Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/8753 Дата решения 01.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый I UR U GR U
Source ID 4fff5a3a-90c9-467d-aaaf-52bfc7ac8567 Claim ID PDF Hash 4fd3e9d5055555fb... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8753-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 1 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Махмудов (2024 йил 24 сентябрдаги 11/75-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хайдаров (2025 йил 10 февралдаги ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогарЎзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки манфаатида жавобгар “ I UR U GR U ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 120 216 555 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ I UR U GR U ” масъулияти чекланган жамияти (жавбгар) ҳисобидан даъвогар фойдасига 120 216 555 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Палата суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, суднинг ажрими палата манзилига “Гибрид почта” орқали юборилганлиги инобатга олиб, ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан қарз сўндирилмаганлиги, шу боис шартнома шартларига мувофиқ фоизлар ҳисобланганлигини баён қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 15 мартда тузилган 12-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда — кредит шартномаси) ва 2023 йил 25 мартда тузилган, 202301466000754-рақами билан қайд этилган гаров шартномаси(кейинги ўринларда —гаров шартномаси)дан келиб чиққан. Кредит шартномаси шартларига кўра, банк мижозга “айланма маблағларни тўлдириш” учун 3 (уч) ой имтиёзли давр билан 18 (ўн саккиз) ой муддатга, йиллик 8,99 (саккиз бутун юздан тўқсон тўққиз) фоиз устама тўлаш шарти билан 2 200 000 000 (икки миллиард икки юз миллион) сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини графикда белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар, қўшимча жавобгар ўртасида гаров шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Бунёдкор маҳалласи, Ал-Бухорий кўчаси 5-уйда жойлашган 12:11:03:01:02:0042-сонли кадастр рақами, 32726 кв.м ер майдони, 1572,87 кв.м қурилиш ости майдони, 1502,54 кв.м фойдаланиш майдонини бўлган “Нотурар жой” биноси гаровга қўйилган ҳамда ушбу мулк томонлар ўртасида 2023 йил 15 мартда тузилган келишув далолатномасига асосан 2 750 000 000 сўмга баҳоланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ўрганилганда, кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгар томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномасига асосан 2 200 000 000 (икки миллиард икки юз миллион) сўм миқдорида кредит маблағларини ўтказиб бериб, ўз мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига асосан асосий кредит қарздорлиги ва фоизларни тўлиқ тўланмасдан графикка риоя қилинмаган. Натижада 2023 йил 10 октябрь ҳолатига жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган асосий қарз 1 613 333 332 сўм, муддати ўтган асосий қарз 586 666 668 сўм ва муддати ўтган фоиз қарзи 284 907 000 сўм жами 2 484 907 000 сўм қарздорлиги юзага келган, ушбу тўловларни ундириш юзасидан даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан, Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасигамуддати келмаган асосий қарз 1 613 333 332 сўм, муддати ўтган асосий қарз 586 666 668 сўм ва муддати ўтган фоиз қарзи 284 907 000 сўм жами 2 484 907 000 сўм ҳамда судга олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатиниундириш белгиланган. Ундирув қўшимча жавобгар “Y NGIY RN” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Бунёдкор маҳалласи, АлБухорий кўчаси 5-уйда жойлашган 12:11:03:01:02:0042-сонли кадастр рақами, 32726 кв.м ер майдони, 1572,87 кв.м қурилиш ости майдони, 1502,54 кв.м фойдаланиш майдонини ўзаро келишув битимга асосан 2 750 000 000 сўмга келишилган “Нотурар жой” биносига қаратилган. Мазкур ҳал қилув қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса-да, бироқ 2023 йил 31 декабрь ҳолатига кредит қарздорлиги жавобгар томонидан сўндирилмаган. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит шартномасининг 5.3-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит) қарздор банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,3 баравари оширилган миқдорда юқори фоиз тўлаши белгиланган. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмида, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши назарда тутилган бўлиб, ушбу норма 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Шунга мувофиқ, даъвогар 2023 йил 10 октябрдан 2023 йил 31 декабрга қадар ушбу кредит шартномаси бўйича жавобгардан жами 120 216 555 сўм фоиз қарздорлиги ҳисобланган. Қарздор кредит қарздорлигини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича 2023 йил 10 октябрдан 2023 йил 31 декабргача жами ҳисобланган 120 216 555 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 120 216 555 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига жами қаноатлантирилган даъво баҳоси 120 216 555 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 404 331,1 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ I UR U GR U ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки фойдасига кредит бўйича 120 216 555 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ I UR U GR U ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ҳисобидан республика бюджети фойдасига 2 404 331,1 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков