← Назад
Решение #2896540 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 11 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7460-сонли иш
ГУЛИСТОНТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 03 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар “ ududg zt `min t”
МЧЖнинг жавобгар ududg zt `min t билан 2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли
давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида тузилган 2022 йил 05 январдаги 01сонли шартномага 2025 йил 06 январда тузилган 1/1-сонли қўшимча
келишувни ва 2022 йил 05 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил 06 январда
тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувни тузилмаган деб топиб,
ududg zt `min t дан 1 636 458 017,50 сўм пул маблағи ва олдиндан тўланган
суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишини даъвогар вакили ududg zt `min t (ишончнома асосида), Сирдарё
вилояти
Иқтисодиёт
ва
молия
бош
бошқармаси
вакили
ududg zt `min t(ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурори
ёрдамчиси ududg zt `min t иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (даъвогар) жавобгар –
ududg zt `min t (жавобгар) билан 2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли давлат
мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида тузилган 2022 йил 05 январдаги 01сонли шартномага 2025 йил 06 январда тузилган 1/1-сонли қўшимча
келишувни ва 2022 йил 05 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил 06 январда
тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувни тузилмаган деб топиб, жавобгардан
1 636 458 017,50 сўм пул маблағи ва олдиндан тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 майдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига келмади.
ududg zt `min t
2025
йил
03
июндаги
01-12/20-сон маълумотномасини тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2022 йил
05 январдаги 01-сонли шартномага 2025 йил январда тузилган 1/1-сонли
қўшимча келишув ва 2022 йил 05 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил
06 январда тузилган 2/1-сонли қўшимча келишув рўйхатдан ўтмаганлигини
маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Аввалги суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакиллари раҳбар
ududg zt `min t ва бош иқтисодчи
ududg zt `min tлар даъвогарнинг
тушунтиришларини қувватлаб, 2024-2025 йил харажатлар сметасида
тарбияланувчиларнинг овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган
шартномалар бўйича қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани,
ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан
1 636 458 017,50 сўм маблағ тўланмасдан қолганлигини, танлов асосида
даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, ушбу шартномалар ҳам
ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, тендер натижасида
тузилган шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди.
Ишда иштирок этган Молия бошқармаси вакили даъво талаблари асосли
эканлиги сабабли суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишда
иштирок
этган
прокурор
суддан
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, низо жавобгар билан даъвогар ўртасида
Гулистон туманидаги 2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли давлат мактабгача
таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш тўғрисида тузилган 2022 йил 05 январдаги 01-сонли шартномага
2025 йил 06 январда тузилган 1/1-сонли қўшимча келишув ва 2022 йил
05 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил 06 январда тузилган 2/1-сонли
қўшимча келишув (шартномалар) шартномалардан келиб чиққан.
Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган
тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган
маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 2025 йил январь-март ойлари ойлари учун кўрсатилган
хизматлар бўйича 1 636 458 017,50 сўм қарздорлик тўланмай қолган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 636 458 017,50 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар,
бажарилган ишлар қиймати тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилиб,
шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни
аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг
2021 йил 17 ноябрдаги 20-сонли баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом
овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори ижросини таъминлаш
мақсадида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи
қабул қилинган. Ушбу қарор ва буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 576 та давлат мактабгача таълим
ташкилотлари болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш
учун 342 та лотлар бўйича, хусусан Сирдарё вилоятида 33 та лотлар
(180-212 лотлар) бўйича 165 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун
танлов эълон қилинган. Танлов матни Мактабгача таълим вазирлигининг веб
саҳифасига 2021 йил 6 октябрь куни жойлаштирилган. Танлов натижаларига
асосан
187 ва 189-лотлар бўйича 13 фоиз устама билан хизмат кўрсатиш орқали
даъвогар ғолиб деб топилган. Мазкур йиғилиш баёнининг 5-бандига биноан
ududg zt `min t, Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳар ва Боёвут, Гулистон,
Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари мактабгача
таълим бўлими бошлиқларига 2022 йилнинг 1 январь кунидан танловда ғолиб
бўлган тадбиркорлар билан 1 йил муддатга шартномалар имзолаш ҳамда
тадбиркорлар томонидан аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун таклиф
этилган устама миқдори, улар томонидан киритилиши белгиланган
инвестиция мажбуриятлари миқдори ва муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши
лозимлиги, аутсорсер компания томонидан кўрсатилган хизматлар учун
маблағларни туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ўз
вақтида ўтказиб берилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, 187-лотга
Гулистон туманидаги 2,11,18,21-сонли ва 189-лотга Гулистон туманидаги
12,16,17,19,22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари киритилган ва
даъвогар ушбу лотлар бўйича ғолиб деб топилган ва давлат мактабгача таълим
ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун
шартномалар имзоланган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тартиби тўғрис-да”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан
танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция
маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув
кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия
томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 03 декабрдаги 27/14010-сон ХДФУ топшириғи билан давлат мактабгача таълим ташкилотларида
овқатлантиришни ташкил этаётган тадбиркорлар билан тузилган амалдаги
шартномалар муддатларини янги тартиб асосида амалга ошириладиган давлат
харидлари натижаларига кўра ғолиб аутсорсер ташкилотлар билан
шартномалар имзолангунга қадар узайтириш чораларини кўриш
белгиланган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида
овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил
27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат
мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар
билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг
31 декабрига қадар узайтирилган. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва
мактаб таълим вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 917-сонли хати билан
2025 йилда қадар тендер ўтказилганга қадар шартномалар давом эттирилиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январда
“Давлат мактабгача таълим ташкилотиларида соғлом овқатлантириш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли қарори
қабул қилинган. Қарорда 2025 йил 1 июлдга қадар “Ягона мавсумий
таомнома” жорий этилиши ва тадбиркорлик субъектлари билан аутсорсинг
усулида соғлом овқатлантириш учун шартномалар тузилиши белгиланган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 636 458 017,50 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар,
бажарилган ишларнинг қиймати тўғрисидаги икки тарафлама далолатномалар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 11-моддасига кўра,
хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда
тузилади.
Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя
қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи
қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда
бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки
тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича
мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрис-да”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 1 636 458 017,50 сўм маблағни ундиришни
асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда шартномаларнинг
ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов тўланмаган бўлса-да,
даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажариши натижасида молмулки йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли шартномаларни тузилмаган деб топишни, даъвогар
томонидан ишлар тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва
жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар
асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 636 458 017,50 сўм бажарилган ишлар қиймати ҳамда даъвогар
кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида, олдиндан
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаб чиққан 16 364 581 давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар
“ ududg zt `min t”
МЧЖнинг
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
ududg zt `min t
билан
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
ўртасида
2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида
тузилган
2022 йил
05
январдаги
01-сонли
шартномага
2025 йил 06 январда тузилган 1/1-сонли қўшимча келишув ва 2022 йил
05 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил 06 январда тузилган 2/1-сонли
қўшимча келишув тузилмаган деб топилсинва жавобгар ududg zt `min tдан
даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 1 636 458 017,50 сўм пул
маблағи ҳамда 16 364 581 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов