← Назад
Решение #2896514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3384-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 07 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “SAY UN AGRO IZMAT” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар“GULISTON
LASTEP”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 786 819 349 сўм асосий
қарз, 144 774 762 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишнидаъвогар вакили М.Аликулова (03.01.2025
йилдаги №11-06/02-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Хайдаров
(23.06.2025 йилдаги 01/07-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SAY UN
AGRO IZMAT” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади) ҳамда “GULISTON LASTEP” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар)дан солидар
тартибда 786 819 349 сўм асосий қарз, 144 774 762 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата, қўшимча жавобгар судда вакиллари иштирокини
таъминламади. Бироқ, палата ишни палата вакили иштирокисиз кўриш
тўғрисида илтимоснома киритган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгарга жами 32 та техникалар лизингга берилганлиги, даъвогар
томонидан шартнома шартлари бажарилганлиги, бироқ жавобгар томонидан
тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли 2025 йил
31 март
ҳолатига
лизинг
шартномалари
бўйича
жавобгарнинг
жами 786 819 349 сўм асосий қарздорлиги ҳамда 144 774 762 сўм пенядан
бўлган қарздорлиги юзага келганлигини, бугунга қадар мазкур қарздорлик
қопланмаганлигини билдириб, мазкур қарздорликни жавобгар ва қўшимча
жавобгарлардан солидар тартибда ундириб беришни, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Ишда иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, пеняни
камайтириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ва “POLY TE
AGRO” МЧЖ ўртасида 2025 йил 28 февралда “2022 йил 16 ноябрда тузилган
22/10-118-УФ-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан воз кечиш шартномаси” тузилган. Ушбу шартномага
асосан, 20 дона Белорусь 80х русумли трактор жавобгарга топширилган.
Даъвогар, жавобгар, қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 28.02.2025 йилдаги
25/12-сон кафиллик шартномасига кўра, “GULISTON LASTEP” масъулияти
чекланган жамияти 2022 йил 16 ноябрда тузилган 22/105-118УФ сонли лизинг
шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда жавобгар-лизинг олувчи билан биргаликда
солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кафиллик суммаси
6 700 000 000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини
бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик
техникасини олиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал
қилинмаганлиги сабабли 22/10-5-118УФ-сонли лизинг шартномасига кўра
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига 398 056 140 сўм
асосий қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд 398 056 140 сўм қарздорлик шартнома, маълумотнома,
даъвогар вакилининг тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар, ва “POLY TE AGRO” МЧЖ
ўртасида 28.02.2025 йилдаги “2023 йил 23 февралда тузилган 23/10-5-019 УФ
сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома” тузилган. Мазкур
шартномага кўра, 7 дона “ONSH” русумли штангали пуркагич жавобгарга
топширилган. Даъвогар, жавобгар, қўшимча жавобгар ўртасида 28.02.2025
йилда 25/13-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
“GULISTON LASTEP” масъулияти чекланган жамияти 2023 йил 23 февралда
тузилган 23/10-5-019 УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
жавобгар-лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз
зиммасига олган. Кафиллик суммаси 34 000 000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини
бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик
техникасини олиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал
қилинмаганлиги сабабли 23.02.2023 йилдаги 23/10-5-019 КФ-сонли лизинг
шартномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига
11 728 899 сўм асосий қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд 11 728 899 сўм асосий қарздорлик шартнома, маълумотнома,
даъвогар вакилининг тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Шунингдек, 2025 йил 28 февралда даъвогар, жавобгар қўшимча
жавобгар ўртасида “2022 йил 15 июнда тузилган 22/10-5-071УФ-сонли, 22/105-072УФ-сонли, 22/10-5-073-сонли, 22/10-5-074УФ-сонли, 22/10-5-075УФ
сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида”ги шартномалар тузилган бўлиб, ушбу
шартномаларга кўра жавобгарга беш дона “NEW HOLLAND T 5.30” русумли
ғалла ўриш комбайни пахта териш машинаси етказиб берилган. Шунингдек,
даъвогар, жавобгар, қўшимча жавогар ўртасида 28.02.2025 йилда 25/005сонли, 25/006-сонли, 25/007-сонли, 25/008-сонли, 25/009-сонли кафиллик
шартномалари тузилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 15.06.2022 йилдаги 22/10-4-071-сонли
шартномаси бўйича 75 406 862 сўм, 15.06.2022 йилда 22/10-4-072-сонли
шартнома бўйича 75 406 862 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-073-сонли
шартнома бўйича 75 406 862 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-074-сонли
артнома бўйича 75 406 862 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-075 УФ сонли
лизинг шартнома бўйича 75 406 862 сўм, 23.02.2023 йилдаги 23/10-5-019 КФсонли лизинг шартномаси бўйича 11 728 899 сўм, 22/10-5-118УФ-сонли
лизинг шартномаси бўйича 398 056 140 сўм, 7 та лизинг шартномаси бўйича
жами 786 819 349 сўм асосий қарздорлиги юзага келган.
Мавжуд 786 819 349 сўм қарздорлик шартнома, маълумотнома,
даъвогар вакилининг тушунтиришлар ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча
жавобгарлардан 786 819 349 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ҳамда даъвогар ҳисобига жавобгар- “SAY UN AGRO IZMAT”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар- “GULISTON
LASTEP” масъулияти чекланган жамиятидан 786 819 349 сўм асосий
қарздорликни солидар тартибда ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов
муддатининг кечиктирилган кунлари учун жавобгар ва қўшимча жавобгардан
144 774 762 сўм пеня ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатлари ўрганилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида
16.11.2022 йилдаги 22/10-4-231-сонли лизинг шартномаси бўйича
73 242 330 сўм, 23.02.2022 йилдаги 23/10-5-019УФ сонли шартнома бўйича
2 158 117 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-071 сонли лизинг шартномаси
бўйича 13 874 863 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-072УФсонли шартнома
бўйича 13 874 863 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-073УФсонли шартнома
бўйича 13 874 863 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-074УФсонли шартнома
бўйича 13 874 863 сўм, 15.06.2022 йилдаги 22/10-5-075УФсонли шартнома
бўйича 13 874 863 сўм, жами 144 774 762 сўм сўм пеня қарздорлиги ҳосил
бўлган.
Лизинг шартномаларининг 8.3-бандида лизинг тўлови кўрсатилган
миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча
жавобгарлардан 144 774 762 сўм пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб,
пеня ундириш даъво талабини қисман қаноатлантиришни, яъни жавобгар
“SAY UN AGRO IZMAT” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча
жавобгар “GULISTON
LASTEP” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда 20 268 500 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
даъвогар томонидан давлат божи учун харажат қилинмаганлигини инобатга
олиб олиб, ҳисобланган 18 631 882,22 сўм давлат божини жавобгардан давлат
бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини
жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига “SAY UN
AGRO IZMAT” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “GULISTON
LASTEP” масъулияти чекланган жамиятидан 786 819 349 сўм асосий
қарздорлик, 20 268 500 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
солидар тартибда ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “SAY UN AGRO IZMAT” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 18 631 882,22 сўм давлат божи
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова