← Назад
Решение #2896523 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| нинг | 3 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/41834-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 04 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, аризачи
“O`ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK” АТБнинг қарздор “T-S-SSHOES” оилавий корхонасига нисбатан умумий тартибда тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни тўловга қобилиятсиз (банкрот)
деб топиш ҳақидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни муваққат
бошқарувчиси Х.Аминов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“O`ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK” АТБ (кейинги ўринларда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “T-S-S-SHOES”
оилавий корхонаси (кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)га нисбатан
умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Ушбу ариза юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
21.04.2025 йилдаги ажрими билан 4-1001-2518/41834-сонли иқтисодий иш
қўзғатилиб, ишни кўриш 23.05.2025 йилга тайинланган. Суднинг ажрими
билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилиб, Аминов
Хуршид Ўткирович муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 23.05.2025 йилдаги ажрими
билан мазкур иқтисодий иш Сирдарё туманлараро иқтисодий суди иш
юритувига ўтказилган.
Сирдарё туманлараро иқтисдий судининг 05.06.2025 йилдаги ажрими
билан 4-1001-2518/41834-сонли иқтисодий иш судья Х.Сулайманбекованинг
иш юритувига олинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган аризачи ҳамда қарздорсуд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 170-моддасига кўра, ишни аризачи ва қарздор вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи судга
16.06.2025 йилдаги оралиқ ҳисоботини тақдим этиб, ўз зиммасига юклатилган
вазифаларга асосан, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлигини,
кредиторлар талабларни реестр тузилганлиги, кредиторларнинг йиғилиши
чақирилганлиги ва ўтказилганлиги, унда кредиторлар қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва қарздорни тугатишга овоз берганлигини,
қарздорнинг Сайхунобод тумани, Янги Ҳаёт МФЙ, Завқий кўчаси,
38-уйда нотурар жойи мавжудлиги, бундан бошқа асосий воситалари, молмулки, айланма маблағлари мавжуд эмаслигини билдириб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатиш тартиб-таомилига ўтиш мақсадга
мувофиқлигини билдирди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, аризачи ва қарздор ўртасида кредит
шартномаси тузилиб, оёқ кийимларини сотиб олиш учун 84 ой муддатга 24 ой
имтиёзли давр билан йиллик 6% устама тўлаш шарти билан 299,200 АҚШ
доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартнома шартлари қарздор томонидан бажарилмаганлиги, кредит
тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида аризачи қарздорликни
ундириш бўйича судга даъво киритган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
08.05.2024 йилдаги ҳал қилув қарори билан “T-S-S-SHOES” оилавий
корхонаси,
Қ.Қудратов,
Таджибаев,
М.Очилов,
Ш.Абсаломовдан
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 352 744,36 АҚШ доллари миқдорида
қарздорликни солидар тартибда ундириш ва ундирувни Халиков Шерзот
Исматовичга тегишли умумий майдони 152,27 кв.м бўлган Сирдарё вилояти,
Сайхунобод тумани, Гулистон МФЙ, Оламий кўчаси 13 уйга ҳамда жавобгар“T-S-S-SHOES” оилавий корхонасига тегишли бўлган умумий майдони
816,15 кв.м бўлган, Сирдарё вилояти Сайхунобод туман, Янги ҳаёт МФЙ,
Завқий кўчаси 38 уйга қаратиш белгиланган.
Бироқ бугунга қадар 320 850,77 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик
қоплаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 7-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиб, уни банкрот деб топиб, тугатишда
доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил
қилиниб, таҳлил натижасида хулоса тайёрланган.
Аниқланишича, қарздор- “T-S-S-SHOES” оилавий корхонаси Давлат
хизматлари маркази томонидан 11.03.2021 йилда куни юридик шахс сифатида
рўйхатдан ўтказилган ва 308285447 солиқ тўловчининг идентификация
рақами берилган.
Муваққат бошқарувчиси томонидан кредиторларнинг 1-сонли умумий
йиғилиши 2025 йил 02 июнь куни бўлиб ўтиши тўғрисида эълон “BIZNES
DAILY BIRJA” газетасида 2025 йил 24 апрель куни 34(3228)-сонида чоп
этилган.
Муваққат бошқарувчиси томонидан судга 2025 йил 16 июндаги кузатув
таомили ҳисоботи тақдим этилган.
Ҳисоботга кўра, 2025 йил 06 июнь ҳолатига “T-S-S-SHOES” оилавий
корхонаси қарздорлиги жами 4 160 155 090,13 сўмни, шундан, Сирдарё вилоят
солиқ бошқармасидан 52 335 776,00 сўм, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан
4 103 819 314,13 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 20.05.2025 йилдаги
14-02-07/1220-сонли жавоб хатида қарздорнинг номида қишлоқ хўжалиги,
мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатига олинмаганлиги
маълум қилинган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат
кадастрлар палатасининг 12.05.2025 йилдаги 05-19-7449-сонли сонли жавоб
хатида қарздор Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Янги ҳаёт МФЙ, Завқий
кўчаси 38-уй нотурар жой (кадастр рақами 12:06:07:01:07:0429)
07.09.2021 йилдаги 2021020167003634-сонли олди сотди шартномасига кўра
“T-T-S-SHOES” ОК номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум
қилинган.
Тошкент шаҳар ИИБ ЙХҲБнинг 2025 йил 22 майдаги 27/14-10171-сонли
10/8-444-сонли жавоб хатига асосан қарздорнинг номига автотранспорт
воситалари рўйхатга олинмаган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг 20.05.2025 йилдаги 14-02-07/1220-сонли жавоб хатида
“T-S-S-SHOES” оилавий корхонаси ҳисобида давлат улуши ва давлатга
тегишли бўлган инфратузилма объектлари мавжуд эмаслиги маълум
қилинган.
2025 йил 06 май кунидаги 05-13/1855-сонли жавоб хатида Ўзбекистон
Республикаси товар хом ашё биржаси билан “T-S-S-SHOES” оилавий
корхонаси ўртасида дебитор-кредитор-қарздорликлар мавжуд эмаслиги
маълум қилинган.
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан қарздорнинг
21.04. 2025 ҳолатига 52 335 776 сўм қарз мавжудлиги маълум қилинган.
Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилоят бошқармасининг
16.05.2025 йилдаги 8/05-25-2026 сонли жавоб хатига асосан “T-S-S-SHOES”
оилавий корхонаси томонидан 2022-2024 йиллар ҳамда 2025 йилнинг 15 май
кунига қадар экспорт-импорт операциялари ҳамда божхона тўловлари
юзасидан маълумотлар иловага мувофиқ юборилганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Темирйўллар акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлҳисоб”
маркази Тошкент филиалининг 16.05.2025 йилдаги 352/25-сонли жавоб хатида
қарздорнинг “Ўзтемирйўлҳисоб” маркази Тошкент филиалидан қарздорлиги
мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
“Узсаноатқурилишбанк”
АТБ
Тошкент
шаҳар
БХОнинг
06.05.2025 йилдаги 40-2/9790-сонли хатида “T-S-S-SHOES” ОКнинг банкдан
жами 320 850,77 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги мавжудлиги маълум
қилинган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда
“қонун” деб юритилади)нинг 3-моддасида тўловга қобилиятсизлик — суд
томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир
эмаслиги, деб белгиланган
Қонуннинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмида қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлиши кўрсатилган.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот
деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза
билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини
тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори,
мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи
далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор
банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд
санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув
битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ
тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан
тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида
назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Қарздор кредиторларининг 2025 йил 02 июндаги умумий йиғилишининг
1-сонли баёнида муваққат бошқарувчига ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ
тўлашнинг 10 баравари этиб белгиланган.
Суд, “T-S-S-SHOES” оилавий корхонаси” жамияти кузатув тартиб
таомили даври учун муваққат бошқарувчи Х.Аминовга меҳнатга ҳақ тўлаш
энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим
топди.
Шунингдек кредторлар йиғилишида қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизликка доир иш бошланган тақдирда тугатиш бошқарувчи номзоди
сифатида Аминов Хуршид Ўткирович таклиф қилинган.
Баён қилинганларга асосан, яъни доимий тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, суд аризачининг талабини
қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишнинг бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишни, тугатиш
бошқарувчи этиб, Х.Аминовни номзодини тасдиқлашни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
қарздордан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали аризачиҳисобига олдиндан
тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини, Олий суд
депозитига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунинг 5, 7, 37, 92, 140,-моддалари ва
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177,
186-моддаларига асосан суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи
–
“O`ZBEKISTON
SANOAT-QURILISH
BANK”
АТБнинг қарздор - “T-S-S-SHOES” оилавий корхонасини тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор – “T-S-S-SHOES” оилавий корхонаси умумий тартиб-таомилга
кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин, тугатиш бошқарувчиси этиб Аминов Хуршид Ўткирович
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчи:
-уч кун муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилсин
ва чоп этилганлигини тўғрисидаги далилни судга тақдим этсин.
Қарздор – “T-S-S-SHOES” оилавий корхонаси ҳисобидан:
- аризачи – “O`ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK” АТБ
фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажати,
-Олий суд депозитига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят
(протест) келтириши мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова