 01-04/14сонли ишончнома асосида)иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда Палата деб юритилади) “Микрокредитбанк”
АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
киритиб, “FORISH OJURU N SL HORV SI” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 141 666 668 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарзи,113 811 116 сўм кредитга ҳисобланган
фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата ҳамда жавобгарсуд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади. Бироқ, Палата ишни унинг вакили иштирокисиз
кўриш тўғрисида судга илтимоснома киритган.Ушбу ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан палатава жавобгар вакили иштирокисиз мавжуд
ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилисудга даъво
киритилгандан кейин жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилганлигини билдириб, бу ҳақда банк маълумотномаси ва банк
айланмасини тақдим қилиб, қолган 104 666 668 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарздорлик ва 89 464 823,76 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни
ундириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
ҳаркимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда "ФК" деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасибиринчи қисмига кўра,кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 744-моддаси тўртинчи қисми мазмунига кўра кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари
қўлланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг ирдарё банк хизматлари маркази
ва жавобгар ўртасида 2024 йил 14 февралькуни 37-сонли узоқ муддатли
кредитлаш шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга йирик шохли оқ бош
моллари сотиб олиш учун 60 ой муддатга йиллик 19 фоиз устама ҳақи тўлаш
шарти билан 1 700 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, жавобгарга
кредит берилган бўлса-да, жавобгар томонидан кредитасосий қарздорлигива
фоизлар тарафлар ўртасида тасдиқланган график асосида қайтарилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 12 июнь
куни ҳолатига 141 666 668 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи
ва кредитга ҳисобланган 113 811 116 сўм фоиз қарздорлиги жами
255 477 784 сўм миқдорида кредит қарздорлиги вужудга келган.
Мавжуд 141 666 668 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлик судда
иштирок этган даъвогар тараф вакилининг кўрсатмаси, тақдим қилинган
маълумотнома, банк айланмаси,тўлов графиги ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган
141 666 668 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорликни ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар муддати ўтган
141 666 668 сўм асосий кредит қарздорликнинг 37 000 000 сўм қисми учун
тўловни амалга оширган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
104 666 668 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги қолган.
Мавжуд 104 666 668 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлик
тарафларнинг кўрсатмалари, банк маълумотномаси ва банк айланмаси билан
ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 141 666 668 сўм
муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман, яъни
104 666 668 сўм қисмини қаноатлантиришни, 141 666 668 сўм муддати ўтган
кредит
қарздорлигини
ундириш
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек,
даъвогар
жавобгардан
кредитга
ҳисобланган
113 811 116 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.2.1 бандида кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларни
мазкур шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлиқ қайтариш
мажбурияти белгиланган.
Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов графигида ҳар
ойнинг муайян санасигача кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаши шартлиги
белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан фоиз тўловлари график асосида
амалга оширилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 113 811 116 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд фоиз қарздорлик шартнома, банк айланмаси, банк
маълумотномаси, даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини
топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, юқоридаги қайд этилган ҳуқуқ
нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 113 811 116 сўм
кредит фоизини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан
113 811 116 сўм фоиз қарздорлигининг 24 346 292,24 сўм қисми бўйича тўлов
амалга оширилган.
Натижада, 113 811 116 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигининг
89 464 832,76 сўм қисми бўйича қарздорлик сўндирилмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 113 811 116 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш талабини қисман, яъни
89 464 832,76 сўм қисмини қаноатлантиришни, муддати ўтган фоиз
қарздорлигини ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу
модданинг бешинчи қисмига кўра,даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
ИПКнинг 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат
божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган
давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, республика
бюджетига 5 109 555,68 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни,
даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ ” акциядорлик тижорат банк
манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “FORISH
OJURU
N SL HORV SI” масъулияти
чекланган жамиятидан:
- “Микрокредитбанк” АТБ” акциядорлик тижорат банк фойдасига
104 666 668 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 89 464 823,76 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
-“FORISH
OJURU
N SL HORV SI” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 5 109 555,68 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова