Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/7468 Дата решения 01.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение NUR NIY- IN K R S RVIS Ответчик / Подсудимый Сирдарё вилоят ягона буюртмачи
Source ID cbcf14a3-53bd-4b16-89c1-7686e36df201 Claim ID PDF Hash 328bf2588d7879d0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/7468-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 1 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакиллари Қ.Негматов (раҳбар), жавобгар вакили Б.Дўсназаров (2025 йил 13 январдаги 01/11-06/16-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “NUR NIY- IN K R S RVIS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Сирдарё вилоят ягона буюртмачи” давлат унитар корхонаси ҳисобидан Сардоба тумани давлат хизмати агентлиги учун 5 фоизлик 155 556 399 сўм ва қўшимча бажрилган ишлар учун 64 608 266 сўм ҳамда Оқолтин туман “Бўстон МФЙ”да жойлашган 9-сонли мактаб учун 5 фоизлик 75 000 000 сўм асосий қарз, жами 295 164 665 сўм маблағ ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “NUR NIY- IN K R S RVIS” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/пудратчи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Сардоба тумани давлат хизмати агентлиги учун 5 фоизлик 155 556 399 сўм ва қўшимча бажрилган ишлар учун 64 608 266 сўм ҳамда Оқолтин туман “Бўстон МФЙ”да жойлашган 9-сонли мактаб учун 5 фоизлик 75 000 000 сўм асосий қарз, жами 295 164 665 сўм маблағ ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ва Оқолтин тумани 9-сонли мактаби низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ва Оқолтин тумани 9-сонли мактаби суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ва Оқолтин тумани 9-сонли мактаби иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномалари бўйича ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан бажарилган ишлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилиб, жами 295 164 665 сўм қарздорлик қолганлиги, қарздорликни тўлаш юзасидан талабномалар юборилганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддатлари ўтганлигини, бюджетда сарф-харажат назарда тутилмаган бўлса тадбиркор бажарилган ишлар ҳақини ололмасдан қолиши нотўғри эканлиги, Сардоба туман прокуратураси ҳамда Сирдарё вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан Сардоба тумани давлат хизматлари маркази биноси объектида ўрганишлар ўтказилганлиги, 3 043 842 322 сўмлик қурилиш ишлари, шунингдек, 89 538 353 сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги тасдиқланганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили ўтган даврларда бюджетда жавобгарнинг қарздорлигини қоплаш бўйича сарф-харажат назарда тутилмаганлиги сабабли тўлов амалга оширилмаганлиги билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. 2025 йил 23 июнда ўтказилган суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси вакили даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар ва жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, Инвестор – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва буюртмачи – Сирдарёвилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси (бундан буён матнда жавобгар ёки буюртмачи деб юритилади) ўртасида Сардоба тумани давлат хизматлари марказига бино қуриш учун молиялаштириш тўғрисида 2019 йил 1 августда 7-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага кўра инвестор Сардоба тумани давлат хизматлари марказига бино қуриш учун инвестиция киритиш, буюртмачи эса ушбу инвестиция маблағлари ҳисобига бино қурилишини амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига асосан жами молиялаштириш суммаси 3 609 776 сўм, шундан қурилиш монтаж ишлари учун 3 282 587 000 сўм ажратилиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 3.3. ва 9.3.-бандларида инвестор молиялаштириш маблағларининг 15 фоизини, яъни 1 082 932 800 сўмни аванс сифатида икки ой ичида тўлаб, кейинчалик жорий молиялаштириш асосида шартнома қийматининг жами 95 фоизини буюртмачига тўлаб бериши, шартноманинг қолган 5 фоизлик қисмини эса кафолат муддати тугагач тўлаб бериши белгиланган. Шундан кейин, буюртмачи ва пудратчи - “Нуроний бинокор сервис” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) ўртасида 2019 йил 10 июлда 442-сонли қурилиш пудрати шартномаси (1-шартнома) тузилган. Шу билан бирга, инвестор ва буюртмачи 2020 йил 16 июлда 3-сонли қўшимча келишув имзолаб, унга кўра жами молиялаштириш суммаси 3 198 264 000 сўм, шундан қурилиш монтаж ишлари учун 3 043 843 000 сўм ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига мувофиқ Сирдарё вилояти адлия бошқармаси (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади) Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Пудратчи томонидан ишлар бажарилиб, қурилиш ишлари якунланганлиги ва бино фойдаланишга топширилганлиги, бугунги кунга келиб ушбу ишларнинг кафолат муддати тугаганлиги, бироқ адлия бошқармаси лойиҳа-сметада назарда тутилган ишлар тўлиқ бажарилмаганлиги ҳақидаги ўзининг асоссиз важлари билан фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини имзоламаганлиги ва шартнома бўйича кафолат муддати тугагач тўланиши лозим бўлган 5 фоизлик тўлов, яъни 155 556 399 сўмни тўлаб бермаганлиги каби важлар билан буюртмачи иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, адлия бошқармасидан155 556 399 сўм асосий қарз ва 77 778 199 сўм пеня ундиришни сўраган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, аниқланган жиноят аломатлари ҳақида прокурорга хабар қилиш тўғрисида 2023 йил 7 мартда хусусий ажрим чиқарилган. Юқоридаги ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши давомида, 2023 йил 2 июндаги суд ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” Давлат унитар корхонаси билан алмаштирилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судловҳайъатининг 2023 йил 6 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш юзасидан янги қарор қабул қилиниб, даъво аризаси қисман қаноатлантирилган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 155 556 399 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня, биринчи ва апелляция инстанциялари учун тўланган 60 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўрганлик учун 4 666 692 сўм ва апелляция инстанциясида кўрганлик учун 2 333 346 сўм давлат божлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 мартдаги хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 19 декабрдаги қарори билан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан 2019 йил 31 майда берилган 1283/19-сонли хулосасида қурилиш бахоси 3 465 261 391 сўм этиб белгиланган бўлиб, 2019 йил 3 июлдаги 3/3-сонли баённомасига асосан пудратчи ғолиб деб топилган ва буюртмачи билан 3 455 355 200 сўмга пудрат шартномаси имзоланган. Кейинчалик, Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2019 йил 29 июлдаги 1-7-8/1-821-сонли хатига асосан лойиҳа-смета қиймати 458 390 914 сўмга камайганлиги сабабли “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКдан 2019 йил 7 августда 1721/19-сонли хулоса олинган ҳамда ҚҚС 20 фоиздан 15 фоизга камайганлиги сабабли 2019 йил 10 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишувга асосан объектнинг шартнома баҳоси 2 881 245 083 сўм этиб белгиланган. Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар бўйича экспертиза хулосалари олинган. Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2020 йил 2 майдаги 1-7-8/1-204-сонли хатига асосан қўшимча ишлар учун 2020 йил 13 июлда 162,6 млн сўмга 1434/2020-сонли хулоса олинган. Тарафлар ўртасидаги имзоланган 2020 йил 29 августдаги 3-сонли келишувга асосан жами молиялаштириш суммаси 3 198 264 000 сўм, шундан 3 043 842 322 сўм қурилиш монтаж ишлари ва қолган 154 421 000 сўм бошқа харажатлар деб белгиланган. Ишдаги ҳужжатларига, хусусан экспертиза хулосасига кўра, дастлаб мазкур объектда олиб борилган қурилиш ишларининг лойиҳа-сметага мослиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Сирдарё вилоят бошқармасининг 2021 йил 16 июлдаги 106-сонли буйруғига асосида Сирдарё вилоят ҚСХН инспекцияси мутахассиси томонидан текширилиб, 2021 йил 9 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган. Кейинчалик, мазкур объектда олиб борилган қурилиш ишларининг лойиҳа-сметага мослиги Сардоба туман прокуратурасининг топшириғига асосан қайта ўрганилиб 2021 йил 4 декабрда далолатнома тузилган. Шунингдек, Сардоба туман прокуратурасининг 2022 йил 1 февралдаги топшириғи ҳамда Сирдарё вилояти давлат молиявий назорати бошқармасининг 2022 йил 14 февралдаги 62-сонли буйруғига асосан объект бўйича учинчи марта ўрганиш ўтказилиб 2022 йил 25 февралда далолатнома тузилган. Бунда пудратчи томонидан 2020 йил 21 декабрда топширилган 8-сонли Ф-3 ҳисоботи бўйича объектда 3 043 842 322 сўмлик қурилиш монтаж ишлари тўлиқ бажарилган. Юқоридаги ўрганиш далолатномаларидан аниқланишича, пудратчи ва буюртмачи вакиллари томонидан 2020 йил 21 декабрь ҳолатига тасдиқланган 8-сонли Ф-3 ҳисоботи бўйича 3 043 842 322 сўмлик қурилиш ишлари бажарилганлиги тасдиқланган. 2020 йил декабрь ойида объект Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олинган. Бироқ, 2022 йил 25 февралдаги далолатномада қайд этишилишича, Ф-5 ҳисоботида 25 168 374 сўмлик иш ҳажми ошириб ёзилганлиги, шу билан бирга қўшимча ишлаб чиқилган сметадаги 185 538 353 сўмлик иш ҳажмидан 95 761 723 сўмлик қисми аввалги Ф-5 ҳисоботларида тасдиқланганлиги ва қўшимча сметага такроран киритилганлиги сабабли ушбу суммани айирган ҳолда жами 185 538 353 сўмлик қўшимча ишларнинг 89 776 630 сўмлик иш ҳажми амалда бажарилганлиги ҳолати ўз тасдиғини топган. Шу сабабли, 89 776 630 сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги тасдиғини топганлиги ҳамда қабул қилинганлиги, бироқ 25 168 374 сўмлик иш ҳажми ошириб ёзилганлиги учун бажарилган қўшимча ишлар миқдоридан ушбу 25 168 374 сўмни айирган ҳолда 64 608 266 сўм ва шартнома бўйича кафолат муддати тугагач тўланиши лозим бўлган 5 фоизлик тўлов, яъни 155 556 399 сўмни ундиришни сўраган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан 1-шартнома бўйича асосий ва қўшимча ишлар бажарилганлиги ҳолати ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъвонинг 1-шартнома бўйича қўшимча бажарилган 64 608 266 сўм ва кафолат муддати тугагач тўланиши лозим бўлган 5 фоизлик тўлов, яъни 155 556 399 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвода Оқолтин туман “Бўстон МФЙ”да жойлашган 9-сонли мактаб учун 5 фоизлик кафолат суммаси, яъни 75 000 000 сўм асосий қарз ундириш сўралган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 25 июнда 354-сонли пудрат шартномаси (2-шартнома) тузилган. Шартноманинг 2-бандига кўра, пудратчи (даъвогар) мазкур шартнома шартларига асосан лойиҳада қўзда тутилган объект Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Бўстон” МФЙда жойлашган 9-сонли мактабни (2-объект) мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олиши, буюртмачи (жавобгар) эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарар шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан бажариладиган, танлов савдоси (тендер) натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг қарори (2018 йил 18 июндаги 307-сонли баённомаси) билан тасдиқланган ишлар қиймати ҚҚС билан 1 531 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Шартноманинг 9-бандида жавобгар даъвогарга бажариладиган ишлар умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида, 459 000 000 сўм аванс ўтказилиши, 10-бандида жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоиз буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисоб-фактурага асосан ҳисобот ойидан кейинги ойида амалга ошириши, 11-бандида ушбу шартномада белгиланган кафолат муддати ўтгандан кейин бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизлик кафолат сумма, даъвогар (пудратчи) томонидан объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси ёки хати тақдим этилгандан сўнг жавобгар (буюртмачи) томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Шартноманинг 28-бандида объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзоланган кундан бошлаб камида 6 ой этиб белгиланган. Тарафлар ўртасида 2018 йил 14 сентябрда ҳисобварақ-фактура тузилиб, даъвогар томонидан 1 531 000 000 сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилганлиги тасдиқланган. 2018 йил 18 декабрдаги Давлат қабул комиссиясининг 105-сонли далолатномасига кўра мукаммал таъмирлаш ишлари тугалланган объектни фойдаланиш учун қабул қилинган. Бироқ, бажарилган ишларнинг 7 670 361 сўм қисми 2018 йил 20 ноябрдаги ДАКН далолатномасига асосан давлат бюджетига ушлаб қолинганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 11 июндаги солиштирма-далолатномада ҳам кўрсатилган бўлиб, 2-шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 68 879 639 сўмни ташкил этиши тасдиқланган. Жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича бажарилган ишлар учун жами 1 454 450 000 сўм тўлов амалга оширилиб, 68 879 639 сўм тўлов амалга оширилмаган. Ушбу маблағ 2-шартнома бўйича 5 фоизлик кафолат суммаси ҳисобланади. ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолатда, суд даъвогар томонидан 2-шартнома бўйича ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактура, давлат қабул комиссиясининг объектларни фойдаланиш учун қабул қилиш тўғрисидаги далолатномалари билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар бажарилган ишлар бўйича қисман тўловни амалга ошириб, қолган қисми бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддати ўтиб, тўловни тўлиқ амалга ошириш мажбурияти юзага келганлиги, ишнинг сифати юзасидан эътирозлар бўлмаганлиги, жавобгарнинг қарздорлиги 68 879 369 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъвонинг 2объект бўйича 75 000 000 сўм ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 68 879 369 сўм асосий қарз ундиришни, қолган 6 120 631 сўм қисмини рад этишни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд пудрат шартномалари бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 289 044 304 сўм (155 556 399 + 64 608 266 + 68 879 369 = 289 044 304) асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли эканлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик судбъекти эканлиги, даъвогар томонидан олдиндан 3 000 000 сўм миқдорда давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига даъвонинг қаноатлантирилган қисми 289 044 304 сўмнинг 1 фоизи, 2 890 443,04 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг рад этилган 6 120 631 сўм қисми бўйича 61 206,31 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, қолган ортиқча тўланган 48 350,65 сўм давлат божини маълумотнома асосида даъвогарга қайтаришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан “NUR NIY- IN K R S RVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 289 044 304 сўм асосий қарз, 2 890 443,04 давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 61 206,31 сўм давлат божи “NUR NIY- IN K R S RVIS” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ортиқча тўланган 48 350,65 сўм давлат божи “NUR NIY- IN K R S RVIS” масъулияти чекланган жамиятига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг маълумотнома асосида қайтарилсин.. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков