← Назад
Решение #2896626 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3190-сонлииқтисодийиш
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 26 июнь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “IMKON METAN
SERVIS”
масъулияти
чекланган
жамияти
тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар “PARTNER METAN GAZ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 15 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар суд
тугатиш бошқарувчиси Д.Ахмедова, жавобгар вакили Д.Надирбеков
(ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1202-2504/440сонли иқтисодий иши бўйича 05.02.2025 йилда қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан “IMKON -METAN SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир
иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Д.Ахмедова
номзоди тасдиқланган.
“IMKON - METAN SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво киритиб,
“PARTNER METAN GAZ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 000 000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси даъво талабини
қувватлаб, тарафлар ўртасида 31.07.2017 йилда молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида
шартнома имзоланганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 25 январдаги
36, 39, 60-сонли тўлов топшириқномаларига асосан 15 000 000 сўм молиявий ёрдам
ўтказилганлиги, бироқ жавобгардан даъвогар ҳисобрақамига маблағлар қайтариб
берилмаганлиги аниқланганлиги, жавобгарга 15 000 000 сўм миқдорида маблағни
қайтариш бўйича талабнома юборилганлигини, бироқ талабномага жавоб
берилмаганлигини, шундан сўнг судга даъво киритилганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида даъвогар томонидан умумий даъво муддати ўтказиб
юборилганлиги сабабли даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад этишни
сўради ва бу ҳақда илтимоснома берди.
Тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, тугатиш бошқарувчиси
томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, ТИФ “Миллий банк”
ҳисобрақамидаги айланма маблағлар ва кирувчи ҳисоб-фактуралар маълумотлари
ўрганилганда, “IMKON -METAN SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
томонидан “PARTNER METAN GAZ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб
рақамига 25.01.2019 йилда 15 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказилганлиги
аниқланиб, судга қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза киритилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи шахсларда турган молмулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 15 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво муддатини қўллаган
ҳолда даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 150-моддасига кўра умумий даъво муддати - уч йил.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади) 153-моддасига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво
муддатининг ўтганлигидан қати назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши
белгиланган.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
ФКнинг 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлаши
белгиланган.
Иш ҳужжатлари кўздан кечирилганда, шартномаларга асосан,
жавобгарга 25.01.2019 йилда молиявий ёрдам учун 15 000 000 сўм маблағи
ўтказиб берилган. Шундан келиб чиқиб, тугатиш бошқарувчи 15 000 000
сўм маблағни жавобгардан даъвогарга ундиришни сўраган, бу ҳолатда даъво
муддати ўтиб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил
19 июндаги 282-сонли қарор (кейинги ўринларда “Қарор” деб
юритилади)ининг 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги
тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш
ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган.
Қарорнинг 8-банди иккинчи хатбошисида Қонунда даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли,
бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши
мумкинлигини инобатга олиш лозим.
Мазкур қарорнинг 8.1 бандида даъво аризаси юзасидан берилган фикрмулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан
бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни
қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш
юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим, деб тушунтириш
берилган.
Қарорнинг 11.2 банди иккинчи хатбошида тугатилаётган юридик
шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан
билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш
бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик
шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан
ўта бошлайди, деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво муддати даъвогар томонидан узрсиз
сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги боис жавобгарнинг даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги аризасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда
даъвони рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Демак, даъво рад этилганлиги боис суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 176-180- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
“PARTNER METAN GAZ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўллансин ва "IMKON -METAN SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “PARTNER
METAN GAZ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 000 000 сўм
асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризани қаноатлантириш
рад этилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 37 500 сўм почта харажати “IMKON METAN SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида
қолдирилсин.
“IMKON -METAN SERVIS" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки
у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова