← Назад
Решение #2896615 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 61 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онунинг | 42 | — | law | |
| онун | 42 | — | law | |
| ИПКнинг | 114 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3193-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 30 июнь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
иқтисодий
суди,
судья
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат
муассасасига нисбатан қўлланилган 64 680 000 сўм молиявий жариманинг
тўланмай қолган 39 680 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва
қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат
бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ғазначилигининг ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш тўғрисидагидаъво
аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Хусанова
(10.01.2025 йилдаги 01-04/60-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман
прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар, аризачи деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат
муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
қўлланилган 64 680 000 сўм молиявий жариманинг тўланмай қолган
39 680 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий
жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон
Республикаси
молия
вазирлиги
ғазначилигининг
ягона
23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар судда вакиллари иштирокини таъминламади. Ушбу
ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 220-моддасига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво
киритилгандан кейин 39 680 000 сўм молиявий жарима тўлиқ тўлаб
берилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур
бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684сонли Қонуннинг 42-моддасида иштирокчини харид қилиш тартибтаомилларида иштирок этишдан четлаштириш шартлари келтирилган бўлиб
унга кўра иштирокчи харид қилиш ҳужжатларнинг малака, техник ва тижорат
талабларига жавоб бермаса танловдан четлаштирилиши керак. Ушбу
қонуннинг 46-моддасига кўра, давлат харидлари жараёнида иштирокчиларни
камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига
имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этишга йўл қўйилмайди.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли Қонуннинг 61-моддаси
3 қисмига кўра, агар харид комиссияси томонидан иштирокчилардан танлаш
бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган
камида иккита таклиф олинган бўлса, танлаш ўтказилган деб ҳисобланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иштирокчиларнинг барча таклифлари
танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида
баҳоланади ва танлаш ўтказиш баённомасида қайд этилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг
29-моддасида, савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд қилинган бўлиб, савдоларнинг битта
ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шартшароитлар яратиш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли
шарт-шароитлар яратиш савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки
олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қаторига киритилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ховос транспорт прокуратурасининг
хатига асосан, Сирдарё вилояти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармасининг 29.10.2024 йилдаги 199СБ сонли буйруғига мувофиқ, Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш
корхонаси давлат муассасасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат
тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2021 йилдаги
“Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сонли Қонуни талабларига риоя
қилиниши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ушбу ўрганишда, " t nd r.uz .uz” электрон платформаси орқали
амалга оширилган қуйидаги харидларда қонунчилик талаблари бузилганлиги
аниқланган:
- хусусан, 2361841-лот билан "Сирдарё туман автомобиль йўллардан
фойдаланиш корхонаси ДМга йўлга битум мойи харид қилиш” бўйича энг
яхши таклифларни танлашга 14.05.2024 йилда 1 190 000 000 сўмга эълон
берилган. Мазкур танлов бўйича "G -VIS ” МЧЖ, "Nеw Gulist n r ns
il" МЧЖ ва " URKIS N V
R NS” МЧЖ ўз таклифлари билан
иштирок этишган. “Nеw Gulist n r ns il" МЧЖнинг таклиф нархи (ҚҚС
билан)
1 105 000 000 сўм, умумий 99.07 балл билан ғолиб ва " G -VIS
"
МЧЖнинг таклиф нархи (ҚҚС билан) 1 071 000 000 сўм, умумий 86 балл билан
захира ғолиб деб топилган ҳамда буюртмачи ва "Nеw Gulist n r ns il" МЧЖ
ўртасида 27.05.2024 йилда умумий суммаси 1 105 000 000 сўмгаБ-2- сонли
шартнома имзоланган. " URKIS N V
R NS" МЧЖ томонидан тақдим
қилинган ҳужжатлар малака ва техник талабларга жавоб бермаганлиги
сабабли нарх қисмига ўтказилмаган. "G -VIS " МЧЖ томонидан малака
талабининг 1-мезони шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий,
моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги
бўйича фақатгина 2021 йил йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий
кўрсаткичлар ҳисоботи топширилган бўлсада, комиссия томонидан ушбу
иштирокчига малака талабига жавоб беради, деган натижалар берилган.
Шунингдек, техник талабларнинг 2-мезон бўйича (иштирокчининг молиявий
аҳволи тўғрисидаги маълумотлар) ҳам фақатгина 2021 йил йиллик
бухгалтерия баланси ва молиявий кўрсаткичлар ҳисоботи топширилган
бўлсада, комиссия томонидан ушбу иштирокчини савдолардан четлаштириш
ўрнига 5 балл билан баҳоланган.
-шунингдек," t nd r.uz .uz" электрон платформаси орқали 2361848лот билан "Сирдарё туман автомобиль йўллардан фойдаланиш корхонаси
ДМга йўлга битум мойи харид қилиш" бўйича энг яхши таклифларни
танлашга 14.05.2024 йилда 511 000 000 сўмга эълон берилган. Мазкур танлов
бўйича "G -VIS
" МЧЖ, "Nеw Gulist n r ns il" МЧЖ, " IL
S RVI
" МЧЖ ҚК ва " URKIS N V
R NS" МЧЖ ўз таклифлари
билан иштирок этишган. “Nеw Gulist n r ns il" МЧЖнинг таклиф нархи
(ҚҚС билан) 474 500 000сўм, умумий 100 балл билан ғолиб ва "G -VIS "
МЧЖнинг таклиф нархи (ҚҚС билан) 474 500 000 сўм, умумий 86 балл билан
захира ғолиб деб топилган ҳамда буюртмачи ва "Nеw Gulist n r ns il" МЧЖ
ўртасида 27.05.2024 йилда умумий суммаси 474 500 000 сўмга В-4-сонли
шартнома имзоланган. " URKIS N V
R NS" МЧЖ томонидан тақдим
қилинган ҳужжатлар малака ва техник талабларга жавоб бермаганлиги
сабабли нарх қисмига ўтказилмаган.
"G -VIS " МЧЖ томонидан малака талабининг 1-мезони бўйича
(шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар
ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги) фақатгина 2021 йил
йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий кўрсаткичлар ҳисоботи электрон
платформага жойлаштирилган бўлса-да, комиссия томонидан ушбу
иштирокчига малака талабига жавоб беради деган натижалар берилган.
Шунингдек, техник талабларнинг 2-мезони - иштирокчининг молиявий
аҳволи тўғрисидаги маълумотларда ҳам фақатгина 2021 йил йиллик
бухгалтерия баланси ва молиявий кўрсаткичлар ҳисоботи топширилган бўлиб,
комиссия томонидан ушбу иштирокчини савдолардан четлаштириш ўрнига
5 балл билан баҳоланган. " IL
S RVI
" МЧЖ ҚК томонидан малака
талабининг 1-мезонида шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий,
моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги
бўйича фақатгина юридик шахс тўғрисида (стат.уз сайтидан олинган)
маълумотнома бўлса-да, комиссия томонидан ушбу иштирокчига малака
талабига жавоб беради, деган натижалар берилган. Шунингдек, " IL
S RVI " МЧЖ ҚК томонидан техник талабларнинг 1-мезон -Харид
комиссиясига электрон савдода иштирок этиш учун ариза бўйича талаб
қилинган ҳужжат ўрнига аввал тузилган шартномалар бўйича бажарилмаган
мажбурияти йўқлиги, тугатиш ёки банкрот ҳолатда эмаслиги, инсофсиз
ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги тўғрисида кафолат хати,
2-мезон-иштирокчининг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар бўйича
талаб қилинган ҳужжат ўрнига фақатгина солиқ қўмитасининг
17.05.2024 йилдаги 166876-сонли солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида
маълумотнома тақдим қилинган бўлсада, комиссия томонидан иштирокчига
ҳар бир мезон бўйича 5 баллдан баҳоланган.
- “ t nd r.uz .uz" электрон платформаси орқали 2361853 Лот билан
"Сирдарё туман автомобиль йўллардан фойдаланиш корхонаси ДМга йўлга
битум мойи харид қилиш" бўйича энг яхши таклифларни танлашга
14.05.2024 йилда 455 000 000 сўмга эълон берилган.Мазкур танлов бўйича
"G -VIS " МЧЖ, "Nеw Gulist n r ns il" МЧЖ ва " URKIS N V
R NS" МЧЖ ўз таклифлари билан иштирок этишган. Мазкур танлаш бўйича
харид комиссиясининг 22.05.2024 йилда электрон рақамли имзо билан
баённомаси расмийлаштирилган. "Nеw Gulist n r ns il" МЧЖнинг таклиф
нархи (ҚҚС билан) 422 500 000 сўм, умумий 100 балл билан ғолиб ва " G VIS " МЧЖнинг таклиф нархи (ҚҚС билан) 422 500 000 сўм, умумий 86
балл билан захира ғолиб деб топилган ҳамда буюртмачи ва "Nеw Gulist n r ns
il" МЧЖ ўртасида 27.05.2024 йилда умумий суммаси 422 500 000 сўмга В-3сонли шартнома имзоланган. " URKIS N V
R NS” МЧЖ томонидан
тақдим қилинган ҳужжатлар малака ва техник талабларга жавоб бермаганлиги
сабабли нарх қисмига ўтказилмаган. "G -VIS " МЧЖ томонидан малака
талабининг 1-мезони -шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий,
моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги
бўйича фақатгина 2021 йил йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий
кўрсаткичлар ҳисоботи топширилган бўлсада, комиссия томонидан ушбу
иштирокчига малака талабига жавоб беради, деган натижалар берилган.
Шунингдек, техник талабларнинг иштирокчининг молиявий аҳволи
тўғрисидаги маълумотлар бўйича 2-мезонида ҳам фақатгина 2021 йил йиллик
бухгалтерия баланси ва молиявий кўрсаткичлар ҳисоботи топширилган
бўлсада, комиссия томонидан ушбу иштирокчини савдолардан четлаштириш
ўрнига 5 балл билан баҳоланган.
Юқорида ҳолатларда жавобгар томонидан умумий қиймати
2 156 000 000 сўмлик савдоларда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун
талаблари (42,-моддаси биринчи қисми, 46-моддаси 1 қисми, 61-модда
иккинчи қисми,) “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2қисми талаблари бузилишига қўл қўйилган.
“Рақобат тўғрисида”ги қонунинг 42-моддаси биринчи қисми бешинчи
бандида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид
қисмини бузганлик учун — савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган
иштирокчиларига,
давлат
харидлари
доирасидаги
корпоратив
буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга —
савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида молиявий
жарималар солинишига сабаб бўлиши белгиланган.
Юқоридаги аниқланган ҳолат бўйича бошқарма томонидан ВМҚ
225-сонли қарорга асосан 1-12-2024/130-сонли иш қўзғатилган.
Махсус комиссия томонидан 2024 йилнинг 16 декабрь санасида
1-12-2024/130-сонли Қарор ва ушбу қарор ижроси бўйича кўрсатма берилган.
Қарорга кўра “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш” Давлат муассасаси
томонидан жами 3 та ҳолатда 2 156 000 000 сўмлик шартномаларда “Рақобат
тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисми талаблари бузилган деб
топилган ва ушбу қонун 42-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига
асосан2 156 000 000 х 3% = 64 680 000 сўм миқдорида молиявий жарима
ҳисобланган. ушбу молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш бўйича кўрсатма
чиқарилган.
Жавобгар ихтиёрий равишда 25 000 000 сўм миқдорида молиявий
жаримани тўлаган.
Бироқ, жавобгар томонидан жариманинг қолган 39 680 000 сўм
миқдорини тўлаш учун ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган.
Жавобгар томонидан “ t nd r.uz .uz" электрон платформаси орқали
ўтказилган савдоларда “қонуннинг 42, 46, 61-моддалари, “Рақобат
тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги иш ҳужжатлари
ва тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
жавобгарга
нисбатан тўланмай қолган 39 680 000 сўм молиявий жарима қўллаш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан қолган
39 680 000 сўм молиявий жарима қоплаб берилган.
Шу боис, суд жавобгарга нисбатан 39 680 000 сўм жаримани қўллаш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағи (СТИР 201122919,
Тошкент
шаҳри,
Марказий
банк,
МФО
00014,
ШҲР
4014228608242203430458278)га ундиришни сўраган.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин молиявий жарима тўлиқ
тўланганлиги сабабли суд, даъвогарнинг қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш
талабини ҳам рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли пленум қарорининг 6-бандига кўра, тўланиши лозим
бўлган давлат божи миқдори даъвогар (аризачи) судга мурожаат қилаётган
талабининг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича
аниқланади. Давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабга
боғлиқ бўлади ва белгиланган ставкалар бўйича аниқланади. Бир нечта
мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб
бўйича алоҳида, аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича
ундирилади.
ИПКнинг 114-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, пул
маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича даъво баҳоси
ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, даъво талабининг молиявий жарима қўллаш талаби бўйича давлат
божини ундирувсиз қолдиришни, қўлланилган молиявий жаримани
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш талаби
бўйича жавобгардан республика бюджетига 793 600 сўм давлат божини,
олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
ҳисобига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 114, 118, 215, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан:
- Ўзбекистон
Республикаси
Рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 793 600 сўм давлат божи ундирилсин
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтириш) қилиш мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова