Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3244 Дата решения 02.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3862e72d-00a4-43d3-9174-3622810741d5 Claim ID PDF Hash e435f42d562d9785... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3244-сонли иқтисодийиш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025йил02 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановсуд мажлиси котиблигида, “OROL YO‘L QURILISH” масъулияти чекланган жамиятинингжавобгар –“OZOD MALIKA YO’L QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан 116 678 989,42 сўм асосий қарз, 58 339 494,71 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Аўэзов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Н.Бойдадаева иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “OROL YO‘L QURILISH”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “OZOD MALIKA YO’L QURILISH”масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 116 678 989,42 сўм асосий қарз, 58 339 494,71 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини, бироқ судга даъво киритилгандан кейин қарздорлик қисман, яъни 12 000 000 сўм миқдорида тўлов қилинганлигини, жавобгарга тарафлар ўртасида бугунга қадар келишиш учун имконият берилганлигини, бироқ келишувга эришилмаганлигини, низони тинч йўл билан ҳал қила олишмаганлигини, шу сабабли ишни бошқа кунга қолдиришга қарши эканлигини, даъво талабида жавобгардан 58 339 494,71 сўм миқдорида пеня ундириш сўралганлигини, пеня миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинганда 42 803 585 сўмни ташкил қилганлигини, пеня ундириш талабида 15 535 909 сўм ортиқча ҳисоб-китоб қилинганлигини, шу сабабли асосий қарздорликнинг қолган қисмини ҳамда 42 803 585 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари судга даъво киритилган пайтда жавобгарнинг даъвогар олдида ҳақиқатан ҳам 116 678 989,42 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, судга даъво киритилгандан кейин 12 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, қолган қарздорликни қоплаш чоралари кўрилаётганлигини, пеняни тўлиқ ундириш жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига зарар етказишини, суддан тарафлар ўртасида келишувга эришиш учун муддат беришликни ва ишни бошқа кунга қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафларга бугунга қадар келишиш учун етарлича муддат берилганлигини, бироқ келишувга эришилмаганлигини инобатга олиб жавобгар раҳбарининг ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 25 июнда тарафлар ўртасида асфальтобетон аралашмасини ишлаб чиқариш хизмати бўйича 47-А-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар асфальтбетон аралашмаларини ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш мажбуриятини, жавобгар тайёр маҳсулотни қабул қилиб олиш ва ўз вақтида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1 бандига кўра, жавобгар ушбу шартномани имзолаганидан кейин 10 банк куни ичида умумий шартнома қийматининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўловини ўтказиши, шартноманинг 2.2 бандига кўра, жорий молиялаштириш харидор томонидан етказиб берувчи(даъвогар)дан ҳисоб-фактура олганидан кейин 5 кун ичида амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан бажарилган ишлар бўйича 30.08.2024 йилдаги 6-Асонли ҳисобварақ фактура билан 119 831 239 сўмлик, 30.12.2024 йилдаги 15 А-сонли ҳисобварақ фактура билан 143 278 643,35 сўмлик, 28.02.2025 йилдаги 1А-сонли ҳисобварақ фактура билан 102 692 107,50 сўмлик асфальт маҳсулоти жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган. Бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилиб, 116 678 989,42 сўм қарздорлик қоплаб берилмаган. Қарздорликни қоплаш бўйича юборилган талабномага жавобгар муносабат билдирмаган. Натижада даъвогар 116 678 989,42 сўм қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво киритган. Мавжуд 116 678 989,42 сўм қарздорликнинг асослилиги ҳисобварақ фактуралар, бир тарафлама тасдиқланган солиштирма-таққослаш далолатнома, тараф кўрсатмалари ва бошқалар билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин, 116 678 989,42 сўм қарздорлик бўйича 12 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолдиқ қарздорлик 104 678 989,42 сўмни ташкил қилган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, асосий қарздорлик қисман қопланганлиги сабабли, жавобгардан қолган 104 678 989,42 сўм асосий қарздорликни ундиришни, асосий қарздорликни ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 58 339 494,71 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шартноманинг 5.2 бандида тарафлар тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда етказиб берувчига кечиктирилган тўловлар ҳар бир куни учун 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня миқдори кечиктирилган тўловнинг 50%идан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Даъвогар даъво талабида 116 678 989,42 сўм асосий қарздорликнинг 50%и миқдорида, яъни 58 339 494,71 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ўрганилганда, 30.12.2024 йилдаги ҳисобфактура билан етказилган маҳсулот учун 13 986 881,92 сўм миқдордаги қарздорлик 141 кунга, 28.02.2025 йилдаги ҳисобварақ фактура билан етказилган маҳсулот учун 102 692 107,50 сўм миқдоридаги қарздорлик 85 кунга кечикканлиги, шунда ушбу кечиктирилган тўловлар учун жами 42 803 585,76 сўм (13 986 881,92*0.4%*141 кун=7 888 269,21 сўм, 102 692 107,50*0.4%*85 кун=34 915 316,55 сўм, 7 888 269,21+34 915 316,55=42 803 585,76 сўм) пеня ҳисоб китоб қилиниши лозим бўлгани ҳолда, даъвогар жавобгардан 58 339 494,71 сўм миқдорда пеня ундиришни сўраган. Бунда 58 339 494,71 сўм пенянинг 15 535 909 сўм қисми асоссиз ортиқча ҳисобланганлиги аниқланди. Шунга кўра, суд ундирилиши сўралган 58 339 494,71 сўм пенянинг 15 535 909 сўм қисмини асоссиз, қолган 42 803 585,76 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгардан 42 803 585,76 сўм пеня ундириш жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, мажбуриятлар қай даражада бажарилганлигини ўрганиб, жавобгардан 16 335 000 пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 3 189 651,50 сўм давлат божини ҳамда 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни, 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатини жавобгардан Олий суд депозитига ундиришни, асоссиз деб топилган 15 535 909 сўм пеня ундириш талаби учун ҳисобланган 310 718,18 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “OROL YO‘L QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар –“OZOD MALIKA YO’L QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан 116 678 989,42 сўм асосий қарз, 58 339 494,71 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. "OZOD MALIKA YO’L QURILISH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “OROL YO‘L QURILISH” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 104 678 989,42сўм асосий қарз, 16 335 000сўм пеня, 3 189 651,50 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. "OZOD MALIKA YO’L QURILISH масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова