← Назад
Решение #2896486 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/8515-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 08 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,
даъвогар
вакили
–
юрисконсульт
rm ql ri(22.05.2025 йилдаги 08/33-сон ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “ rm ql ri” МЧЖнинг жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан
125 000 000 сўм асосий қарз, 37 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ (даъвогар ва/ёки бажарувчи) Гулистон
туманлараро иқтисодий судига жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ (жавобгар ва/ёки
буюртмачи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 125 000 000 сўм асосий қарз, 37 500 000 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 170-моддасига кўра,иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)нинг
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 05 январда
тузилган 3-сон “Автотранспорт, машина-механизм ва махсус техникаси
хизмати кўрсатиш” шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб
чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-банди кўра, бажарувчи буюртмачи хатига кўра
автотранспорт, машина-механизм ва махсус йўл техникаси хизмати кўрсатади.
Буюртмачи эса кўрсатилган хизматларни қабул қилади ва тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-банди кўра, шартнома қиймати 125 000 000 сўмни
ташкил этади.
Даъвогар шартномага асосан хизмат кўрсатиш ишларини бажарган,
бироқ жавобгар томонидан 125 000 000 сўмлик тўловлар амалга
оширилмасдан қолган.
Даъвогар шартномага асосан хизмат кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятини
бажарган, жавобгар бажарилган иш(хизмат)ларни эътирозларсиз қабул қилиб
олган. Кўрсатилган хизматлар миқдори даъвогар ва жавобгар томонидан
бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги 2025 йил 11 февралдаги 2-сон
электрон ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига биноан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан 125 000 000 сўм асосий қарзни
тўланганлигини фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 125 000 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар кечиктирилган асосий қарз учун жавобгар
ҳисобидан 37 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 5.3-бандида буюртмачи бажарилган ишлар учун тўлов
кечиктирилган тақдирда, шартнома бўйича 0,4% миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 30% дан кўп бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
Жавобгар асосий қарз тўловлари 2025 йил 11 февралдан 26 майга қадар
кечиктирилган 104 кун учун даъвогар томонидан кечиктирилган тўлов
суммасининг 30 фоизи миқдорида 37 500 000 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли ҳисоблайди.
Бироқ, суд даъвогар томонидан ўз муддатида тўланмаган қарздорликлар
учун ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги,
шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги,
ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
10 000 000 сўм
миқдорида
қаноатлантириб,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг“Давлат божи тўғрисида”ги иқтисодий
судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидандаъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилади.Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга
оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш
чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашибелгиланган.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Шу боисдан
даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида,
олдиндан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб
чиққан.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган
1 625 375 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топиб,
ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар
“ rm ql ri”
МЧЖнинг
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ
фойдасига 125 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 1 625 375 сўм
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобиданЎзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов