← Назад
Решение #2896524 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуни | 71 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8508-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ю.Абизов
котиблигида,
даъвогар
вакиллари Б.Алиев (2025 йил 22 майдаги 186-сонли ишончнома асосида),
Б.Шавкиев (2025 йил 4 июлдаги 243-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили Н.Садикова (ишончномасиз), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия
бошқармаси вакили А.Головина (2025 йил 3 январдаги 02-09/35-2-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Чиқинди полигонларини
бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг
жавобгар
Янгиер
шаҳар
ободонлаштириш
бошқармаси ҳисобидан 8 153 184 сўм асосий қарз ва 2 155 631 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат
муассасаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар/ижрочи) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Янгиер шаҳар
ободонлаштириш бошқармаси (жавобгар/буюртмачи) ҳисобидан 2025 йил
18 февралдаги хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги 1-сонли
шартномага асосан 8 153 184 сўм асосий қарз ва 2 155 631 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 9 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси (Ғазначилик бошқармаси) ва Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (Молия бошқармаси) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Ғазначилик бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК)
128-моддаси
иккинчи
қисмининг
4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон
почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни Ғазначилик бошқармаси вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасидаги шартнома
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганлиги, қарздорлик тўланмаганлиги,
8 153 184 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, ҳисобварақ-фактуралар,
далолатномалар расмийлаштирилиб, жавобгарга юборилганлигини маълум
қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини
қисман тан олиб, иш ҳажми шартноманинг умумий қийматидан ошиб
кетганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Молия бошқармаси вакили даъво ариза
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
2025 йил 24 июнь кунги суд мажлисида иштирок этган Ғазначилик
бошқармаси вакили тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 18 февралдаги
хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги 1-сонли шартнома
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини баён қилиб, қонуний қарор
қабул қилишни сўраган.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддасига биноан
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
18 февралда тузилган хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги
1-сонли шартномадан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни
71-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига биноан нархи (тарифи) давлат
томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг)
давлат хариди юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат
харидлари амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
29 декабрдаги “Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган
товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 722-сон қарорга
1-илова билан тасдиқланган “Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга
солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш
(тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан
назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган
товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст
нархларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан мажбурий тўлов
таърифлари мазкур Низом билан белгиланишидан келиб чиқиб, даъвогар
чиқиндиларни чиқинди полигонларига қабул қилиш ва жойлаштириш
хизматларини тўғридан тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширган.
Аниқланишича Ғазначилик бошқармасининг 2025 йил 2 июлдаги
01-35/6-сонли хатига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 18 февралда тузилган
хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги 1-сонли шартнома
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтган бўлиб, 2 975 940 сўм маблағ касса
қилинган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 2.1-бандига кўра, чиқиндиларни қабул қилиш ва жойлаштириш
хизмати учун ҚҚС солиғи билан 1 метр куб учун 18 280 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг умумий қиймати, 5 946 484 сўм деб белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами
10 052 476,8 сўмлик хизмат кўрсатилиб, шундан 1 889 292 сўм қисми бўйича
жавобгар тўловни амалга оширган.
Натижада 8 153 184,8 сўмлик қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга хизматлар кўрсатилганлиги ҳақида
ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар бўйича далолатномалар
юборилган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни)
сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақфактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот
тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Аниқланишича,
юборилган
ҳисобварақ-фактуралар
жавобгар
томонидан қисман қабул қилиб олинган бўлиб, ҳисобварақ-фактураларнинг
қолган қисми ҳамда бажарилган ишлар бўйича далолатномалар белгиланган
муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган.
Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни қоплаш
тўғрисидаги 2025 йил 16 майдаги 176-сонли талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Гарчи, кўрсатилган хизматлар миқдори шартнома қийматидан ошган
бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан 8 153 184,8 сўм хизматлар
кўрсатилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар, хусусан бажарилган ишлар
бўйича далолатномалар, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан исботланлиги боис, суд кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслигини инобатга олади.
ФКнинг 1023-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликда ёки
битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан
мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз
эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган
бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг
1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан хизматлар
кўрсатилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланлиги, бунда
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга
асос бўлмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг 8 153 184 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни
қаноатланиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 153 184 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартномага асосан ўз муддатида амалга
оширилмаган тўловлар учун жавобгар ҳисобидан 2 155 631 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, даъвогар томонидан кўрсатилган ишлар миқдори шартнома
қийматидан ошганлиги, бундай ҳолатда даъвогар амалда етказиб берган
маҳсулотининг қийматидан бошқа мулкий санкцияларни қўллашни талаб
қилишга ҳақли эмаслиги сабабли, даъвонинг пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш
ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108-сон
Фармони 2-бандига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш
миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди.
Юқоридагиларга кўра, суд суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантирилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат
божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан
камлигини инобатга олиб, жами 375 000 сўм давлат божи ундиришни, иш
бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 296 625 сўм
давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни,
даъвонинг қаноатлантириш рад этилган пеня қисми бўйича 78 375 сўм давлат
божини даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан давлат божи
тўлашдан озод этилганлиги сабабли ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Янгиер шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан:
- “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 8 153 184 сўм асосий қарз ва
37 500 сўм почта харажати;
- давлат бюджетига 296 625 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков