Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2521/42873 Дата решения 07.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GULIS N Y `L V I V R NS Ответчик / Подсудимый Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш
Source ID 37cbfa3c-30d8-447b-9200-17863a6efb42 Claim ID PDF Hash e8d6ce937dbc6f7f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2521/42873-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 7 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан жавобгар вакиллари О.Курбанов (2025 йил 1 майдаги 13-сонли ишончнома асосида ва 2025 йил 3 мартдаги 9-сонли ишончнома асосида), Б.Худойкулов (2025 йил 24 мартдаги 2-сонли ишончнома асосида иштирокида, даъвогар “GULIS N Y `L V I V R NS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси ҳисобидан 68 108 602,02 сўм маблағ ва 34 054 301 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “GULIS N Y `L V I V R NS” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/бажарувчи) “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасасига (жавобгар/буюртмачи) нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 68 108 602,02 сўм маблағ ва 34 054 301 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 майдаги ажрими билан мазкур иқтиисодий иш судловга тегишлилик бўйича Гулистон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2025 йил 27 майдаги ажрими билан Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвогар лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқидан воз кечмаганлиги, жавобгар шартнома муддатини узайтиришни асоссиз рад этганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиб, лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси 2019 йилда олинганлиги, ушбу экспертизаси хулосаси 3 йилга амал қилиши, шу сабабли 2022 йил учун шартнома муддати узайтирилмаганлиги, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани рад этишни сўради. 2025 йил 11 июндаги суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ваСирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли фармойишига асосан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасаси негизида хўжалик ҳисобидаги “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси (жавобгар/буюртмачи) ташкил этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 9 октябрдаги D 0902-000001-сонли баённомага асосан даъвогар Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Боёвут” СИУ 13, 17, 18, 19, 63, 64, 65, 66, 67 ва 68 контур ҳудудларидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидаги 5-участкада (объект) дарё ўзанларини тозалаш бўйича аукцион ғолиби деб топилган. Дарё ўзанларини тозалаш лойиҳасини амалга ошириш муддати 2020 йил 1 декабрь этиб белгиланган. Мазкур баённомага асосан даъвогар ва “Хавфсиз дарё” ДУК ўртасида 2019 йил 14 октябрда D-19/63-сонли шартнома (1-шартнома) тузилган. Шартнома бўйича аукционда ютиб олинган ҳуқуқнинг умумий қиймати 272 056 833,4 сўм деб белгиланган. 1-шартнома шартларига кўра, даъвогар объектда тозалаш жараёнида қумшағал материлларини қазиб олиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган. 1-шартноманинг 1.2-бандига кўра, Сирдарё дарёси ўзанини тозалаш жараёнида қазиб олинадиган қум-шағал материалларининг ҳажми лойиҳа ҳужжатларига асосан белгиланган ҳамда ушбу шартноманинг 1-иловасига асосан, “Ўзан тозалаш жараёнида қазиб олиниши лозим бўлган кум-шағал материалларининг Календарь графиги”да (Календарь график) келтирилган. 1-шартноманинг 2.3-бандига кўра, бажарувчи томонидан аукционда ютиб олинган ҳуқуқнинг умумий қийматидан буюртмачига шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш кунида тўланадиган 30 фоиз миқдоридаги 81 617 050,02 (саксон бир миллион олти юз ўн етти минг эллик) сўм бўнак маблағлари деб ҳисобланиши ҳамда томонлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда, календарь графикка асосан ўзандан қазиб олина надиган қум-шағал материалларининг ҳажмига мос равишда ойма-ой пропорционал чегирилган ҳолда ҳисобга олиниши белгиланган. Даъвогар томонидан 1-шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ, ютиб олинган ҳуқуқнинг умумий қийматидан 30 фоиз миқдорда 81 617 050,52 сўм бўнак маблағлар тўлаб берилган. Календарь графикка асосан даъвогар томонидан 2020 йилнинг июньоктябрь ойлари давомида белгиланган миқдорда ўзан тозалаш ишларини амалга ошириши кўрсатилган. Бироқ, даъвогар томонидан 2020 йилда жами 60 999 м.куб ўзан тозалаш ишлари календарь графикка асосан тўлиқ бажарилмасдан, амалда 10 096 м.куб қисми бажарилиб, ушбу бажарилган ишларга мутаносиб равишда даъвгарнинг бўнак маблағлари чегириб қолинган. Натижада, даъвогарнинг бўнак сифатида тўлаган маблағининг 68 108 602,02 қисми чегирилмасдан қолган. Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил июнь-октябрь ойлари учун далолатномаларда ишларни тўлиқ бажарилмаслиги сабаблари аниқ кўрсатилмаган. Шундай бўлса-да, тарафлар ўртасида 2021 йил 28 январда D-19/63-сонли шартнома (2-шартнома) тузилиб, унга кўра электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 9 октябрдаги D 0902-000001-сонли баённомасига асосан объектда тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш лойиҳасини амалга ошириш муддати 2021 йил 1 декабрь деб белгиланган. 2-шартноманинг 2.1-бандига кўра, 2019 йилнинг 14 октябрида имзоланган D-19/63-сонли шартномага мувофиқ, аукцион объекти қийматининг 30 фоизи миқдоридаги олдиндан тўланган маблағдан ўзан сонли шартномага мувофиқ, тозалаш жараёнида қазиб олинган қум-шағал материаллари учун ҳамда лойиҳанинг минимал қийматидан аукционда ошиқча таклиф этилган маблағлар чегирилгандан сўнг, қолган 68 108 602,02 (олтмиш саккиз миллион бир юз саккиз минг олти юз икки сўм икки тийин) маблағ лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун тўланган ҳак ҳисобланиши ҳамда буюртмачи тақдим этган электрон ҳисобварак-фактурада бажарувчи томонидан тасдиқланиши, бажарувчининг буюртмачи олдида вужудга келган 4 717 342,00 сўм кредитор карздорлиги мазкур шартнома имзоланган санадан бошлаб ўн кун мобайнида тўлаб берилиши кўрсатилган. Мазкур шартнома шартига мувофиқ тарафлар ўртасида ҳисобварақфактура тасдиқланган, 4 717 342,00 сўм маблағ тўлаб берилган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган календарь графикка асосан даъвогар томонидан 2021 йилнинг май-ноябрь ойлари давомида белгиланган миқдорда ўзан тозалаш ишларини амалга ошириши кўрсатилган. Бироқ, даъвогар томонидан 2021 йилда жами 50 903,99 м.куб ўзан тозалаш ишлари календарь графикка асосан тўлиқ бажарилмаган. Тарафлар ўртасида 2021 йил давомида расмийлаштирилган далолатномаларга кўра, 2021 йилнинг май ва июнь ойларида ўзан тозалаш ишлари лойиҳада белгиланган миқдорда бажарилмаганлиги, 2021 йилнинг июльноябрь ойларида ўзан тозалаш ишлари дарё сув сатхи кескин кўтарилганлиги сабабли бажарилмаганлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган шартнома муддатини узайтириш ҳақидаги таклифи жавобгар томонидан рад этилган. Даъвогар даъво аризасида 2-шартнома бўйича 2021 йил давомида ўзан тозалаш ишлари дарё сув сатхи кескин кўтарилганлиги сабабли бажарилмаганлиги, 2-шартноманинг 9.5-бандига мувофиқ жавобгар томонидан шартнома шартларига зид равишда лойиҳани амалга ошириш муддатига ўзгартиришлар киритишни рад этганлиги, даъвогар ҳуқуқдан воз кечмаганлиги, 2-шартнома бўйича даъвогарнинг 68 108 602,02 сўм бўнак маблағлари амалда фойдаланилмаганлиги, жавобгар томонидан 68 108 602,02 сўм бўнак маблағлар даъвогарга қайтарилиши лозимлиги, шартнома шартларига мувофиқ пеня ҳисобланганлиги тўғрисидаги важлар асосида жавобгар ҳисобидан 68 108 602,02 сўм маблағ ва 34 054 301 сўм пеня ундиришни сўраган. 2-шартноманинг 9.4-бандига кўра, бажарувчи томонидан лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқидан воз кечилган такдирда, мазкур шартноманинг 2.1. бандининг биринчи хатбошисида кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун тўланган ҳақ бажарувчига қайтарилмаслиги, 9.5-бандига кўра лойиҳа қувватига тўлиқ эришишга тўсқинлик қиладиган сел оқими ва сув тошқинлари ҳамда бошқа табиий офатлар содир бўлган ҳолатларда, икки томоннинг ўзаро келишувларига асосан лойиҳани амалга ошириш муддатига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ, даъвогарнинг ўзан тозалаш ҳуқуқидан воз кечмаганлиги, ўзан тозалаш ишлари дарё сув сатхи кескин кўтарилганлиги сабабли бажарилмаганлиги, 68 108 602,02 сўм бўнак маблағлар амалда бажарилган ишларга мутаносиб равишда чегирилмаганлиги ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Чунки, 1-шартнома, 2-шартнома ва электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 9 октябрдаги D 0902-000001-сонли баённомада ҳам ўзан тозалаш ишлари тарафлар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганда ёки форс-мажор ҳолатлари ёхуд бошқа ҳолатларда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун тўланган ҳақ бажарувчига қайтарилиши лозимлиги ҳақидаги шартлар мавжуд эмас. Балки, 2-шартноманинг 9.5-бандига мувофиқ икки томоннинг ўзаро келишувларига асосан лойиҳани амалга ошириш муддатига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги кўрсатилган бўлиб, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида келишув расмийлаштирилмаган. Қолаверса, электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 9 октябрдаги D 0902-000001-сонли баённомасига кўра, дарё ўзанларини тозалаш лойиҳасини белгиланган мақсади сув тошқини мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимларини Сирдарё дарёсидан талофатсиз ўтказиш, дарё қирғоқларини ювилишини ҳамда қирғоққа яқин жойлашган худудларни, аҳоли пунктларини, ижтимоий ва бошқа объектларни сув босиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳисобланади. Шунингдек, даъвогарнинг ўзан тозалаш ҳуқуқидан воз кечмаганлиги факти лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун тўланган ҳақни қайтариши лозимлигини англатмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ даъвогар томонидан 60 015 550 сўм маблағ зарар деб баҳоланишига асос бўлувчи далиллар тақдим қилинмади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 68 108 602,02 сўм маблағ ва унга ҳисобланган 34 054 301 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан қисман тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, олдиндан тўланган 1 362 173 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 681 085,06 давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “GULIS N Y `L V I V R NS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -республика бюджетига 681 085,06 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 1 362 173 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар “GULIS N Y `L V I V R NS” масъулияти чекланган жамиятизиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков