← Назад
Решение #2896546 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 13 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2764-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 02 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Боёвут туман
Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилинган 1.417.160,54 сўм
миқдоридаги ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова
қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Боёвут туман Тиббиёт
бирлашмаси ҳисоби (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан қайта
ҳисоб-китоб қилинган 1.417.160,54 сўм миқдоридаги ижара тўловини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан давлат мулки
объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилганда
Жавобгар балансидаги Боёвут туман Учқўрғон МФЙ Қирғоқ бўйи кўчасида
кўчасида жойлашган биносида 1 кв.м. қисмидан АТ “Халқ банки”нинг Боёвут
туман филиали томонидан банкоматлар фаолияти билан 2025 йил 1-январидан
2025-йил 27-май кунига қадар шартнома тузмасдан фойдаланиб келаётганлиги
аниқланди.
Шунга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 1-январидан 2025-йил 27май кунига қадар бўлган давр учун ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорининг 58-бандига асосан ижара ҳақи
тўловлари икки баробарга кўпайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Даъвогар ўз мутахасислари томонидан аниқланган ҳолатларга таяниб,
жавобгарга нисбатан 1.417.160,54 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Даъвогар олдидаги жавобгарнинг 1.417.160,54 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати тарафларнинг ёзишмалари,
даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14
декабрдаги 660-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига асосан Давлат мулкини
(унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки
ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага
берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш
аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан
бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан
фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида
ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда
сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий
тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан қайта ҳисоб-китоб қилинган 1.417.160,54 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта ҳаражати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Боёвут туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан даъвогар
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган 1.417.160,54 сўм
миқдорида ижара тўлови ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар Боёвут туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Республика
бюджетига 375.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов