Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3760 Дата решения 07.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHO
Source ID 04e3cf15-4ff0-43dc-8e69-bfcf56191993 Claim ID PDF Hash 05749d470842a75d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
нинг 587-моддаси нинг 587 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3760-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 07 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “SHO‘RO‘ZAK G‘ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги ҳамда қўшимча жавобгарлар “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги ва “ OJI” фермер хўжалигидан солидар тартибда 30 214 553 сўм асосий қарз, 8 697 476 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Аликулова (03.01.2025 йилдаги №11-06/0-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SHO'RO'ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади), “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар), “ OJI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар)дан солидар тартибда 30 214 553 сўм асосий қарз, 8 697 476 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар судда вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, палата ишни палата вакили иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома киритган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата, жавобгар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан ўрталарида 16.07.2024 йилда 24/10-4-234-сонли лизинг шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона “DONG FENG DF404-H” русумли трактор, 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-243сонли лизинг шартномасига кўра, " N-3 20" русумли омоч, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-339-сонли лизинг шартномасига кўра бир дона “DONG FENG DF304-H” русумли трактор, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномасига кўра бир дона “L320” русумли омоч лизингга берганлигини, даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли 2025 йил 31 март ҳолатига жавобгарнинг юқоридаги шартномалар бўйича жами 30 214 553 сўм асосий қарздорлиги ҳамда 8 697 476 сўм пенядан бўлган қарздорлиги юзага келганлигини, бугунга қадар мазкур қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, мазкур қарздорликни жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда ундириб беришни, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 16.07.2024 йилда 24/10-4-234-сонли, 16.07.2024 йилда 24/10-4-243-сонли, 03.10.2024 йилда 24/10-4-339-сонли, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасидаги 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-234-сонли шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 131 000 000 сўм бўлган бир дона “DONG FENG DF 404” русумли тракторни лизингга бериш, жавобгар эса тўлов графигига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунингдек, 16.07.2024 йилда даъвогар, жавобгар ҳамда “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги ўртасида 24/369-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-234-сонли лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда жавобгар-лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-234-сонли лизинг шартномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига 16 668 810 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Мавжуд 16 668 810 сўм қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-243сонли шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 10 024 000 сўм бўлган бир дона “ N 3 20” русумли омоч лизингга бериш, жавобгар эса тўлов графигига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунингдек, 16.07.2024 йилда даъвогар, жавобгар ҳамда “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги ўртасида 24/378-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-243-сонли лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда жавобгар-лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-243-сонли лизинг шартномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига 564 694 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Мавжуд 564 694 сўм асосий қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Бундан кўринадики, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-234-сонли шартнома бўйича 16 668 810 сўм, 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-243-сонли лизинг шартномаси бўйича 564 694 сўм, жами 17 233 504 сўм асосий қарздорлиги мавжуд ва ушбу қарздорлик бўйича "DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги солидар жавобгар ҳисобланади. Тарафлар ўртасидаги 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-339-сонли шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 131 000 000 сўм бўлган бир дона “DONG FENG DF 304” русумли тракторни лизингга бериш, жавобгар эса тўлов графигига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунингдек, 03.10.2024 йилда даъвогар, жавобгар ҳамда “ OJI” фермер хўжалиги ўртасида 24/508-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, “ OJI” фермер хўжалиги 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-339сонли лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда жавобгар-лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик суммаси 275 000 000 сўм этиб белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-339-сонли лизинг шартномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига 12 258 705 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Мавжуд 12 258 705 сўм қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 13 000 000 сўм бўлган бир дона “L320” русумли омочни лизингга бериш, жавобгар эса тўлов графигига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунингдек, 03.10.2024 йилда даъвогар, жавобгар ҳамда “ OJI” фермер хўжалиги ўртасида 24/509-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, “ OJI” фермер хўжалиги 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340сонли лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда жавобгар-лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига 722 344 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Мавжуд 722 344 сўм асосий қарздорлик шартнома, маълумотнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Бундан кўринадики, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 03.10.2024 йилда 24/10-4-339-сонли лизинг шартномаси бўйича 12 258 705 сўм, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномаси бўйича 722 344 сўм, жами жавобгарнинг 12 981 049 сўм асосий қарздорлиги мавжуд ва ушбу қарздорлик бўйича “ OJI” фермер хўжалиги солидар жавобгар. Юқоридагиларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 16.07.2024 йилда 24/10-4-234-сонли, 16.07.2024 йилда 24/10-4-243-сонли, 03.10.2024 йилда 24/10-4-339-сонли, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномалари бўйича жами 30 214 553 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан 30 214 553 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда даъвогар ҳисобига 17 233 504 сўм асосий қарздорликни жавобгар“SHO'RO'ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги ҳамда қўшимча жавобгар- “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалигидан солидар тартибда ундиришни, даъвогар ҳисобига 12 981 049 сўм асосий қарздорликни “SHO'RO’ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги ҳамда қўшимча жавобгар ва “ OJI” фермер хўжалигидан солидар тартибда ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов муддатининг кечиктирилган кунлари учун жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан 8 697 476 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ўрганилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 16.07.2024 йилда 24/10-4-234-сонли лизинг шартномаси бўйича 5 144 223 сўм, 16.07.2024 йилда 24/10-4-243-сонли лизинг шартномаси бўйича 152 732 сўм, 03.10.2024 йилда 24/10-4-339-сонли лизинг шартномаси бўйича 3 207 434 сўм, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномаси бўйича 193 077 сўм, жами 8 697 476 сўм пеня қарздорлиги ҳосил бўлган. Шундан, 16.07.2024 йилда 24/10-4-234-сонли лизинг шартномаси бўйича 5 144 223 сўм, 16.07.2024 йилда 24/10-4-243-сонли лизинг шартномаси бўйича 152 732 сўм, жами 5 296 965 пеня қарздорлиги учун жавобгар ва қўшимча жавобгар “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги солидар жавобгар. 03.10.2024 йилда 24/10-4-339-сонли лизинг шартномаси бўйича 3 207 434 сўм, 03.10.2024 йилдаги 24/10-4-340-сонли лизинг шартномаси бўйича 193 077 сўм, жами 3 400 511 сўм пеня қарздорлиги учун жавобгар ва “ OJI” фермер хўжалиги солидар жавобгар. Лизинг шартномаларининг 8.3-бандида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан 8 697 476 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини қисман, яъни 1 218 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, яъни даъвогар ҳисобига жавобгар фермер хўжалиги ҳамда қўшимча жавобгар- “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалигидан 741 928 сўм пеняни, жавобгар ва “ OJI” фермер хўжалигидан 476 072 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан давлат божи учун харажат қилинмаганлигини инобатга олиб олиб, ҳисобланган 778 240,58 сўм давлат божини жавобгардан давлат бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига “SHO'RO'ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги, “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалиги ва “ OJI” фермер хўжалигидан солидар тартибда 30 214 553 сўм асосий қарздорлик, 1 218 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Шундан, даъвогар- “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ҳисобига: - “SHO‘RO'ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги ҳамда “DURA SHON AZIM DARYO” фермер хўжалигидан 17 233 504 сўм асосий қарздорлик, 741 928 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати солидар тартибда; - “SHO'RO’ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалиги ҳамда “ OJI” фермер хўжалигидан солидар тартибда 12 981 049 сўм асосий қарздорлик, 476 072 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати солидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар “SHO'RO’ZAK G'ALLAKOR HAMKOR” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 778 240,58 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова