← Назад
Решение #2896591 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2023-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил01 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, аризачи “IPOTEKA
BANK” АТБнинг қарздор “SMART FARM 777” масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни аризачивакили И.Р.Жуманов (ишончнома асосида) қарздор
раҳбари У.Ибрагимов, қарздор муваққат бошқарувчиси А.Эшанкулов
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “IPOTEKA BANK” АТБ (кейинги ўринларда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “SMART FARM 777”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қарздор деб
юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздорнинг аризачи
олдидаги барча кредит қарздорлиги, шунингдек, давлат божи ва почта
харажатлари қоплаб берилганлигини, бугунги кунда қарздорнинг аризачи
олдида умуман қарзи қолмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари, “SMART FARM 777”
масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва бюджетдан ташқари
ташкилотлардан
қарздорлиги
қолмаганлигини
билдириб,
аризани
қаноатлантириши рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи бугунга қадар
аризачидан
бошқа
кредиторлар
кредитор
сифатида
талабнома
билдирмаганлигини, қарздорнинг аризачидан бўлган 98 925,94 АҚШ доллари
миқдоридаги (1 123 817 774,50 сўм) қарздорлиги тўлиқ қопланганлигини
инобатга олиб “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 55моддасига кўра, қарздорни банкрот деб топишни рад этишни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, муваққат бошқарувчининг
ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “IPOTEKA BANK” АТБ ҳамда
“SMART FARM 777” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
29.05.2019 йилда 144-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан, аризачи томонидан қарздорга 2 дона махсус
техника сотиб олиш учун йиллик 4,2 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан
60 ой муддатга 283 000 сўм АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи
ажратилган. Ажратилган кредит қарздорлиги таъминоти сифатида қарздорга
тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, EV 60 русумли, давлат рақам
белгиси 20 DA 777 бўлган ҳамда 2019 йилда ишлаб чиқарилган
VOLVOEV145B русумли давлат рақами 20 DA 772 бўлган махсус техника
воситалари гаровга тақдим этилган.
Қарздор кредит шартномаси шартларини мунтазам равишда бузиб
келганлиги сабабли қарздорликни ундириш бўйича аризачи томонидан судга
даъво ариза киритилган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 29.08.2023 йилдаги
4-1202-2302/1012-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори
билан –“SMART FARM 777” масъулияти чекланган жамиятидан “IPOTEKA
BANK” АТБ фойдасига 29 500 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
кредит қарз, 4 158 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарзи, жами 33 658 АҚШ
доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни қарздорга
тегишли бўлган EV 60 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, завод
рақами 30076055 бўлган, двигатель русуми D 34D EZ H00112101, техник
паспорт серияси ва рақами TTP 187967 бўлган, давлат рақам белгиси
20 DA 777 бўлган экскаваторга қаратиш белгиланган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 13.12.2023 йилдаги
4-1202-2301/1320-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори
билан қарздор-“SMART FARM 777” масъулияти чекланган жамиятидан
“IPOTEKA BANK” АТБ фойдасига 15 929,86 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган кредит қарздорлиги, 59 500 АҚШ доллари миқдорида муддати
келмаган кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига
қаратиш белгиланган.
Бироқ, қарздор томонидан 98 925,94 АҚШ доллари миқдоридаги
қарздорлик (шундан 84 929,86 АҚШ доллари миқдоридаги асосий кредит
қарздорлиги, 13 996,08 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қарздорлиги) қоплаб
берилмаган.
Шу боис, аризачи судга ариза киритиб, “SMART FARM 777” масъулияти
чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 мартдаги ажрими билан “SMART FARM 777”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатилган ва кузатув тартиб таомили қўлланилган.
Мазкур иқтисодий иш Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 23 майдаги ажрими билан судья Х.Сулайманбекованинг иш
юритувига олинган.
Суднинг ажрими билан муваққат бошқарувчи этиб А.Эшанкулов
тайинланган. Муваққат бошқарувчи томонидан “Биржа” газетасининг
08.04.2025 йилдаги 28-сонида 2025 йил 05 май куни кредиторлар йиғилиш
ўтказилиши тўғрисида эълон берилган.
Тақдим қилинган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг 05 май куни
кредиторлар йиғилиши ўтказилган.
Ҳисоботда 01.05.2025 йил ҳолатига қарздорнинг “Ипотекабанк”
АТБ дан 1 123 817 774,50 сўм кредит қарздорлиги, 35 000 сўм почта
харажатидан қарздорлиги мавжуд бўлганлиги, бироқ, 2025 йил 30 июнь
ҳолатига қарздорнинг талаб билдирган ягона кредитори “IPOTEKA BANK”
АТБдан бўлган қарздорлиги тўлиқ бартараф қилинганлиги, шунингдек,
бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга 5 352 951,2 сўм қарздорлиги
қопланганлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 55-моддасининг биринчи
қисми иккинчи хатбошига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад
этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суд
юқоридаги
ҳолатда,
аризачининг
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилганлиги,
аризачидан
бошқа
кредиторлар
талаб
билдирмаганлиги, Қонуннинг 55-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбоши,
яъни тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлиги
инобатга олиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Қарздор кредиторларининг 2025 йил 05 майдаги умумий йиғилишининг
1-сонли баёнида муваққат бошқарувчига ҳақ тўлаш миқдори ҳар ой учун
меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 баравари этиб белгиланган.
Суд, муваққат бошқарувчининг иш ҳажмини ҳисобга олиб, “SMART
FARM 777” масъулияти чекланган жамияти кузатув тартиб таомили даври
учун муваққат бошқарувчига жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
10 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд муҳокамаси давомида аризачи вакили қарздор томонидан давлат
божи ва почта харажати тўлаб берилганлигини айтиб, бу ҳақда тўлов
топшириқномаларини тақдим қилган.
Шу боис суд, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини
аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 55, 82-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 190-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“IPOTEKA BANK” АТБ нинг “SMART FARM 777” масъулияти
чекланган
жамиятини
банкрот
деб
топиш
тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати “IPOTEKA BANK”
АТБ зиммасида қолдирилсин.
“SMART FARM 777” масъулияти чекланган жамиятида кузатув тартиб
таомили даври учун муваққат бошқарувчи – Эшанкулов Абдумумин
Ботировичга жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари
миқдорида иш ҳақи тасдиқлансин.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция
ёки кассация шикояти киритиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова