← Назад
Решение #2896595 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 739 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7850-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 01 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – З.Саттарова (ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар
rm ql ri АТБ манфаатида жавобгар
rm ql ri оилавий корхона ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган
асосий қарз, 4 057 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 939 856 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар rm ql ri АТБ (кейинги
ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида жавобгар rm ql ri оилавий
корхона (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан кредит
шартномасига асосан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 4 057
000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 939 856 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномасини судга тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари низоли иш юзасидан
тушунтириш беришиб, жавобгар камчиликларни шу кунга қадар бартараф
этмаганлиги, шартнома бўйича мажбуриятларини бузиб келаётганлиги,
кредит маблағларидан мақсадли фойдаланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни
банкка тақдим этмаганлиги, бироқ бугунги кунда муддати ўтган фоиз қарзи ва
пеняни тўлиқ сўндирганлигини билдириб, кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланганлиги учун қарздорликнинг муддати келмаган қисмини
ундиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
05 мартда тузилган 33-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш
бўйича) кредит шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) дан келиб
чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 7 йил муддатга,
йиллик 18 фоиз ставкада 100 000 000 сўм миқдорида, пенаблок ва шлакаблок
ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида асбоб ва ускуналар сотиб олиш
мақсадида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва
институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон
қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс
дастури доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш
маркази” МЧЖда амалий уқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа
ташаббускорига мазкур молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи
берилади.) кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган, натижада жавобгарнинг 2025 йил 23 май ҳолатига
4 057 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Банкнинг 2024 йил 18 июндаги ва 2025 йил 23 июндаги мониторинг
далолатномаларида
жавобгар
кредит
маблағларидан
мақсадсиз
фойдаланганлиги баён этилган.
Банкнинг жавобгардан қарздорликни тўлаш тўғрисидаги ва кредитдан
мақсадли фойдаланганликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида
2024 йил 13 сентябрдаги 04-08/1256-сон ва 2024 йил 19 июндаги 04-08/832сон талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 23 май ҳолатига муддати келмаган 100 000 000
сўм асосий қарз ва 4 057 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 739-моддасига кўра, агар қарз шартномаси қарз олувчининг
маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан
тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.
Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 4 057 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 939 856 сўм пеня ундиришнисўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Жавобгар
фоиз
қарздорлигини
белгиланган
муддатларда
тўланмаганлиги учун банк томонидан 939 856 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан
939 856 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган
ҳужжатлардан аниқланишича, даъво аризаси судга кирим бўлган (2025 йил
28 май)дан сўнг 2025 йил 24 июнь ҳолатига жавобгар томонидан 4 057 000 сўм
фоиз қарздорлиги ва 939 856 сўм пеня сўндирилган.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қисман қаноатлантирилганлиги боисидан суд,
палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 4 057 000 сўм фоиз қарздорлиги
ва 939 856 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий
қарз қисмини эса қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга даъво қарши
эътирозларини билдирмади ҳамда далиллар тақдим этмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида (100 000 000 + 4 057 000 + 939 856 =
104 996 856 х 2%=) 2 099 937,12 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар
rm ql ri АТБ манфаатида киритган даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар rm ql ri оилавий корхона ҳисобидан даъвогар rm ql ri
АТБ фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар
rm ql ri оилавий корхона ҳисобидан давлат бюджетига
2 099 937,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов