← Назад
Решение #2896557 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 20 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| онуни | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3242-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 02 июль
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
иқтисодий
суди,
судья
Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан МЧЖ
томонидан ўрнатилган реклама конструкцияларини ўз ҳисобидан олиб
ташлаш мажбуриятини юклаш, “D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган
молиявий жаримани (банк реквизит Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги Ғазначилигининг 23402000300100001010 ҳисобрақамига СТИР
201129919, Тошкент шаҳр, Марказий банк, МФО 00014) шахсий ҳисобварағи
4014228604242313430458278га ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси
тўғрисидагидаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили М.Хусанова 10.01.2025 йилдаги 01-04/60-сонли ишночнома асосида),
жавобгар раҳбари Й.Байматов, жавобгар вакили Э.Назаров (ордер асосида)
иштирокида иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан МЧЖ томонидан Сирдарё тумани, Ў.Умаров СИУ, Бахмал МФЙга
ўрнатилган реклама конструкцияларини ўз ҳисобидан олиб ташлаш
мажбуриятини юклаш, “D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган
молиявий жаримани (банк реквизит Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги Ғазначилигининг 23402000300100001010 ҳисобрақамига СТИР
201129919, Тошкент шаҳр, Марказий банк, МФО 00014) шахсий ҳисобварағи
4014228604242313430458278 га ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризани судга
тақдим қилиб, жавобгар томонидан ўрнатилган ташқи реклама объекти
Сирдарё тумани “Зиёкор” МФЙ, “Дўстлик” кўчаси 69-уйда манзилидаги
клиниканинг том қисмига ўрнатилганлигини, ўтказилган текширишлар ҳамда
мониторинг айни шу жойда ўтказилганлигини, мазкур иқтисодий иш
ҳужжатларида жавобгарнинг юридик манзили кўрсатилганлигини, бироқ
фаолият юритаётган манзили даъво аризага киритилмай қолганлигини
билдириб, даъвони қувватлаб, жавобгарга нисбатан 18 750 000 сўм молиявий
жарима қўллашни, қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг 23402000300100001010
ҳисобрақамига СТИР 201129919, Тошкент шаҳр, Марказий банк, МФО 00014)
шахсий ҳисобварағи 4014228604242313430458278га ундиришни ҳамда
юридик манзили Сирдарё тумани, Ў.Умаров СИУ, Бахмал МФЙда бўлган
“D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўзи фаолият
юритаётган Сирдарё тумани “Зиёкор” МФЙ, Дўстлик кўчаси 69 уй
манзилидаги
клиниканинг
юқори
қисмига
ўрнатилган
реклама
конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари реклама объектини
паспортлаштирмаганлик учун бу қадар катта молиявий жарима
қўлланилишини билмаганлигини, даъвогар томонидан дастлаб огоҳлантириш
хати берилганида реклама объектини паспортлаштирмаганлик учун
18 750 000 сўм молиявий жарима қўлланилиши бўйича изоҳ ёзиб
кетилганда, албатта ўрнатилган реклама объектини паспортлаштирган
бўлишлигини, даъвогарнинг нияти тадбиркорлик субъектини қўллабқувватлаш эмас, қандай қилиб бўлса ҳам ундан пул ундириш эканлигини,
24.06.2025 июнь куни реклама объектини паспортлаштириш бўйича m .g v.uz
платформаси орқали ариза берилганлигини, ариза масъуллар томонидан кўриб
чиқилаётганлигини, агар имкон бўлса, молиявий жарима миқдорини
камайтириб беришни сўради.
Суд томонидан аризачининг даъво талабига аниқлик киритиш
тўғрисидаги аризаси суднинг иш юритувига қабул қилинди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд
муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 20-моддасининг биринчи
ва тўртинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат
бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур
бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан олиб борилган
мониторинглар давомида жавобгар томонидан “Реклама тўғрисида”ги
қонуннинг 25-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий
ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарорига зид
равишда ташқи рекламани паспортлаштирмасдан ноқонуний равишда
бинонинг том қисмига ўрта ўлчамдаги реклама конструкцияси
ўрнатилганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 18 февраль куни жавобгарга
огоҳлантириш хати берилиб, реклама конструкциясини паспортлаштириш ёки
уни бартараф этиш лозимлиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг
508-981-120-сонли
текшириш
коди
ва
даъвогарнинг
21.04.2025 йилдаги 82-S -сонли буйруғи асосида жавобгар фаолиятида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги
“Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги
“Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 428-сон қарори талабларига риоя этилиши устидан текширув
ўтказилган.
2025 йил 21 апрель куни ўтказилган текширув натижасига кўра, юридик
манзили Сирдарё тумани, Ў.Умаров СИУ, Бахмал МФЙда бўлган “D ni r
shif b r k ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўзи фаолият олиб
борилаётган Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги клиникада ўрнатилган
ташқи реклама воситаларига белгиланган тартибда реклама жойининг
паспорти расмийлаштирилмаганлиги, бу билан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги “Ташқи реклама ва
ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга
солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сон
қарорининг 10-банди талаблари бузилганлиги аниқланган ва далолатнома
тузилиб, даъвогар вакили ва жавобгар МЧЖнинг бош бухгалтери
томонидан имзоланган.
Ушбу ҳолат бўйича 21.04.2025 йилда 2-12-2025/48-сонли иш
қўзғатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан қонун ҳужжатлари
бузилганлиги ҳолати юзасидан 2025 йил 25 апрель куни қонун бузилиш
ҳолатларини қонунга мувофиқлаштириш ёки бартараф этиш ва 18 750 000 сўм
молиявий жарима қўллаш тўғрисида ва амалга оширилган ишлар бўйича 2-122025/48-сонли қарор қабул қилинган.
Кўрсатма талабларини бажариш учун бир ойлик муддат белгилаган ва
қарор ва кўрсатма жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан қарор ва кўрсатма ижроси таъминланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама ва
ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга
солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли
қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошида юридик ёки жисмоний шахс
томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик
эътиборини жалб қилиш мақсадида жойлаштирилган, реклама тусига эга
бўлмаган, умумий майдони бир квадрат метрдан кўп бўлган эълонлар ташқи
реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) сифатида эътироф этилади
ҳамда улар учун белгиланган тартибда реклама жойининг паспорти
расмийлаштирилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни
47-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошига асосан реклама
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул
ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади, ташқи реклама ва ахборотни
жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик
баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар томонидан “Реклама тўғрисида”ги
Қонун талаблари бузилганлиги тарафларнинг кўрсатмалари ва иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд аризачининг
жавобгарга нисбатан 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, аризачининг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгарга қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағи (СТИР 201122919,
Тошкент
шаҳри,
Марказий
банк,
МФО
00014,
ШҲР
4014228608242203430458278)га ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4126-сон қарори билан
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда
жамғарма деб юритилади) ташкил этилган бўлиб, рақобат тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига йўналтирилган
молиявий жарималар суммасининг Жамғармага қайтариладиган 50 фоизи
жамғармани молиялаштириш манбаларидан бири сифатида кўрсатилган.
Шундан келиб келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат
бюджетига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга нисбатан ташқи реклама
воситаларини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 428-сон қарорининг 10-бандига кўра, ташқи реклама ва ахборот
объекти (конструкцияси) эгаларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан
масъулиятини ошириш ва ташқи реклама соҳасини тартибга солиш мақсадида
қуйидагилар юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва
жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида
жойлаштирилган, реклама тусига эга бўлмаган, умумий майдони бир квадрат
метрдан кўп бўлган эълонлар ташқи реклама ва ахборот объектлари
(конструкциялари) сифатида эътироф этилади ҳамда улар учун белгиланган
тартибда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади.
Бироқ, жавобгар томонидан Сирдарё тумани “Зиёкор” МФЙ, “Дўстлик”
кўчасида жойлашган “D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамиятига
қарашли бино (клиника)нинг юқори қисмига ўрнатилган ташқи реклама
паспорти расмийлаштирилмаган ёки бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
Даъвогар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати юзасидан
2025 йил 25 апрелдаги куни 2-12-2025/48-сонли иш юзасидан қабул қилинган
қарор ва кўрсатма талабларини жавобгар бажармаган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ташқи
реклама воситаларини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш
ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 184-моддасида пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни
топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган
ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни,
шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатиши
белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини
инобатга олиб, жавобгарга нисбатан 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш
талаби бўйича жавобгардан давлат божи ундирмасликни, қўлланилган
молиявий жаримани ундириш талаби бўйича 375 000 000 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогарнинг мажбурият юклаш тўғрисидаги номулкий талаби
бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 10 баравари
миқдорда 3 750 000 сўм давлат божини республика бюджетига ва олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 176-179,184, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
“D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига
Сирдарё тумани, Зиёкор маҳалласи, Дўстлик кўчаси, 69-уй манзилидаги
бинонинг юқори қисмида жойлашган реклама конструкцияларини ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргандан кейин 5 кунлик муддатда ўз ҳисобидан олиб
ташлаш мажбурияти юклатилсин.
“D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
18 750 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима (банк реквизити Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг 23402000300100001010
ҳисобрақамига СТИР 201129919, Тошкент шаҳр, Марказий банк, МФО 00014)
шахсий ҳисобварағи 4014228604242313430458278га ундирилсин.
Жавобгар“D ni r shif b r k ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-Ўзбекистон
Республикаси
рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 4 125 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда
апелляция ёки кассация шикояти (протест келтириш) берилиши мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова