Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/8348 Дата решения 03.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 34aeda4d-9975-456a-9ab6-689bc7ecb382 Claim ID PDF Hash 6f5c76d873758ff8... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/8348-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 03 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – ҳуқуқшунос Н.Баратов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖнинг жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан 54 385 818,82 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ёки сотувчи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ёки сотиб олувчи) ҳисобидан 54 385 818,82 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун 54 385 818,82 сўмлик тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 257-сонли ҳисоб-шартномаси(кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, сотувчи сотиб олувчига шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, сотиб олувчи эса қабул қилиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4-бандида сотиб олувчи маҳсулотлар учун олдиндан 100% тўловни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, ишдаги ҳужжатлар ва даъвогарнинг даъво аризада келтирилган важи бўйича жавобгарга етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан 54 385 818,82 сўмлик қолдиқ тўловлар тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган талабномаси ижро этилмасдан, оқибатсиз қолдирилган. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган 54 385 818,82 сўмлик маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун қолдиқ 54 385 818,82 сўмлик тўловларни амалга оширмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ёхуд маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 54 385 818,82 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Мазкур қонунга мувофиқ, қичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” - “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланганлиги сабабли кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида, олдиндан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиққан. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 543 859 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 54 385 818,82 сўм қарздорлик, 543 859 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов