Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/8997 Дата решения 02.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый LG`
Source ID 22727c2e-f06c-48d3-92e5-91a3001d0ca1 Claim ID PDF Hash cf678256ed8b3caa... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8997-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 2 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили М.Алимқулов (2025 йил 21 апрелдаги 4-16/2-сонли ишончномага асосан), жавобгар Ж.Комилов (ишончномасиз) иштирокида,Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “ LG` ” фермер хўжалиги ҳисобидан 85 509 078,19 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 423 390,23 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Микрокредитбанк” АТБ (даъвогар) ва “ LG` ” фермер хўжалиги (қарздор) ўртасида 2024 йил 8 февралда 24-F/mikr kr ditb nk- 21783/24-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1, 1.2-бандларида банк қарз олувчига 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг 60 фоизгача, тайёрлов корхонаси (фьючерс шартномасига асосан пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун) томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 129 121 200 сўм миқдорда кредит маблағи ажратиши, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Жавобгар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 85 509 078,19 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 423 390,23 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, тўлов амалга оширмаганлиги, жавобгар томонидан унга тегишли ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи гаровга қўйилмаганлиги учун кредитни қайтариш муддати узайтирилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, солиқдан қарздорлиги борлиги учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи гаровга қўйилмаганлиги, қарздорликни сўндириш чорасини кўраётганлиги, 2025 йил ҳосилидан қарздорлик сўндирилишини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 171-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади. ИПК 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар 2024 йил 8 февралда 24F/mikr kr ditb nk- 21783/24-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб чиққан. ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шартноманинг 1.3-бандига кўра, кредит маблағлари ҳосил етиштириладиган йилнинг 1 сентябрь санасига қадар агротехник тадбирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма-ой тақдим қилинадиган буюртманома асосида босқичма-босқич ажартилиши белгиланган. Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан маблағ тўлиқ ажратилган. Шартноманинг 2.3-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун қарз олувчи банкга йиллик 10 фоиз ставкада фоиз тўлаши, кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига 1,5 баравар қўшилган миқдорда ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг 2.3-бандига кўра, пахта хомашёсини етиштириш учун кредит маблағи қарз олувчига 2025 йил 1 апрелга қадар тўлиқ қайтариш шарти билан ажратилиши, шу муддат давомида кредитга ҳисобланган фоизлар тўланиши шартлиги белгиланган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги боис,2025 йил 21 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 85 509 078,19 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 423 390,23 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизни ташкил этади. Жавобгарнинг банк олдидаги 85 509 078,19 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 423 390,23 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарздорлиги ҳолати фактлари иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов топшириқномалари, мемориал ордер, огоҳлантириш хати, тўлов жадвали, маълумотнома, банк айланмаси, тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида 2025 йил 1 февраль куни жорий йил пахта ҳосилини йетиштиришда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича масъулларга юкланган вазифалар тўғрисида ўтказилган йиғилишнинг 27-сонли баёнининг 25-бандида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Агробанк” АТБ ва тегишли тижорат банклари билан биргаликда 2024 йил пахта ҳосили учун фермер хўжаликларига ажратилган имтиёзли кредитлардан қарздорликларни қайтариш муддати 2025 йил 1 сентябрга қадар фермер хўжаликларига тегишли ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш шарти билан узайтирилиш белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан ўзига тегишли ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи гаровга қўйилмаганлиги боис ажратилган имтиёзли кредитдан қарздорликларни қайтариш муддати 2025 йил 1 сентябрга қадар узайтириш ҳақида тарафлар ўртасида келишув тузилмаган. Мазкур ҳолатда, банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига 85 509 078,19 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 423 390,23 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъво баҳоси 88 932 468,42 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 778 649,37 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ LG` ” фермер хўжалиги ҳисобидан “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига кредит бўйича 85 509 078,19 сўм муддати ўтган асосий қарз, 3 423 390,23 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. “ LG` ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 778 649,37 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков