Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2862 Дата решения 08.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDG ZT Ответчик / Подсудимый ФАЙЗЛИ БАРАКАЛИ
Source ID 9837e68c-973d-4c96-90c6-0995972cd1e3 Claim ID PDF Hash f75f39552f767a90... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2862-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 08 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ФАЙЗЛИ БАРАКАЛИ» фермер хўжалигига нисбатан 10.279.800 сўм миқдоридаги табиий газ ҳақи (қарздорлик)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Бобобеков (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар «ФАЙЗЛИ БАРАКАЛИ» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 10.279.800 сўм миқдоридаги табиий газ ҳақи (қарздорлик)ни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан шартномада белгиланган истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, етказиб берувчи ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 2024 йил 24 сентябрда 12050001-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасидаги шартнома тегишли ғазначилик органларида рўйхатга олинган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра таъминотчи газ тармоқлари орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари орқали табиий газни етказиб берган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 16 июнь ҳолатига етказиб берилган табиий газ учун муддати ўтган 10.279.800 сўм миқдоридаги қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шарт нома бўйича юзага келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисида тегишли талабномалар юборилган, лекин жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани ижросиз қолдириб, ушбу қарздорликни бартараф этмаган. Натижада, даъвогар етказиб берилган табиий газ ҳақини ундириш учун судга даъво ариза билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Суд муҳокамаси мобайнида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги шартнома, ҳисоб- фактуралар нусхалари, тўлов топшириқномалари, тарафлар ўртасидаги солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа бухгалтерияга оид ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 10.279.800 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда даъво аризасида сўралган талабни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «ФАЙЗЛИ БАРАКАЛИ» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамияти фойдасига 10.279.800 сўм миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «ФАЙЗЛИ БАРАКАЛИ» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 375.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов