Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2855 Дата решения 04.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDG ZT `MIN T Ответчик / Подсудимый
Source ID 2dbad325-64e6-4bab-b613-c5da41c505d7 Claim ID PDF Hash 76b2a9e2e0412284... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2855-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 04 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов даъвогар “HUDUDG ZT `MIN T” акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос туман мудофаа ишлари бўлими ҳисобидан 190.392 сўм миқдоридаги табиий газ ҳақи (қарздорлик) ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризада,“Hududg z Sird r ” газ таъминоти филиали (кейинги ўринларда матнда “етказиб берувчи ва (ёки) таъминотчи” деб юритилади) ва Ховос туман мудофаа ишлари бўлими (кейинги ўринларда матнда “жавобгар ва (ёки) истеъмолчи” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 27 январда 1231120162 табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра, етказиб берувчи истеъмолчига табиий газ етказиб бериши, истеъмолчи эса етказиб берилган табиий газ ҳақини кейинги ойнинг 10 санасигача тўлаш мажбуриятини олганлиги, жавобгарга 190.392 сўмлик табиий газ етказиб берилганлиги ва унга электрон жўнатилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан тан олинмаган ҳисобварақ фактуралари билан ўз тасдиғини топиши, 2025 йил 31 март куни қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга талабнома жўнатилганлиги, бироқ шунга қарамасдан қарздорлик тўланмасдан келинаётганлиги важлари билан “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 190.392 сўм миқдоридаги табиий газ ҳақи ҳамда олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатларини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъвогар томонидан даъво аризаси судга даъво аризаси тақдим этилгандан сўнг қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ қопланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилди. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, етказиб берувчи ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 2025 йил 27 январда 1231120162-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра таъминотчи газ тармоқлари орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари орқали табиий газни етказиб берган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март куни ҳолатига етказиб берилган табиий газ учун муддати ўтган 190.392 сўм миқдоридаги қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисида талабнома юборилган, лекин жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани ижросиз қолдириб, 2025 йил 31 март куни ҳолатига вужудга келган истеъмол қилинган табиий газ учун 190.392 сўм тўловни амалга оширмай келган. Натижада, даъвогар етказиб берилган табиий газ ҳақини ундириш учун судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг ушбу талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари, судга тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва маълумотнома каби инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогар манфаатида прокурорнинг жавобгар ҳисобидан 190.392 сўм миқдоридаги етказиб берилган табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги талабини даъво ариза судга киритилгандан сўнг қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги муносабати билан, даъвони қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “HUDUDG ZT `MIN T” акциядорлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантирилсин. Жавобгар Ховос туман мудофаа ишлари бўлими ҳисобидан даъвогар “HUDUDG ZT `MIN T” акциядорлик жамияти фойдасига 190.392 сўм миқдоридаги табиий газ ҳақи (қарздорлик) ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар Ховос туман мудофаа ишлари бўлими ҳисобидан республика бюджетига 375.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов