← Назад
Решение #2896468 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодексининг | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3701-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 08 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “BERDIYOR
BIB”
масъулияти чекланган жамиятидан 18 181 819 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 252 553сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Х.Эрназаров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари М.Бердиев
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда Палата деб юритилади) “Микрокредитбанк”
АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
киритиб, “BERDIYOR
BIB” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 18 181 819 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 252 553 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Бироқ, Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўриш
тўғрисида судга илтимоснома киритган.Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг170-моддасига асосан
палатавакили иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилисудга даъво
киритилгандан
кейин,
жавобгар
томонидан
қисман
қарздорлик
қопланганлигини билдириб, жавобгар томонидан фоиз қарздорлик тўлиқ
қоплаб берилганлиги, асосий қарздорлик бўйича 14 165 817,17 сўм
қарздорлик қолганлигини билдириб бу ҳақда банк маълумотномаси ва банк
айланмасини тақдим қилиб, даъвони қолган қисмини, яъни 14 165 817,17 сўм
асосий қарздорликни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, кредит қарздорлиги
қисман қопланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
55-моддасига
кўра,ҳаркимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда "ФК" деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасибиринчи қисмига кўра,кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 744-моддаси тўртинчи қисми мазмунига кўра кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари
қўлланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сирдарё банк хизматлари маркази
ва жавобгар ўртасида 2024 йил 02 апрелькуни “BUSINESS nlin 2”кредит
маҳсулотидан фойдаланиш бўйича оммавий оферта шартномасига кўра
жавобгар томонидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида “ OBILE
B NKING” иловаси ва “IN ERNE B NKING” орқали 12 ой муддатга
йиллик 26 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм онлайн
кредит маблағи олинган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, жавобгарга
кредит берилган бўлса-да, жавобгар томонидан кредитасосий қарздорлигива
фоизлар тарафлар ўртасида тасдиқланган график асосида қайтарилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 02 июнь
куни ҳолатига 18 181 819 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи
ва кредитга ҳисобланган 252 553 сўм фоиз қарздорлиги жами
133 983 768,74 сўм миқдорида кредит қарздорлиги вужудга келган.
Суд тарафларнинг кўрсатмалари ва иш ҳужжатларини ўрганиб,
даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган 18 181 819 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, судга даъво киритилгандан
кейин жавобгар томонидан муддати ўтган 18 181 819 сўм асосий
қарздорликнинг 4 0016 001,83 сўм қисми бўйича тўлов амалга оширилган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 14 165 817,17 сўм муддати ўтган
қарздорлиги бугунга қадар қомланмаган.
Мавжуд 14 165 817,17 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик
тарафларнингкўрсатмаси,
тақдим
қилинган
маълумотнома,
банк
айланмаси,тўлов графиги ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 18 181 819 сўм
муддати ўтган асосий қарздорликни ундириш талабини қисман, яъни
14 165 817,17 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан кредитга ҳисобланган 252 553 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Шартноманинг3.3.6 бандида қарздор кредит ва уларга ҳисобланган
фоизларни белгиланган муддатларда сўндириши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов графигида ҳар ойнинг
05-санасигача кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаши шартлиги белгиланган
бўлса-да, жавобгар томонидан фоиз тўловлари график асосида амалга
оширилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 252 553 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд фоиз қарздорлик шартнома, банк айланмаси, банк
маълумотномаси, даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини
топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, юқоридаги қайд этилган ҳуқуқ
нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 252 553 сўм кредит
фоизини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан муддати
ўтган 252 553 фоиз қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилган ва бугунги
кунда ушбу фоиз қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Жавобгар томонидан 252 553 сўм миқдоридаги муддати ўтган фоиз
қарздорлик бартараф этилганлиги тарафларнинг кўрсатмалари, банк
айланмаси ва маълумотнома билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд, жавобгардан 252 553 сўм миқдоридаги
муддати ўтган фоиз қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу
модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
ИПКнинг 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат
божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган
давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, республика
бюджетига 375 000 давлат божини жавобгардан ундиришни, даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ акциядорлик тижорат банк
манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “BERDIYOR
BIB” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Микрокредитбанк” АТБ” акциядорлик тижорат банк фойдасига
14 165 817,17 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи,37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин
-“BERDIYOR
BIB” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова