Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2861 Дата решения 08.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый БАРАКАЛИ ФАЙЗЛИ ДАЛА
Source ID 3aee041e-c287-4fac-800b-11cca0b6bd58 Claim ID PDF Hash ecc3a95f2a863c91... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2861-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 08 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Э.Сулаймонов (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси З.Сайдахмедовлар иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида Боёвут туман прокурорининг жавобгар «БАРАКАЛИ ФАЙЗЛИ ДАЛА» фермер хўжалигидан етказиб берилган электр энергияси учун 26.208.118 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида Боёвут туман прокуратураси (кейинги ўринларда “прокурор” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «БАРАКАЛИ ФАЙЗЛИ ДАЛА» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан етказиб берилган электр энергияси учун 26.208.118 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура ва даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд прокуратура ва даъвогар вакилининг тушунтиришларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 01 майда 080583-сонли юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “корхона” тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгар “истеъмолчи”га етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Бироқ, жавобгар истеъмол қилинган электр энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 май куни ҳолатига истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 26.208.118 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, даъвогар манфаатида Боёвут туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 26.208.118 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйичамажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги кўрсатиб ўтилган. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги ёзма равишда билдирган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 26.208.118 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш талаби даъвогар вакилининг кўрсатмалари, шартнома, икки томонлама расмийлаштирилган таққослаш далолатномаси, жавобгар раҳбарининг тушунтиришлари ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолатда суд, даъво талабининг 26.208.118 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 524.162,36 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Боёвут туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «БАРАКАЛИ ФАЙЗЛИ ДАЛА» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 26.208.118 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар «БАРАКАЛИ ФАЙЗЛИ ДАЛА» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 524.162,36 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Я. Олламов