Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9673 Дата решения 07.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID d1ab06e1-d52d-4c88-ba03-d4341f126508 Claim ID PDF Hash 2c538cb5a3a5b4d5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9673-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 7 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Джурабаев (2025 йил 24 апрелдаги 01-1283/14-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ GR ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муддати ўтган 1 738 300 000 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш ҳамда “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти ва “ GR ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 1-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг (палата) даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти (даъвогар/банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига “ GR ” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан муддати ўтган 1 738 300 000 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган 1-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Сирдарё вилоят бўлими ва жавобгар ўртасида 2017 йил 29 сентябрь куни тузилган 01-сонли товар ҳақини бўлиббўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасига асосан жавобгар банкга тегишли 2013 йилда ишлаб чиқарлган 50 дона “МХ-1.8-04” русумли пахта териш машиналарини сотиб олиш шарти билан 60 ой муддатга 2 173 500 000 сўмлик шартнома имзоланганлиги, жавобгар томонидан қарздорликни шартноманинг ажралмас қисми бўлган муддатли мажбуриятнома бўйича йилма-йил тўлаб борилишига келишилган бўлса-да, тўловларини ўз муддатида амалга оширмай келганлиги натижасида 2025 йил 25 март ҳолатига график бўйича муддати ўтган 1 738 300 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги вужудга келганлиги, жавобгар бу ҳақида бир неча маротаба ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорликни сўндириш юзасидан зарур чоралар кўрилмасдан келганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва палата вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 29 сентябрда тузилган 01-сонли товарни ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк ушбу шартнома шартларига асосида ўзига тегишли бўлган 2013 йилда ишлаб чиқарлган 50 дона “МХ-1.804” русумли пахта териш машиналарини сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар эса мазкур шартнома шартлари асосида шартнома объектларини бўлиб бўлиб сотиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3, 2.4-бандларига асосан 5 йил, яъни 2022 йил 28 сентябргача жами 2 173 500 000 сўм ҳақ тўлаш шарти билан ушбу шартноманинг 2.4-бандида келтирилган тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган тартибда тўлаб боришлиги қайд этилган. Жавобгар шартномада белгиланган тўлов жадвалига асосан 2022 йилнинг 28 сентябрь ҳолатига жами 2 173 500 000 сўм муддати ўтган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ тўловларини амалга оширмаган. Натижада 2025 йил 25 март ҳолатига 1 738 300 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Юқорида қайд этилганларга асосан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, суд палатанинг 1 738 300 000 сўм муддати ўтган қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган 1 738 300 000 сўм муддати ўтган қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвода тарафлар ўртасида тузилган 01-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш сўралган. Шартноманинг 7.1-бандига кўра, мазкур шартнома тарафларнинг келишувга мувофиқ бекор қилиниши ёки тарафларнинг бирортаси шартнома шартларини лозим даражада бажармаса бир томонлама бекор қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Жавобгар шартнома шартларини жиддий равишда бузиб келганлиги сабабли даъвогар томонидан унга шартнома назарда тутилган мажбуриятларни бажариши ҳамда шартномани бекор қилиш бўйича 2024 йил 8 ноябрда таклиф хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг таклифи оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар жавобгарни шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган ва натижада даъвогарга шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказилишига сабаб бўлган. Аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан банк фойдасига 434 700 000 сўм асосий қарз, 34 800 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Шартноманинг 7.5-бандига кўра, тарафлар ўртасидаги шартнома мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлиши белгиланган. Шу сабабли суд, палатанинг тарафлар ўртасида 2017 йил 29 сентябрь куни тузилган 01-сонли товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиштўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби бўйича 3 750 000 сўм, 1 738 300 000 сўм (1 738 300 000 х2 = 34 766 000) фоиз ундириш талаби бўйича 34 766 000 сўм, жами 38 516 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво ариза қаноатлантирилсин Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Сирдарё бўлими ва жавобгар “ GR ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 29 сентябрь куни тузилган 01-сонли товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар “ GR ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига муддати ўтган 1 738 300 000 сўм муддати ўтган қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 38 516 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков