Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9172 Дата решения 01.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 54b845da-6cc8-4dd7-ba65-84bec81eb482 Claim ID PDF Hash 7de94103b0540d20... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9172-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 1 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили Б.Нажмитдинов (2025 йил 3 февралдаги 36/01/14/437-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг жавобгар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали ҳисобидан 25 470 312 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (даъвогар) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали (жавобгар) ўртасида 2025 йил 23 январда 1231220137-сонли табиий газ улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Жавобгар томонидан 2025 йил 30 апрель ҳолатига 25 470 312 сўмлик газ ҳақи бўйича қарз вужудга келганлиги важи билан даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган ҳамда жавобгардан 25 470 312 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 17 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил(лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, бироқ жавобгар томонидан судга даъво аризаси тақдим қилингандан сўнг, 2025 йил 16 июнь куни тўлов амалга оширилганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шасхлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Аниқланишича, жавобгарнинг 2025 йил 30 апрель ҳолатига 25 470 312 сўмлик газ ҳақи бўйича қарздорлиги вужудга келган. Суд муҳокамаси давомида, даъво ариза судга келиб тушгандан сўнг, 2025 йил 16 июгда жавобгар томонидан жами 26 000 000 сўм тўланганлиги, 25 470 312 сўм асосий қарз сўндирилганлиги аниқланди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби асосли тақдим этилганлиги, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг жавобгар етказиб берилган табиий газ учун қарздорликни тўлиқ сўндирганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, республика бюджетига жами даъво баҳоси 25 470 312 сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 509 406,24 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали ҳисобидан “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали ҳисобидан республика бюжетига 509 406,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков