← Назад
Решение #2896492 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9415-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Убайдуллаев (2025 йил 23 майдаги
04юр/119-25-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Р.Абдурахманов
(ишончномасиз) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк”
АТБ манфаатида жавобгар “ DUR
N V R YI
G
KUL VI ”
ЯТТ ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 7 430 000 сўм муддати
ўтган кредитнинг фоизини ундириш ҳамда “Агробанк” АТБ ва
“ DUR
N V R YI
G
KUL VI ” ЯТТ ўртасида тузилган
2024 йил 14 июндаги 555-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Агробанк” АТБ (даъвогар) ва “ DUR
N V R YI
G
KUL VI ” ЯТТ (қарздор) ўртасида 2024 йил 14 июнда 3894-сонли
кредит шартномаси (кредит шартномаси) тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2.3, 2,4, 2.7-бандларида банк қарз олувчига
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа жалб қилинган
маблағлар ҳисобидан 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан
автомобилларга хизмат кўрсатиш мақсадида зарур ускуналар сотиб олиш
учун 100 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат
ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун йиллик фоиз
миқдори 18 фоизни ташкил этиши деб белгиланган.
Шартноманинг
2.8-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллабқувватлаш комплекс Дастури” доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик
бизнесга кўмаклашиш маркази” масуълияти чекланган жамиятида амалий
ўқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур
молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда
кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги сабабли, тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 7 430 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини ундиришни ҳамда кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарда кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича
мониторинг ўтказилганлиги, жавобгар томонидан кредит маблағи мақсадсиз
фойдаланилганлиги аниқланганлиги, қарздорлик бўйича тўлов амалга
оширмаганлиги, даъво аризада кредит шартномаси рақами хато
кўрсатилганлиги, аслида 2024 йил 14 июндаги 3894-сонли кредит
шартномасини бекор қилиш назарда тутилганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб,
кредит шартномаси унинг отаси номига расмийлаштирилганлиги, бироқ
кредит маблағини олмаганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
2024 йил 14 июндаги 3894-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси)
келиб чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан 2024 йил 29 март ва
1 апрелда жами 100 000 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва “Z rbd r I hk
r k si”
ИЧК ўртасида тузилган 2024 йил 14 июндаги 3894-сонли олди-сотди
шартномаси бўйича “Z rbd r I hk
r k si” ИЧК жавобгарга жами
100 000 000 сўмлик 3 турдаги жиҳозларни етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарда кредит
шартномасига асосан ажратилган 100 000 000 сўм миқдордаги маблағларнинг
мақсадли ишлатилиши мониторинг қилиниб, 2024 йил 29 октябрда тузилган
далолатномага кўра, кредит ҳисобига етказиб берилиши белгиланган
жиҳозлар фаолият кўрсатаётган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг камчиликларни бартараф этиш ва қарздорликни
сўндириш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит
қарздорлиги 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, тўлов интизомига риоя
қилмаганлиги боис ҳисобланган 7 430 000 сўм муддати ўтган кредитнинг
фоизини ташкил этади.
Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, кредит маблағлари
мақсадсиз фойданилганлиги аниқланганда, қарз олувчи томонидан мазкур
кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, жумладан
ажратилган кредитни ундирувга қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 8 июль куни ҳолатига кредит шартномаси
бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги ҳамда ажратилган
100 000 000 сўм миқдордаги маблағлар мақсадли ишлатилганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги ва кредит маблағлари
мақсадсиз фойданилганлиги аниқланганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит
шартномаси бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига
эгалигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
қарздордан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, тўлов
интизомига риоя қилмаганлиги боис ҳисобланган 7 430 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоиз қарзини ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил
14 июндаги 3894-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилишни сўраган.
Шартноманинг 12.4-бандига кўра, мазкур шартномада кўзда
тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон
Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солиниши белгиланган.
Жавобгар шартнома шартларини жиддий равишда бузиб келганлиги
сабабли даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш бўйича 2025 йил
11 апрелда таклиф хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг
таклифи оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар жавобгарни шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариш
тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо
ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган ва натижада
даъвогарга шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп
даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказилишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
18-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро
келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома
қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида
келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан,
шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.ФК
382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома
суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши
ёки бекор қилиниши мумкин:
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК
382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар
таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур
бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Шартноманинг 12.1-бандига кўра, тарафлар ўртасидаги шартнома
мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлиши белгиланган.
Шу сабабли суд, палатанинг тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил
14 июндаги 3894-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвонинг
шартномани бекор қилиш талаби бўйича 3 750 000 сўм, 107 430 000 сўм
кредит қарз ундириш талаби бўйича 2 148 600 сўм, жами 5 898 600 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Агробанк” АТБ ва жавобгар “ DUR
N V R YI
G
KUL VI ” ЯТТ ўртасида 2024 йил 14 июнь куни тузилган 3894сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар “ DUR
N V R YI
G
KUL VI ” ЯТТ
ҳисобидан “Агробанк” АТБ фойдасига кредит бўйича 100 000 000 сўм
муддатли асосий қарз, 7 430 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“ DUR
N V R YI
G
KUL VI ” ЯТТ ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 5 898 600 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков