← Назад
Решение #2896563 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9171-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 1 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили
Ф.Ботиров (ишончнома асосида), даъвогар вакиллари Ж.Абдусаматов,
К.Эркабаев (2025 йил 21 июндаги 1/539-сонли ишончнома асосида) Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан
самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
жавобгар Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси ҳисобидан 443 980,28 сўм
миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а ни қ ла д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (даъвогар) судга мурожаат
қилиб, жавобгар Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси (жавобгар)
ҳисобидан 443 980,28 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризада билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага
эътироз билдириб, ҳужжатлар тақдим этиб, даъвогар томонидан
даолоатнома бир томонлама тузилганлиги, жавобгар ходимлари иштирок
этмаганлиги, хабардор қилинмаганлиги, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги “Давлатхусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс
тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 720-сонли қарорига асосан
Ўзбекистон Республкаси Ички ишлар вазирлиги ва “D VR-S
R S RVI ” МЧЖ ўртасида 2023 йил 4 июлда Ички ишлар вазирлиги Йул
ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Миграция ва фукароликни
расмийлаштириш бош бошкармаси ҳудудий бўлинмалари жойлашган
худудларда онлайн тўлов қабул қилиш хизматларини давлат хусусий
шериклик шартлари асосида ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик
битими имзоланганлиги, мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлигидан 2023 йил 4 июлда йилда D S 47-2023-сон билан
давлат-хусусий шериклик реестрига киритилганлиги ҳақида важлар келтириб,
даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани рад этишни
сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил
25 март куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан
мониторинг ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон
қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда давлат мулкини ижара
шартномаси тузмасдан тўғридан-тўғри давлат мулки ҳисобланган
жавобгарнинг балансида бўлган Ховос туман, Бунёдкор МФЙда жойлашган
бинонинг 4,0 кв.м қисмидан “Давр-Смарт-Сервис” МЧЖга турли хизматлар
учун тщлов қабул қилиш фаолияти учун берганлигини аниқланган.
Шунга асосан, даъвогар томонидан 2025 йил 1 январидан 2025 йил
25 мартга қадар бўлган давр мобайнида ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги учун 221 990,14 сўм миқдорда ижара тўлови ҳисобланиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига асосан ижара ҳақи тўловлари икки
баробарга кўпайтирилган ҳолда 443 980,28 сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб
қилинган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган 443 980,28 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловини 10 иш куни мобайнида тўлаш ҳақидаги
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар жавобгарга нисбатан 443 980,28 сўм миқдорида
қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Бироқ, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
58-бандига асосланиб икки баробарга кўпайтирилган ҳолда 443 980,28 сўм
миқдорида ижара ҳақи ҳисоблаш учун асос бўлмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик
тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги “Давлат-хусусий шериклик соҳасини
янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 720-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республкаси Ички ишлар
вазирлиги ва “D VR-S
R -S RVI ” МЧЖ ўртасида 2023 йил 4 июлда
Ички ишлар вазирлиги Йул ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Миграция
ва фукароликни расмийлаштириш бош бошкармаси ҳудудий бўлинмалари
жойлашган худудларда онлайн тўлов қабул қилиш хизматларини давлат
хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш бўйича давлат-хусусий
шериклик битими имзоланган.
Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлигидан 2023 йил 4 июлда йилда D S 47-2023-сон билан давлатхусусий шериклик реестрига киритилган.
Шунингдек, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 26-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
давлат мулки ижарага, ишончли бошқарувга, текин фойдаланишга, сақлашга
ва гаровга, шунингдек давлат-хусусий шериклик шартлари асосида берилиши
мумкин. Хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкига эгалик қилишга ва (ёки)
ундан фойдаланишга ижара шартномасига ёки давлат мулкини ишончли
бошқариш шартномасига, давлат мулкидан текин фойдаланиш шартномасига,
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, шу жумладан концессия
шартномасига асосан йўл қўйилади.
Ушбу Қонуннинг 30-моддасига кўра, давлат мулкини давлат-хусусий
шериклик шартлари асосида, шу жумладан концессия шартномаси бўйича
якка тартибдаги тадбиркорга, юридик шахсларга ёки юридик шахсларнинг
бирлашмаларига бериш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчиликка
мувофиқ амалга оширилади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 443 980,28 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Бироқ, Қонунининг 9-моддасининг 10-бандига асосан, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий
органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш
маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган
ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар
ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат
божи тўланмаганлигини инобатга олиб, бироқ даъвогар давлат божи тўлашдан
озод қилинганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган давлат божини
ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 13, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб суд-,
қарор қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков