Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/8509 Дата решения 08.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6886adc8-a403-4a9d-8c57-cddf963e3d2a Claim ID PDF Hash d5130687debce5ef... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 739-моддаси ФКнинг 739 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/8509 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 08 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – юрисконсульт rm ql ri (16.05.2025 йилдаги 01/6-07/35-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АТБ манфаатида жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 8 942 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 981 599 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ rm ql ri” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан кредит шартномасига асосан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 8 942 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 981 599 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низоли иш юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, жавобгар камчиликларни шу кунга қадар бартараф этмаганлиги, шартнома бўйича мажбуриятларини бузиб келаётганлиги, кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида мониторинг далолатномаси тузилганлиги, кредит қарздорликлари сўндирилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. 2025 йил 03 июль кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари Б.Кушбаков даъво талабларини тан олиб, эътироз билдирмаган, қарздорликни сўндиришни билдирган. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 25 июлда тузилган 4564-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш бўйича) кредит шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 84 ой муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада 100 000 000 сўм миқдорида, чорвачилик фаолиятини кенгайтириш ва йирик шохли қора мол сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖда амалий уқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.) кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади. Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада назарда тутилган мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган, хусусан жавобгар 2024 йилнинг декабрь ойи учун қисман, 2025 йилнинг январь, февраль, март ва апрель ойлари учун фоиз қарздорликларини тўламаган. Банк томонидан 2024 йил 16 декабрда тузилган мониторинг далолатномасига кўра, жавобгар кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги баён этилган. Банкнинг жавобгардан кредитдан мақсадли фойдаланганликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги 2024 йил 12 декабрдаги 01-08/867-сон талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 30 апрель ҳолатига муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий қарз ва 8 942 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 739-моддасига кўра, агар қарз шартномаси қарз олувчининг маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт. Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 8 942 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 981 599 сўм пеня ундиришнисўраган. Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Банк томонидан жавобгарга фоизлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги учун 981 599 сўм пеня ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан 981 599 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш даражасини, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 281 599 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга даъво қарши эътирозларини билдирмади ҳамда далиллар тақдим этмади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (100 000 000 + 8 942 000 + 981 599 = 109 923 599 х 2%=) 2 198 471,98 сўм давлат божи ҳамдадаъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ rm ql ri” АТБ фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 8 942 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 281 599 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 2 198 471,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов