Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3707 Дата решения 08.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6ae4cc47-1bbd-4bf1-a974-682df7684e28 Claim ID PDF Hash c0edbd79ea8123e3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 2-моддаси онуннинг 2 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
онуннинг 71-моддаси онуннинг 71 law
збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3707-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ______________ 2025 йил 08 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, “M d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасидан 351 100 482 сўм асосий қарз ва 49 154 067 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси З.Илясов, даъвогар раҳбари А.Рихсиев, иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: “M d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогр деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 351 100 482 сўм асосий қарз ва 49 154 067 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси судда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, Ғазначилик бўлими рўйхатдан ўтказилган ва ўтказилмаган шартномалар бўйича маълумотларни тақдим қилиб, даъво талабидаги суммалар келиб чиқишига асос бўлган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим этган. Ушбу ҳолатда суд ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Ғазғачилик хизмати бошқармаси вакили иштирокисиз ишни кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, жавобгар билан 28.01. 2025 йилда 2-сонли лот 25110012409626 сонли йил 5-сонли умумий қиймати 528 001 600 сўмлик “Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномаси” тузилганлигини, шартнома тендер (танлов) баённомаси орқали тузилганлигини, Ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини, 2025 йил 31 январда тарафлар ўртасида қўшимча келишув имзоланганлигини, ушбу келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги учун пул ажратилмаганлигини билдириб, 351 100 482 сўм асосий қарз ва 49 154 067 сўм пеня пеняни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини қувватлаб, ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 351 100 482 сўм асосий қарз тўланмасдан қолганлигини, даъво суммасидаги қарздорлик бўйича тендер ўтказилмаганлигини, тендер ўтказилмаса-да, даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, тендер натижасида тузилган шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди. Судда прокурор ёрдамчиси қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлган шартнома тузилишида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилди)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар билан 28.01.2025 йил 2-сонли “Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномаси (лот 25110012409626)” тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 528 001 600 сўмни ташкил қилган.Шартнома тендер (танлов) баённомаси орқали тузилган ва Ғазначиликдан рўйхатдан ўтган. ушбу шарнома бўйича кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан даъвогарга 528 0001 600 сўм маблағ ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида 31.01.2025 йилда “28.01.2025 йилдаги 2-сонли лаборотория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасига қўшимча келишув” тузилган. Қўшимча келишув билан томонлар ўртасидаги 28.01.2025 йилдаги 2-сонли таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасининг 3.1 бандига ўзгартириш киритилиб, шартномага кўра, хизматлар нархи (шартноманинг умумий қиймати) 879 102 082 сўм этиб белгиланган ҳамда шартнома муддати 2025 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши белгиланган. Шартнома шартига асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда жавобгарга белгиланган хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса етказилган кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан 351 100 482 сўм асосий қарз тўланмай қолган. Судга тақдим этилган жами қиймати 351 100 482 сўм асосий қарзни ташкил этишига асос бўлган шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгарнинг даъвогардан 351 100 482 сўм асосий қарз юзага келишига сабаб бўлган қўшимча келишув бўйича тендер ўтказилмаган. Гарчи, даъвогар мазкур даъвони тарафлар ўртасида тузилган юқорида қайд этилган қўшимча келишувга асосланиб тақдим этган бўлса-да, қуйидагиларга асосан мазкур шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Ишни кўриш жараёнида жавобгар маҳсулотларни қабул қилган ва маҳсулотларга нисбатан эътирозлар бўлмаган, мазкур қарздорлик эса тарафлар раҳбарлари томонидан имзоланиб, муҳр қўйилган солиштирма далолатнома билан ҳам тасдиғини топган бўлса-да, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади. Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади: 1) бюджет буюртмачилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари; харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар; давлат мақсадли жамғармалари; бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар; 2) корпоратив буюртмачилар: давлат корхоналари; устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар. Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат: электрон дўкон; бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш; тендер; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари. Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қати назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритилади. Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди; фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан боғлиқ бўлган давлат хариди; илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди; нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди. Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт. Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди. Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори. 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ҳолбуки, Ғазначилик томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, қўшимча келишув ғазначиликда рўйхатга олинмаган ва тендер натижасида шартнома тузилмаган. Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи субъектлар тоифасига кирмайди, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартнома қонунчилик талабларига зид равишда расмийлаштирилган. Суд, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда Давлат харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаган. Холбуки, даъвогар томонидан танлов натижаларига кўра, танлов ғолиби билан шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги важларини қарздорлик хосил бўлган шартномага қўшимча келишув бўйича тендер ғолиб бўлганлигини асословчи ҳужжатлар ёхуд бундай шартнома шартларини ўзгартириш юзасидан қўшимча келишув тузиш учун танлов (тендер) комиссиясининг белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва расмийлаштирилган баённомасини тақдим этилмади. Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан даъво талабининг асоси бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 32-бандида: “Агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар қонун ҳужжатларида шартнома тузишда танлов (тендер) савдолари ўтказилиши назарда тутилган бўлса, бундай шартнома шартларини ўзгартириш юзасидан қўшимча келишув тузиш учун танлов (тендер) комиссиясининг белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва расмийлаштирилган баённомаси асос бўлади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Судларнинг эътибори ушбу талабларга риоя қилинмасдан тузилган шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига қаратилсин. Танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас”, деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга суд, даъвогарнинг даъво талабига асос сифатида келтираётган шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиб, даъво талабини 351 100 482 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик, яъни тўловларни кечиктирганлик учун 49 154 067 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 31-бандида шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади, деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво талабининг асосий қарз ундириш талаби рад этилганлиги ҳамда ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш талабини қаноатлантириб бўлмаслиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, суд даъвонинг 49 154 067 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли, даъвогар томонидан кичик тадбиркорлик субъекти сифатида олдиндан тўланган 4 002 550 сўм давлат божи тўловини ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “M d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасидан 351 100 482 сўм асосий қарз ва 49 154 067 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. “M d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаган давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова