Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2740 Дата решения 27.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B vut d n lust r
Source ID e6ac890f-a972-405b-89a1-d717a89ef5de Claim ID PDF Hash 2cd4d23d8f616206... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Кодекснинг 326-моддаси Кодекс 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2740-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 27 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг «Одилхўжа Мавлонов» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 3 841 037 сўм асосий қарз ва 1 920 518 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгаши, «Одилхўжа Мавлонов» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 3 841 037 сўм асосий қарз ва 1 920 518 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг хабарномасига кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Хусусан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. (ФК)437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2024 йил 02 февралда №24-42719/G22261-24-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасини имзолаб, шартноманинг 1.1-бандида даъвогар 2024 йил ғалла мавсумида шартномада кўрсатилган ғалла маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига кўра, , жавобгарнинг 2024 йил ғалла ҳосили учун жами харажати 245 719 863 сўмни, даъвогарнинг топширган маҳсулот ҳақи 246 783 423 сўмни ташкил этган. Даъво аризада жавобгардан 3 841 037 сўм асосий қарз ундириш сўралиб, солиштирма далолатномада хам айнан ушбу қарздорлик тан олинган. Шу сабабли суд, жавобгардан 3 841 037 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан асосий қарз муддати ўтган кунларга ҳисобланган 1 920 518 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 4.2.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,4% фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50% фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишиб олинган. Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага асосан 2024 йил 01 сентябрдан 2025 йил майгача бўлган даврга ҳисобланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 500 000 сўм миқдорида қаноталантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 841 037 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг «Одилхўжа Мавлонов» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 3 841 037 сўм асосий қарз ва 1 920 518 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво ариза талаблари қисманқаноатлантирилсин. Жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Одилхўжа Мавлонов» фермер хўжалиги фойдасига 3 841 037 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев