← Назад
Решение #2896601 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8507-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 1 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Эшонкулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси),
жавобгар вакили Н.Эсиргапова (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“S R-NUR- R NS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“SIRD RY
GULIS N S VD
K
L KSI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 113 000 000 сўм қарздорлик ва олдиндан тўлаб чиқилган
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“S R-NUR- R NS” масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд)
бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “SIRD RY GULIS N S VD
K
L KSI” масъулияти чекланган жамияти(жавобгар) ҳисобидан
113 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарга 2019 йил 30 июнда 113 000 000 сўм миқдорда молиявий ёрдам
берилганлиги, бироқ пул маблағи қайтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони тан олиб, жамиятда ҳисобчи
бўлиб ишлаши, қарздорлик мавжудлиги, қарзни сўндириш чораси
кўрилаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2501/191-сонли иш юзасидан 2025 йил 3 мартда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонкулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Таҳлил натижасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил
30 июнда 113 000 000 сўм миқдорда молиявий ёрдам берилганлиги, бироқ пул
маблағи қайтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартнома, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари бўйича ишлар
бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар
тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 1 апрелда талабнома юбориб, пул
маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 113 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгардан даъво аризага нисбатан эътироз бўлмади ёки пул
маблағи қайтганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 113 000 000 сўм қарздорлик ҳолати
иш ҳужжатларида мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни
эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага
келади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 113 000 000 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу билан бирга суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, даъво баҳоси 113 000 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 260 000 сўм давлат
божи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатларни
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 115, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SIRD RY GULIS N S VD K
L KSI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “S R-NUR- R NS” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 113 000 000 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 260 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков