Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/8998 Дата решения 01.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый R D V S RVIS F YZ
Source ID fd1693d4-7617-4682-9e52-a3b677c3517c Claim ID PDF Hash 1f78b51e253120c9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/8998-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 1 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакиллари А.Уролов (2025 йил 1 июлдаги 12/08-сонли ишончнома асосида), Ж.Алибеков (2025 йил 1 июлдаги 12/07-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили Ф.Эрназаров (раҳбар) иштирокида, аризачиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ R D V S RVIS F YZ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 37 500 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (аризачи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар “ R D V S RVIS F YZ” масъулияти чекланган жамиятига(жавобгар) нисбатан 37 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган. уд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қаноатлантириб беришни сўради. уд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлганбўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини, текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Иш ҳужжатларига кўра, “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Бошқарманинг 2025-йил 11 апрелдаги 18-2-12/31-72-сонли буйруғига асосан, жавобгарда текширув ўтказилган (ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи махсус код: 070-028-0 15). Текширув жараёнида жавобгар томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасини хабардор қилмасдан 18 175 литр дизель ёнилғиси сотилганлиги маълум бўлган. Бу билан, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг (Қонун) 52-моддасига кўра, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Қонуннинг 53-моддасига кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонуннинг 54-моддасига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонуннинг 4-иловаси 3-бўлими 15-бандига кўра, ваколатли органни хабардор этмасдан нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) сотиш фаолиятини амалга оширганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима қўлланилиши кўрсатилган. Аниқланишича, аризачи томонидан 2025 йил 17 апрелда жарима солиш тўғрисида 170-сонли қарор қабул қилиниб, Қонунда белгиланган тартибда қарор нусхаси жавобгарга ижро қилишлик учун юборилган бўлса-да, бироқ жарима тўланмаган. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 37 500 000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан судга жарима ундирилмаслик учун асосли далиллар тақдим этилмади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришлари каби далиллар билан ўз исботини топганлиги, инкор этиб бўлмаслиги сабабли, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни ва жавобгардан 37 500 000 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,даъво баҳоси 37 500 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ R D V S RVIS F YZ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 37 500 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков