← Назад
Решение #2896499 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9647-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили У.Сойибжонов (2025 йил 16 майдаги
01/06-07/30-сонли
ишончномага
асосан)
иштирокида,
Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ
манфаатида жавобгар “ RD Y V N RGIS DJ
R LIY VN ” ЯТТ
ҳисобидан 76 000 000 сўм миқдорда муддати клемагн асосий қарз, 7 943 000
сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 1 007 000 сўм пеня, қисқа муддатли
шартнома бўйича 5 432 000 сўм муддати клемагн асосий қарз, 18 568 000 сўм
миқдорда муддати ўтган асосий қарз, 2 916 000 сўм миқдорда фоиз, 1 314 000
сўм миқдорда асосий қарзга ҳисобланган пеня, 331 441 сўм миқдорда
кечиктирилган фоизга ҳисобланган пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (даъвогар) ва “ RD Y V
N RGIS DJ
R LIY VN ” ЯТТ (қарздор/жавобгар) ўртасида 2024 йил
12 июнда 174/1-сонли кредит шартномаси (1-шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2.3, 2,5, 2.7-бандларида банк қарз олувчига
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа жалб қилинган
маблағлар ҳисобидан 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан тикувчилик
фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида зарур ускуналар сотиб олиш учун
76 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат
ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун йиллик фоиз
миқдори 18 фоизни ташкил этиши деб белгиланган.
Шартноманинг
2.8-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллабқувватлаш комплекс Дастури” доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик
бизнесга кўмаклашиш маркази” масуълияти чекланган жамиятида амалий
ўқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур
молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.
Шунингдек, даъвогар ва қарздор ўртасида 2024 йил 12 июнда 174/2сонли кредит шартномаси (2-шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2.3, 2,5, 2.7, 28-бандларида банк қарз
олувчига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа жалб
қилинган маблағлар ҳисобидан 12 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан
тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳом ашё олиш учун
24 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат
ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун йиллик фоиз
миқдори 18 фоизни ташкил этиши деб белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда
кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги сабабли, тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 76 000 000 сўм миқдорда муддати клемагн асосий қарз,
7 943 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 1 007 000 сўм пеня, қисқа
муддатли шартнома бўйича 5 432 000 сўм муддати клемагн асосий қарз,
18 568 000 сўм миқдорда муддати ўтган асосий қарз, 2 916 000 сўм миқдорда
фоиз, 1 314 000 сўм миқдорда асосий қарзга ҳисобланган пеня, 331 441 сўм
миқдорда кечиктирилган фоизга ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
даъво ариза талабларига аниқлик киритиб, маълумотнома тақдим этиб, 2 та
шартнома бўйича жавобгар томонидан мажбуриятлар бузилганлиги,
жавобгарда кредит маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича
мониторинг ўтказилганлиги, жавобгар томонидан кредит маблағи мақсадсиз
фойдаланилганлиги аниқланганлиги, даъводаги 2-шартнома бўйича ундириш
сўралган 2 916 000 сўм маблағ муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 314 000 сўм
маблағ асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 331 441 сўм маблағ муддати ўтган
фоиз учун ҳисобланган пеня эканлиги ҳақида тушунтириш бериб, қарздорлик
сўндирилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими Палата
манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
12 июндаги 174/1-сонли кредит шартномаси (1-шартнома) ва 2024 йил
12 июндаги 174/2-сонли кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
1-шартноманинг 2.7-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
1-шартномага мувофиқ банк томонидан 2024 йил 17 июлда жами
76 000 000 сўм маблағ, 2-шартномага мувофиқ банк томонидан 2024 йил
25 июнда жами 24 000 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва “G R-S R YR SSURS” МЧЖ ўртасида тузилган 2024 йил 28 майдаги 37-сонли олди-сотди
шартномаси бўйича “G R-S R Y-R SSURS” МЧЖ жавобгарга жами
100 000 000 сўмлик 6 турдаги тикувчилик учун ускуна ва жиҳозларини
етказиб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарда кредит
шартномаларига асосан жами ажратилган 100 000 000 сўм миқдордаги
маблағларнинг мақсадли ишлатилиши мониторинг қилиниб, 2025 йил
28 февралда тузилган далолатномаларга кўра, 1 ва 2-шартномалар бўйича
кредит ҳисобига етказиб берилиши белгиланган жиҳозлар фаолият
кўрсатаётган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг камчиликларни бартараф этиш ва қарздорликни
сўндириш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 18 апрель ҳолатига 1-шартнома
бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 76 000 000 сўм
муддатли асосий қарз, тўлов интизомига риоя қилмаганлиги боис ҳисобланган
7 943 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 2-шартнома бўйича
5 432 000 сўм муддатли асосий қарз, 18 568 000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 2 916 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ташкил этади.
Кредит шартномаларининг 5.1.3-бандига кўра, кредит маблағлари
мақсадсиз фойданилганлиги аниқланганда, қарз олувчи томонидан мазкур
кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, жумладан
ажратилган кредитни ундирувга қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 8 июль куни ҳолатига кредит
шартномалари бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги
ҳамда жами ажратилган 100 000 000 сўм миқдордаги маблағлар мақсадли
ишлатилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги,
кредит
маблағлари
мақсадсиз
фойданилганлиги
аниқланганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича
қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1-шартнома бўйича 76 000 000 сўм муддатли
асосий қарз, 7 943 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 2-шартнома
бўйича 5 432 000 сўм муддатли асосий қарз, 18 568 000 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 2 916 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ундиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, палата даъвогар фойдасига жавобгардан 1-шартнома
бўйича 1 007 000 сўм муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня, 2-шартнома
бўйича 1 314 000 сўм асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 331 441 сўм муддати
ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Кредит шартномаларининг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга
келгани учун қарздор банкга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун
кечиктрилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Аниқланишича, 2025 йил 18 апрелга қадар жавобгарга1-шартнома
бўйича 1 007 000 сўм муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня, 2-шартнома
бўйича 1 314 000 сўм асосий қарз учун ҳисобланган пеня, 331 441 сўм муддати
ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня ҳисобланган.
Бироқ, даъвонинг 2-шартнома бўйича 1 314 000 сўм асосий қарз учун
ҳисобланган пеня суммаси шартнома шартларига кўра тўғри ҳисобланган деб
бўлмайди.
Чунки, 2-шартномада асосий қарз учун тўловлар кечиктирилганда пеня
ҳисобланиши назарда тутилмаган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 1-шартнома
бўйича 1 007 000 сўм муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня, 2-шартнома
бўйича 331 441 сўм муддати ўтган фоиз учун ҳисобланган пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабларни
қаноатлантиришни, даъвонинг 2-шартнома бўйича 1 314 000 сўм асосий қарз
учун ҳисобланган пеня ундириш ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 1 314 000 сўмнинг 2 фоизи,
яъни 26 280 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 112 197 441 сўмнинг
2 фоизи, яъни 2 243 948,82 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига
37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ RD Y V
N RGIS
DJ
R LIY VN ” ЯТТ
ҳисобидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига жавобгардан
даъвогар фойдасига 2024 йил 12 июндаги 174/1-сонли кредит шартномаси
бўйича 76 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 7 943 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, 1 007 000 сўм пеня ва 2024 йил 12 июндаги 174/2-сонли
кредит шартномаси бўйича 5 432 000 сўм муддатли асосий қарз, 18 568 000
сўм муддати ўтган асосий қарз, 2 916 000 сўм муддати ўтган кредитнинг
фоизи, 331 441 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ RD Y V
N RGIS
DJ
R LIY VN ” ЯТТ ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 2 243 948,82 сўм давлат божи ундирилсин.
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 26 280 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков