← Назад
Решение #2896484 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| онуннинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3708-сонли иш
08.07.2025 йил
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, “ d Inv st Kl st r”
масъулияти чекланган жамиятиманфаатида жавобгар СИРДАРЁ ТУМАН
ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИдан 97 980 092 сўм асосий қарз ва 13 717 212 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси З.Илясов, даъвогар раҳбари А.Рихсиев,
жавобгар раҳбари С.Қодировлар иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,а н и қ л а д и:
“ d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамиятиманфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “СИРДАРЁ ТУМАН ТИББИЁТ
БИРЛАШМАСИ”дан 97 980 092 сўм асосий қарз ва 13 717 212 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, жавобгар билан
17.02.2025 йил 5-сонли “Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш
шартномаси” тузилганлигини, шартнома бўйича 320 891 200 сўмлик хизмат
кўрсатилганлигини, шартнома тендер (танлов) баённомаси орқали
тузилганлигини, Ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини, кейинчалик ортиқча
хизматлар учун 2025 йил 28 февралда қўшимча келишув имзоланганлигини,
ушбу келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги учун пул
ажратилмаганлигини билдириб, 97 980 092 сўм асосий қарз ва 13 717 212 сўм
пеня сўмлик қарздорликни вужудга келишига асос бўлувчи шартнома
нусхалари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини
қувватлаб, ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича қарздорлик
тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай
бажарилган ишлардан 97 980 092 сўм асосий қарз тўланмасдан қолганлигини,
даъво суммасидаги қарздорлик бўйича тендер ўтказилмаганлигини, ўзаро
тендер ўтказилмаса-да, танлов асосида даъвогар билан ўзаро шартнома
имзолаганлигини, тендер натижасида тузилган шартномалар бўйича
қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди.
Судда прокурор ёрдамчиси қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлган
шартнома тузилишида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя
қилинмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилояти
иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси,
палата суд мажлисига келмади ва вакили иштирокини таъминламади. Бироқ
Ғазначилик бўлими рўйхатдан ўтказилган ва ўтказилмаган шартномалар
бўйича маълумотларни тақдим қилиб, даъво талабидаги суммалар келиб
чиқишига асос бўлган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим этган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилди)нинг 127, 128,
170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё
вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик
бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар билан 17.02.2025 йил 5-сонли
“Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномаси” тузилганлигини,
шартнома бўйича 320 891 200 сўмлик хизмат кўрсатилган. Шартнома тендер
(танлов) баённомаси орқали тузилган ва Ғазначиликдан рўйхатдан ўтган.
Кейинчалик ортиқча хизматлар учун 2025 йил 28 февралда қўшимча келишув
имзоланган бўлиб, ушбу келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги
учун 97 980 092 сўм асосий қарздорлик келиб чиққан. Шартнома шартига
асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда жавобгарга белгиланган
хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса етказилган кўрсатилган хизматларни
текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 97 980 092 сўм асосий қарз тўланмай қолган.
Қайд этилганлардан кўринадики, ҳар икки ҳолатда жами жавобгарнинг
даъвогар олдида 97 980 092 сўм асосий қарздорлиги мавжуд.
Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда
бажарилган ишлар қийматидан 97 980 092 сўм асосий қарз вужудга келганлиги
тан олинган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилиши лозим.
Судга тақдим этилган жами қиймати 97 980 092 сўм асосий қарзни ташкил
этишига асос бўлган шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Бироқ, жавобгарнинг даъвогардан 97 980 092 сўм асосий қарз юзага
келишига сабаб бўлган қўшимча келишув бўйича тендер ўтказилмаган.
Гарчи, даъвогар мазкур даъвони тарафлар ўртасида тузилган юқорида қайд
этилган қўшимча келишувга асосланиб тақдим этган бўлса-да, қуйидагиларга
асосан мазкур шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар маҳсулотларни қабул қилган ва
маҳсулотларга нисбатан эътирозлар бўлмаган, мазкур қарздорлик эса
тарафлар раҳбарлари томонидан имзоланиб, муҳр қўйилган солиштирма
далолатнома билан ҳам тасдиғини топган бўлса-да, “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши
давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга
ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари
учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид
қилиш
тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи
хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахслар.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан
буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга
ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг
суммасидан қати назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари
миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар
қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи
билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг
(ишнинг, хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш
билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки
кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг
кўрсатувлари
ёки
эшиттиришлари
каби
интеллектуал
фаолият
натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ
ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини
амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли
турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридантўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва
шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида
комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда
белгиланган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 72-моддасига биноан ушбу Қонунда белгиланган тартибда
ягона етказиб берувчи деб топилган ва Ягона етказиб берувчилар реестрига
киритилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси ягона етказиб
берувчидир.
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган тақдирда,
етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридан-тўғри
шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган пайтдан
эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши
лозим.
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди қуйидаги алоҳида ҳолларда
амалга оширилади:
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан олиш
мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат хариди;
маданий қимматликларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида
ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ягона
етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлардан давлат харидлари;
табиий
монополия
субъекти
товарларининг
(ишларининг,
хизматларининг) давлат хариди;
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлар
томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши
мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи
қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори
6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар
(ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари Ғазначиликда
рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши
белгилаб қўйилган.
Ҳолбуки, Ғазначилик томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага
кўра, қўшимча келишув ғазначиликда рўйхатга олинмаган ва тендер
натижасида шартнома тузилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет
ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи
субъектлар тоифасига кирмайди, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартнома
қонунчилик талабларига зид равишда расмийлаштирилган.
Суд, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда Давлат
харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар
ўртасида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар
бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда
маҳсулот олди-сотдиси амалга оширилмаган деб ҳисоблайди.
Ҳолбуки, даъвогар томонидан танлов натижаларига кўра, танлов ғолиби
билан шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги важларини қарздорлик ҳосил
бўлган шартномага қўшимча келишув бўйича тендер ғолиб бўлганлигини
асословчи ҳужжатлар тақдим этилмади.
Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан даъво
талабининг асоси бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ
бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 163-сон
Қарорининг 32-бандида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари
тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер,
шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб
берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган
талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг
116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлиши, агар қонун
ҳужжатларида шартнома тузишда танлов (тендер) савдолари ўтказилиши
назарда тутилган бўлса, бундай шартнома шартларини ўзгартириш юзасидан
қўшимча келишув тузиш учун танлов (тендер) комиссиясининг белгиланган
тартибда кўриб чиқилган ва расмийлаштирилган баённомаси асос бўлиши,
агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, танлов
(тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини
тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, танлов
(тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг
келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабига асос сифатида келтираётган
шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиб, даъво талабини 97 980 092 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари даъво талабининг асосий қарз ундириш талаби рад
этилганлиги ҳамда шартнома ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома
бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш
талабини асоссиз деб ҳисоблаб, суд даъвонинг 13 717 212 сўм пеня ундириш
талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан ишни кўриш натижасига мутаносиб равишда давлат
божи тўловини тарафлар ўртасида тақсимлаб, даъвогардан даъвонинг рад
қилинган 97 980 092 сўм асосий қарз ва 13 717 212 сўм пеня сўмнинг 1 фоизи
миқдорида 1 116 973,04 сўм давлат божи тўловини ва почта харажатини
олдиндан тўлаганлигини инобатга олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қи л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “ d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар СИРДАРЁ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИдан
97 980 092 сўм асосий қарз ва 13 717 212 сўм пеня сўм қарздорлик ундириш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин.
“ d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамиятининг олдиндан тўлаган
давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шу суд
орқали апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов