← Назад
Решение #2896542 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 739 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/8512 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 03 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - З.Саттарова (ишончнома
асосида),
жавобгар
вакили
Якка
тартибдаги
тадбиркор
ududg zt `min tиштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ
манфаатида жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) ududg zt `min t
(ЖШШИР ududg zt `min t) ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ
(кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
ududg zt `min t
(кейинги
ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан 100 000 000 сўм
муддатли асосий қарз ундиришни сўраган.
Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво аризаси
судга кирим бўлгандан сўнг кредит мақсадлилиги тўғрисида далолатнома
тузилганлигини маълум қилиб, судга мониторинг далолатномасини тақдим
қилди ва суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кредит маблағларидан
мақсадли фойдаланилганлиги, янги иш ўринлари ташкил этмоқчилиги, ишлаб
чиқариш фаолиятини кенгайтирмоқчи эканлиги, бугунги кунда кредит
мақсадлилиги тўғрисида далолатнома тузилганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
30 сентябрда тузилган 8785-сонли “100 млн сўмгача гаровсиз” кредит
шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 84 ой муддатга,
йиллик 17,50 фоиз ставкада 100 000 000 сўм миқдорида, тикувчилик
фаолиятини кенгайтириш ва машинка сотиб олиш учун (Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан “Кичик бизнесни
узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида Сирдарё
вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖда амалий уқув
курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур молиявий
инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.)
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2.2-бандига асосан қарз олувчи кредитдан фойдаланиш
даврида кредитлашнинг мақсадли фойдаланиш тамойилларига риоя қилиш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2.4-бандига асосан Банк ходимларини мақсадли
текширишлар ўтказишлари учун ишлаб чиқариш, омбор, хизмат ва бошқа
биноларга киритиш, шунингдек, уларнинг талабларига асосан бирламчи
ҳисобот ва бухгалтерилик ҳамда бошқа ҳужжатлар билан таништириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2.6-бандига кўра эса, қарз олувчи кредитдан фақат
бизнес-режада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш, бизнес-режа бўйича
лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириши лозим бўлган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган, хусусан кредитдан мақсадли фойдаланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни банкка тақдим этмаган.
Банкнинг жавобгардан кредитдан мақсадли фойдаланганликни
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис палата банк манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига муддатли 100 000 000 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
ФКнинг 739-моддасига кўра, агар қарз шартномаси қарз олувчининг
маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан
тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.
Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган
мониторинг далолатномасига кўра, даъво аризаси судга кирим бўлгандан сўнг,
2025 йил 25 июнь куни кредитнинг мақсадли ишлатилганлиги аниқланган ва
ушбу тўғрисида мониторинг далолатномаси тузилган.
Мазкур ҳолатда кредитнинг мақсадсиз ишлатилганлик ҳолати бартараф
этилган, яъни кредит қарздорлигининг муддатли қисмини ундиришга асос
бўлган ҳолат бартараф этилиб, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу боисдан суд палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасига асосан иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан
давлат божи ундирилади. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат
божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга
биноан,
суд
палатанинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида (100 000 000 х 2%=) 2 000 000 сўм давлат
божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида киритган
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
ЯТТ
ududg zt `min t
ҳисобидан
даъвогар
“ ududg zt `min t” АТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ҳамда давлат
бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов